апрел 19, 2018 15:22 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 31-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 20-чи кунидир.

Бундан 1435 йил муқаддам ҳижрий-қамарий тӯртинчи йил шаъбон ойининг 3-куни Расули Акрам (с)-нинг пок неваралари Имом Ҳусейн алайҳиссалом дунёга келди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом  муборак ҳаётининг энг яхши  даври   Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳузурларида кечган олти йил   эди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом ахлоқий-ирфоний фазилатлар ва камолотга эга бўлган оилада таълим-тарбия олди.

Отаси  Имом Али(а) ва онаси Фотимаи Заҳро (с) Расули Акрам(с) нинг тарбиясида улғайган инсонлар бўлиб, имом Ҳусейн (а) нинг тарбияси учун арзигулик хизматларни амалга оширганлар. Шу боис Имом Ҳусейн (а)   мислсиз бир инсон сифатида камол топди.

Имом Ҳусейн алайҳиссалом ислом дини хатарга юзма-юз бўлган турли жабҳаларда  фаол қатнашди.  Ул ҳазрат  турли масалалар, жумладан сиёсий, фикрий ва эътиқодий мавзуларда   баҳс-мунозара ва дарслар ташкил этиб,  доимо  Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам  меросининг  ҳурмат-эҳтиромини ӯрнига қӯйишга сайъ-ҳаракат қиларди. Ул ҳазрат ҳижрий-қамарий 50-чи йилда   акаси Имом Ҳасан алайҳиссаломнинг шаҳид бўлишидан кейин бевосита мусулмонларни ҳидоят этиш  ва имомат масъулиятини ўз зиммасига олди.  Ниҳоят, бобоси Расули акрам(с)-нинг динини муҳофазат  этиш йӯлида  ҳижрий-қамарий 61-чи йили Карбалода шаҳодатга етди.   Имом Ҳусейн алайҳиссалом ўзининг шаҳодати билан улуғ бир қаҳрамонлик руҳиясини вужудга келтирди ва исломнинг янада ривожланишига улкан ҳисса  қушиб, эрксеварлик ва золимларга   таслим бўлмаслик дарсини инсониятнинг бутун келажак авлодига ўргатди.

Эрон Ислом Жумҳуриятида Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг валодат   куни   муҳофазачи   куни деб аталади. Зеро, Исломий Инқилобнинг соқчилари Эронда Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг ўз мақсади йўлида устуворлиги, шижоати ва мардоналигидан ибрат олиб, ислом, исломий инқилобнинг олий мақсадлари шунингдек  Эрон  ҳудудларининг яклихтлигини муҳофазат  этиш йӯлида фидоийлик кӯрсатишди ва дунёнинг эрк севар, иймонли ёшларига ибрат намуна бўлишди.

Ҳазрат Имом Ҳусейн алайҳиссалом валодат куни муносабати билан сиз, азиз тингловчиларимизни самимий табриклаган ҳолда, Расули Акрам(с)-нинг ул ҳазрат ҳақидаги муборак ҳадисларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Оламларнинг сарвари марҳамат қиладилар:   "Дарҳақиқат, Ҳусейн ҳидоят чироғи ва нажот кемасидир." 

Бундан 129 йил илгари милодий 1889 йил апрел ойининг 20-чисида:

