апрел 18, 2018 12:42 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1397  йил фарвардин ойининг 30-си,  Ҳижрий қамарий 1439 йил шаъбон ойининг 2 -чиси ва милодий ҳисоб билан 2018  йил апрел  ойининг  19- кунидир.

Бундан 2051 йил олдин милоддан олдинги 33-йил апрель ойининг 19-чисида:

Ӯқиш ҳуқуқига эга бўлган саводли ҳар бир шахс учун жаҳоннинг (Публик лайбрери) номли биринчи кутубхонаси  Рим шаҳрида ўз ишини бошлади. Римликлардан кейин шумерлар, ассурийликлар , бобулийлар, эронликлар кутубхонага эга эдилар. Аммо бу кутубхоналардан ҳама ҳам фойдалана олмасди. Ассурийликларнинг сополдан қурилган кутубхонаси уларнинг ўртасида машҳур эди.

Эронда халқ оммасига етказилиши лозим бӯлган ҳар бир матлабни  Бесутун катибалари каби  тош юзига ӯймакорлик қилишарди. Қайд қилиш  лозимки, китоб ёзиш ва таржима қилиш   муассасаси  биринчи маротаба Эронда ташкил этилган. Бу маърифат ӯчоғи бундан  1500 йил олдин    Хусрав Анушервон ҳукумдорлиги замонида  бунёд этилганди. Санскрит тилидан форс тилига таржима қилинган «Калила ва Димна» асари ушбу марказнинг амалга оширган ишларидан биридир.

ххххххххххххххххх 

Бундан 1043 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 396 йил шаъбон ойининг 2-куни  олим, шоир,  ориф ва мутафаккир Хожа Абдуллоҳ Ансорий бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида дунёга келди. У Низомулмулк ва Абу Саид Абулхайр каби машҳур шахсиятларнинг замондоши эди.

Олим ӯзидан бой маънавий мерос қолдирди. “”Асрор”, “Жузваи дилу жон”,”Қаландарнома”, “Ҳафт ҳисор”, “Муҳаббатнома” каби китоблар унинг қаламига мансуб.

Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг "Муножотнома” си ва рубоийлари тилининг равонлиги ва баён услубининг дилкашлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Улуғ мутафаккир83 йил яшаб, Ҳирот шаҳрида оламдан ӯтди.

ххххххххххххххх

1946 йилнинг 19 апрел куни, яъни бундан 72 йил илгари  илк халқаро ташкилот Миллатлар  Жамияти тугатилди. Бу ташкилот Американинг ӯша пайтдаги президенти тавсияси билан 1920 йилнинг 10 январ куни шаклланган эди.  Аммо  Америка Конгресси  тасдиқламагани сабабли бу ташкилот АҚШсиз фаолиятини бошлади.

Миллатлар Жамияти  ташкилотининг манзили Шветсариянинг Женева шаҳрида бӯлиб, унинг биринчи бош котиби инглиз дипломати эди.

Халқаро Миллатлар Жамияти 49 аъзо билан ӯз ишини бошлади. Кейинчалик унга яна 13 мамлакат аъзо бӯлди.

Ӯша замондаги дунёвий қудратларнинг  манманлиги сабабли бу ташкилот дунёда тинчлик-тотувликни барқарор эта олмади.  Бу ташкилот вужудга келганидан 19 йил ӯтгач, Иккинчи Жаҳон Уруши бошланди.

Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Халқаро Миллатлар Жамияти фалаж ҳолатга келди ва урушдан кейин унинг ӯрнига БМТ вужудга келди.

Хххххххххххххх

1988 йил апрел ойининг 19-куни машҳур инглиз табиатшунос олими Чалз Дарвин оламлдан ӯтди.  У 1809 йил Англияда туғилган эди.

Олим аввалига тиббиёт, сӯнгра  илоҳиёт бӯйича таълим олди, аммо янги дӯстларининг тавсияси билан табиатшунослик илми билан жиддий шуғуллана бошлади.

Дарвин 1831 йили тадқиқотчилар гуруҳига қӯшилиб, кема билан Жанубий Америкага беш йиллик илмий командировкага борди.  У 1858 йили илмий ишларининг хулосасини "Ашёларнинг асли"   китобида жамлаб чоп қилдирди.  Олимнинг бу ва бундан кейинги китобларида баён қилган назариялари дарвинизм мактабининг вужудга келишига замина яратди.

Айтиш жоизким, Дарвиннинг инсон  яралиши ҳақидаги назарияси самовий динларнинг таълимотига зиддир.

Унинг назариялари марксизм каби модиюнчилик таълимотларига асос қилиб олинди, шу сабабли  Дарвиннинг номи  дунёга машҳур бӯлди.