август 27, 2016 11:38 Asia/Tashkent

Бугун бешинчи шаҳривар ойи ҳижрий учинчи асрнинг химия илмининг буюк донишманди ва табиби Муҳаммад Бин Закариёи Розий туғилган кунини улуғлаш куни билан туғри келади

Бугун бешинчи шаҳривар ойи ҳижрий учинчи асрнинг химия илмининг буюк донишманди ва табиби Муҳаммад Бин Закариёи Розий туғилган кунини улуғлаш куни билан туғри келади. Розий ҳижрий-қамарий 251 йил ва милодий ҳисоб билан 865 йилда Сомонийлар ҳукуматининг асрида ва европаликларнинг ўрта асрида Рай шаҳрида таваллуд топди. Бу шаҳарнинг таърихи милоддан олдин 3000 йилга бориб тарқалади. Таърих илмининг отаси Жорж Сартоннинг айтишича,"Розий ўрта асрда исломнинг буюк табиби эди. Илмлар таърихининг доншиманди Жулиус Руска ҳам Розийни химия илмининг отаси ва илмда янги мактабнинг асосчиси деб билган эди.

Розий илмларни ўзлаштиришда кучли хотира ва кенг заковатга эгадир.  У "Шакук ала Жолиус", яъни "Жолиусга шак-шубҳалар " номли китобида шундай ёзади: "Ёшлигимда тажриба ва синов ўтказишга катта қизиқиш зоҳир этардим. "

Ана шу катта қизиқиш уни химия илмини ўзлаштиришга ундади.  У шундай бир моддани кашф этдиким, у билан арзон нархли метални қийматли метал, яъни олтинга айлантириш мумкин эди. Аммо химиявий моддалар ва оловга яқин тўриб ишлаш жараёнида кўзлари зарар кўрди. У ўз кўзини даволаш учун бир табибнинг олдига борди. Кўзини даволаш харажоти 500динор атрофига тушди. Бу пул уша даврда катта харажот эди. У пулни топшириш вақтида  ўзича айтди: " Сен машғул бўлаётган илм эмас, балки ана бу химиядир."

Кейин химия илмини тарк этди ва тиббиёт илмини ўзлаштиришни бошлади. У ўз мақсадига эришиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди.  Унинг ватандошларидан бири шундай нақл этадиким, у қалам ва қоғоздан ҳеч қачон ажралмасди. Ва ҳамеша ёзиш билан машғул эди. У мутолаа этиш пайтида чироғни чироғдонга қуйиб диворга қарор берарди ва уйқуси келганида китоб қулидан тушиб қолишидан уйғониб ўз мутолаасини давом эттриш учун         

ўз китобини диворга таниб ўқиш билан машғул бўларди

 Розий илмларни касб этиш учун кўпинча Бағдод шаҳрига сафар қилди. Чунки Бағдодда тиббиёт илми билан шуғулланадиган талабалар илмни амалга яқинлаштиришга сайъ-ҳаракат қилишлари учун турли касалхоналар мавжуд эди.  Бошқа томондан халифанинг идоралари дору тайёрлаш ва ҳамда табиблар ва уларнинг мулозимлари учун яхши маблағни ажратган эди.

Розий кўп ишлайдиган тадқиқотчи ва донишманд эди. У "Сираи фалсафий " китобида ўзини шундай тавсиф этади: "Илмни ўзлаштириш учун мениннг сайъ-ҳаракатим ва қунт билан ишлашим шу даражада эдиким, кичик ҳарфлар билан 20 мингдан ортиқ варақ ёзардим ва ўз умримнинг 15 йилини кечаю кундуз "Жомеи Кабир" китобини ёзишга сарфладим. Ва ана шу ишнинг таъсирида менинг кўзларим заифланди ва қулимнинг мушаклари қийинчиликларга гирифтор бўлди ва мени ёзишдан маҳрум этди. Бунга қарамасдан илмни ўрганишдан қул тортмадим ва ҳамиша бошқаларнинг кўмаклари билан китоб ўқирдим ва уларнинг қуллари билан китоб ёзардим. "

Розий қисқа бир муддат давомида дунёда  шўҳрат қозонди. Бу шўҳрат шу даражада эдиким, ҳоким ва ҳукмронлар уни ўз олдиларига даъват этардилар. Розий уларнинг даъватларини қабул қиларди ва гоҳида эса уларнинг номларига атаб китоб ёки рисола ёзарди. Мисол тариқасида келтириш мумкинким, Абу Солеҳ Мансур бин Исҳоқ Сомоний истаги билан ўз ватанига қайтганида шаҳар касалхонасини раҳбарлик қилишни қабул қилди ва "Тиббул-Мансурий" китобини унинг номига атаб ёздиким, Европада машҳур бўлган китоблар жумласидандир.

 Розий ҳукмронлар ва ҳокимлар билан яхши муносабат ва алоқада бўлсада, халқ билан ҳам иллиқ ва самимий муносабатда эди. У мискин, бечора ва қашшоқларга нисбатан меҳрубон ва ғамхўр эди. Ибн Надим ўзининг "Ал-Феҳрист" номли ўз китобида шундай ёзади, Розий барча халқ , айниқса касал ва қашшоқлар билан меҳрубон эди. У қашшоқ бўлган ўз касалларининг аёдатига борарди ва улар учун катта нафақа берарди."

Розий "Сифоти бемористон" номли ўз китобида шундай ёзади: "Ҳар ким ҳам табобатга лойиқ эмас. Табиб махсус хусусият ва сифатларга эга бўлиши лозим." Розий ўзларини ҳаким ва табиб деб биладиган саводсиз шахслар билан ва ҳатто табобат қилиш ишларида аралашадиган атрофдагиларга нисбатан шиддат билан мухолифат қиларди. Розий доруни кўп  истеъмол этишни аҳамиятли деб билмасди. У иложи борича касалларга дору беришдан парҳиз қиларди.  Агар мажбур бўлса, биринчи навбатда оддий дору билан табобат қиларди. Аммо табобат жавоб бермаса, таркибий доруни берарди. Розий шундай ақидага эга эдиким, "Агар табиб касалларни озуқалаш билан даволашга эришса, уша вақтда саодатга эришган бўлади. "

Розий янгилик киритадиган олим ва донишмандлардан эди. Ва бошқаларга кўр-курона пайравлик қилишни раво деб билмасди. У ҳамеша тиббиёт илмидан янада кўпроқ баҳра олиш учун янги йўл-йўриқ ва усулларни ижод этиш пайида эди.     

                              

Ёрлиқ