Германиянинг қонхўр диктатори ва бош канцлери Адолф Гитлер таваллуд топди.  Бўлажак фюрернинг отаси Алоис Гитлер (1837—1907) олдин этикдўз бўлган, кейин эса божхона ходими бўлиб ишлаган ва Гитлер ҳам давлат ходими бўлишини истарди. Аммо у наққошлик ва меъморчиликка қизиқарди. Адолф Гитлер ўз ўқишини тарк этиб, 16 ёшида отасининг уйидан қочиб Вена шаҳрига борди. Аммо милодий 1909 йилда Вена тасвирий санъат мактабига қабул имтиҳонларидан иккинчи маротаба мувафаққиятсизликка учраганидан кейин катта зарба еди. Мувафаққиятсизликка учраган бу ҳунарманд ўз отасининг мол-мулкини зудлик билан толон торож қилди ва уй-жойсиз қолганларга атаган маконга мурожаат этишга мажбур бўлди. Хонасиз қолган Адолф Венанинг буржуазия синфига нисбатан катта кина-кудуратни ўз қалбида сақлади. Милодий 1914 йил август ойида биринчи жаҳон уруши бошланганидан кейин Бовер армиясига ўз хоҳиши билан қўшилади. Ва фронтда жасорат кўрсатгани боис милодий 1918 йил август ойида ефрейтор бўлганига қарамай биринчи даражали шужоат медалини олишга муяссар бўлди. Уруш ўз охирига етганидан кейин Адолф Гитлернинг можаро билан тўла ҳаёти бошланди. Милодий 1920 йил феврал ойининг 24-чисида Германиянинг ишчилар социалистик нацистлар партиясини ташкил этади ва ўз партиясининг тарафдорлари томонидан “Фюрер”, яъни раҳбар лақабини олди. Ундан кейин ўз суханронликлари ва партия аъзолари билан бирга қупол сайъ-ҳаракатларни амалга ошириб охир-оқибат милодий 1930 йилда Германиянинг бош канцлери бўлди.  Милодий 1945 йил 30 апрел куни Гитлернинг суиқасди ҳақида бир-бирига зид мулоҳазалар мавжуд. Совет тарихида Гитлер заҳар (худкушлик қилган кўпгина миллатчилар каби калий сианид) ичгани ҳақидаги фикр турғунланган, аммо гувоҳларнинг кўрсатмаларига биноан у ўзига қарата ўқ узади.

 

Ҳижрий-шамсий 1366 йил фарвардин ойининг 31-куни, яъни бундан 31 йил илгари эронлик мутафаккир, Қуръон муфассири Муҳаммад Тақи Шариъати 80 ёшида оламдан ӯтди. Устод Шариатий ҳижрий-шамсий 1286 йили Сабзавор яқинидаги Мазинон ? қишлоғида дунёга келди. У 1307 йили ӯқишни давом эттириш учун  Машҳад шаҳрига келди. Бу ерда  Шайх Ҳошим Қазвиний, Адиб Нишобурии Бузург, Адиб Нишобурии Сони, Шайх Козим Домғоний ва Мирзо Аҳмад Мударрис каби улуғ олимлар наздида таълим олди. Унинг ижтимоий фаолиятлари ҳижрий-шамсий 1311 йилдан маданият вазирлигига киргани Ибн Ямин мадрасасида масъулиятни қабул қилиши ва у ерда дарс беришидан кейин бошланди. Ҳижрий-шамсий 1320 йилдан кейин иттифоқчи қушунлар томонидан Эронни тасарруф қилишлари ва Туда партияси фаолиятининг кенгайиши билан ўзи ёлғиз Хуросонда исломга нисбатан бадбинлик ва фикрий чалғинишлар билан қарши кўраш олиб борди. У Машҳадда исломий ҳақиқатни ёритиш марказини ташкил этиш, ҳафталик йиғилиш ва сўз юритиш билан ёшларга катта тасир етказди. Устод Муҳаммад Тақий Шариатий ҳижрий-шамсий 1323 йилдан бошлаб сиёсат арсасида кенг фаолият олиб борди ва сиёсий фаолиятлари учун икки маротаба зиндонда ётиб чиқди.У кейинги йилларда Теҳроннинг Ҳидоят масжидида Оятуллоҳ Толиқоний ўрнига Қуръонни тафсир этарди. Устод Шариатий ӯзидан улкан маънавий мерос қолдирди. "Хилофат ва вилоят", "Наҳжул балоғада имомат ва Али", "Рисолат гувоҳи" каби арзирли китоблар шулар жумласидандир. Машҳур бу олим 80 ёшида вафот этди ва Машҳад шаҳридаги Имом Ризо алайҳиссаломнинг муборак ҳарамида дафн этилди.