апрел 14, 2018 12:38 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил фарвардин ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил ражаб ойининг 27-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 14-апрель .

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил фарвардин    ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил ражаб    ойининг 27-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  14-апрель .

Азизлар, бугунги сана Худо Расули (с)нинг беъсат, яъни пайғамбар  сифатида рисолатларини бошлаган кунлари  билан тўғри келади ва ушбу қутлуғ кун муносабати билан дунёнинг барча мусулмонларини қизғин муборакбод этамиз

Бундан 1452 йил муқаддам, ҳижратдан  олдинги 13 йилнинг 27 ражаб ойида Исломнинг буюк пайғамбари (с)  Аллоҳ таоло томонидан   расуллик рисолатини бошлашга вазифадор этиладилар.

Муҳаммад (с) эндигина 40 ёшга қадам қўйган эдилар. Ражаб ойининг 27- кунининг охирларида Муҳаммад (с) ҳаргалгидан ҳам кўпроқ Ҳиро ғорига борардилар ва гоҳида кун бўйи ўз вақтларини у ерда ўтказардилар. Муҳаммад (с) тунларни  ётмасдан ўтказарди. Ўша сеҳрли ва мўжизали кечада бирданига осмонда бир нур порлади ва Муҳаммад (с)   ўзларининг жисму жонларида ажойиб  бир ҳаяжонни ҳис этадилар. Муҳаммад осмоннинг қайси томонига қарамасин, уфуқда ушбу мавжудотнинг симосини кўрарди. У ваҳий фариштаси – Жабраил эди.

Жабраил  Расулуллоҳ  (с)га    рисолат  хушхабарини  келтириш    билан  бирга   "Алақ"  муборак  сурасининг   илк  оятларини   тиловат   қилди:

Меҳрибон  ва  раҳмли  Аллоҳ    номи  билан     бошлайман

(Эй Муҳаммад,  барча  мавжудотни)  яратган     зот  бўлмиш  Парвардигорингиз    номи  билан  (бошлаб) ўқинг! У инсонни   лахта  қондан  яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг  Парвардигорингиз  (инсониятга) қаламни  (яъни  ёзишни, хатни)  ўргатган   ўта  карамли   зотдир. У  зот   инсонга   унинг    билмаган     нарсаларини    ўргатди".

         Ана  шу   тартибда    ваҳйининг  келиши  ва  беъсат бошланди.  Барча  мусулмонларни  раҳмат  элчиси,  пайғамбарларнинг   хотами     Муҳаммад Мустафо (с)нинг  беъсат  кунлари  билан яна бир   муборакбод  этамиз.

Бугунги кундан  172 йил муқаддам, милодий 1846 йилнинг  14-апрелида германиялик эроншунос ва шарқшунос  олим Фридрих Карл Андрес таваллуд топган. У даниялик бир шарқшунос билан ошно бўлишидан кейин эронликларнинг маданияти ва тарихига қизиқиш зоҳир этади ва ушбу заминада тўрт йил тадқиқот олиб боради. Андрес ўз билимини такомиллаштириш учун Эрон ва Ҳиндистонга сафар қилади  ҳамда  форс тили ва унга тегишли бўлган тилларни ўрганади. У 30 йил давомида Германиянинг Гутенген университетида ўқитувчи сифатида таълим беради ва кўп шогирдларни Эрон халқининг бой маданияти билан таништирди. Германиялик ушбу шарқшунос милодий 1930 йилда вафот этади.

Бундан 30 йил  олдин, яъни  милодий 1988 йилнинг  14 апрелида  Шўролар  Иттифоқи   Шветцария пойтахти Женевада  Афғонистондан армиясини  чиқариш бобидаги шартномани имзолайди.  Шўролар  Иттифоқининг армияси милодий 1979 йилнинг декабрь ойида Афғонистонни ишғол этган эди. Аммо ўша дастлабки кундан бошлаб Афғонистон  мужоҳидларининг қаршиликлари  билан юзмаюз бўлади. Ўз манфаатларини хатарда  кўрган Америка  ҳам Совет армиясини  Афғонистондан орқага чекинишга мажбур этиш учун Москвага қарши иқтисодий ва сиёсий воситалардан фойдаланади.

Шу тартибда  милодий 1980 йилнинг иккинчи ярмида Гарбачев раҳбарлигида  Шўролар  Иттифоқининг раҳбарлари  мазкур мамлакатда ўзгартиришлар   киритишни бошлаганларида , Афғонистон  ишғолини  ўзлари учун  йирик  бир муаммо сифатида кўришади  ва ушбу мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишади. Шўролар Иттифоқининг армияси милодий 1989 йил февраль ойида Афғонистонни тарк этган бўлсада, аммо ушбу мамлакатнинг мужоҳидлари ва Совет Иттифоқи  армияси ўртасида қуролли  тўқнашувлар   1992 йилгача  давом этади.   

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.