апрел 16, 2018 13:53 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 27-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 16-чи кунидир.

Бундан 2483 йил муқаддам айрим маълумотларга кӯра,  милоддан олдинги 465-йил апрел ойининг 16-куни Тахти Жамшид Эроннинг пойтахти дея эълон қилинди.

Отасининг ӯрнига Эрон тахтига ӯтирган Ардашер биринчи милоддан олдин 465-чи йил апрел ойининг ярмида Тахти Жамшидни Эрон давлатининг пойтахти деб эълон қилди. Қадимий Юнон тарихчилари Тахти Жамшидни дунёда “Персаполис” унвонида таништиришган. Шу куни “Шуш” шаҳри ҳам Эрон давлатининг маъмурий пойтахти дея эълон қилинди ва иссиқлик фаслида идораларнинг ходимлари Ҳамадон шаҳрига боришлари ва у ерда ўз вазифалари билан шуғулланишлари  ҳамда эҳтимол, подшоҳ қиш мавсумини Шушда ва ӯтказар, -дея қайд қилинди. Шу сабабдан Юнон тарихчилари Ҳахоманишлар давридаги Эронни уч пойтахтга эга бўлган мамлакат деб эслатиб ўтишади. 

Тахти Жамшидни қуриш  режаси  Буюк Дориюш замонида  лойиҳалаштирилиб, Ардашер Биринчи  ва Хашоёршо даврида унинг қурилиши давом эттирилди. Бу тарихий шаҳар, ундаги Подшоҳ қасри ва қабул залларининг қурилиши 51 йил давом этади. Искандар Мақдуний томонидан ӯт қӯйилган  Тахти Жамшид шаҳри меъморлик ва муҳандислик жиҳатидан аҳли башарнинг милоддан аввалги тарихий ёдгорлиги ҳисобланади.

Бундан 1163 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 276 йил ражаб ойининг 29-чисида:

Ёзувчи ва ҳадис илмининг билимдони Ибн Қутайба оламдан ўтди. Мусулмон халқининг ёзувчиси, шоири, Қуръон илмининг билимдони Ибн Қутайба номи билан танилган Абдуллоҳ бин Муслим Дейнурий ҳижрий-қамарий 213 йилда Куфа шаҳрида дунёга келди. У ўз таҳсилотини битирганидан кейин Эрон ғарбида жойлашган Дийнурда қозийлик ишлари билан шуғулланди. Бундан кейин Бағдодга бориб 19 йил давомида илмий асарларини мукаммаллаштириш, ижод этиш ва таълим-тарбия беришга юз қаратди. Ибн Қутайба ўзининг асарлари туфайли ўз шогирдлари ва олимларнинг диққат-эътиборига қарор олди. “Таъвилу мушкилил-Қуръон”, “Тафсиру ғарибил-Қуръон” ва “Маониюш-Шеър” китоблари Ибн Қутайба қаламига мансубдир.   

Бундан 560 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 879 йил ражаб ойининг 29 -куни мусулмон олими, мафассир ва фақиҳ Шамсуддин Суриянинг Ҳалаб шаҳрида оламдан ӯтди. У Қуръони карим тафсири ва фиқҳ илмини замонасининг улуғ олими Ибн Ҳаммомдан ӯрганиб, исломнинг турли соҳалари бӯйича кӯпгина китоблар ёзди. Машҳур олим Шамсуддиннинг энг машҳур рисоласи "Ал-Тақрир вал -Таъбир"  деб номланади.

Бундан 70 йил бурун милодий 1948 йил апрел ойининг 16-чисида:

Қуролланган сионистлар Фаластиннинг Тел-Литфинскийдаги Англия армиясининг собиқ қароргоҳига қарши қилган ҳужумларида 90 нафар фаластинликларни шаҳодатга етказдилар ва улардан бир неча нафарини ярадор қилишди. Бу фожеа уша вақтда рўй бердиким, бир томондан Англия кучлари ўз қароргоҳларини тарк этиб ўз ватанларига қайтаётган эдилар ва бошқа томондан сионистлар сионистик ноқонуний давлат ташкил этиш мақсади билан гуноҳсиз фаластинликларни ўлдиришни кучайтирган эдилар. Фаластинлик мусулмонларга қарши сионистлар ва инглисларнинг ҳамжиҳат бўлиш сайъ-ҳаракатларининг натижаси бу кўпчилик фаластинликларнинг овора бўлишлари ва уларни оммавий қирғин қилиш ҳамда бир ойдан кейин, яъни милодий 1948 йил май ойининг 14-чисида Қудс ишғолгар режимининг мавжудлигини эълон қилиниши эди.