апрел 20, 2018 12:36 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил урдибиҳишт ойининг 1-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил шаъбон ойининг 4-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 21-апрель

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен  Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил урдибиҳишт     ойининг 1-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил  шаъбон    ойининг 4-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  21-апрель .

Эрон тақвимида 1-урдибиҳишт буюк  шоир Шайх Саъдийнинг эъзозлаш куни  эълон қилинган ва ушбу бутун мамлакатда шукуҳли тарзда нишонланади.

Муслиҳиддин  Саъдий Шерозий- машҳур  форс шоири, адиби ва мутафаккири  ғазал жанрининг кашшофи ва устоди ҳамдир. Саъдийнинг мақоми жуда юксак. Хусусан, бой ҳаётий тажриба асосида яратган "Бўстон" (1257) ва "Гулистон" (1258) асарлари унга оламшумул шуҳрат келтирди ва Европа тилларига таржима қилинди.

Муслиҳиддин Саъдий Шерозий 1203 йили Шероз шаҳрида туғилган. Отаси Шероз отабеги Саъд бинни Зангийнинг мулозимларидан бўлган.

ЮНЕСКОнинг дунё ёдгорликларига оид халқаро маслаҳат кенгаши 2015 йилнинг 4-6 октябр кунлари барпо этилган 12-йиғилишида дунёнинг 61 мамлакатидан бўлган 87 асар ичида “Саъдий куллиёти” ни  Халқаро мерос рўйхатига киритди. Бу хабар  Шайх Саъдийнинг фикр ва андешалари билан таниш бўлган ҳар бир зиёли ва андешали киши учун қувончлидир. Зеро эронлик донишмандларининг андешалари фақат Эронга тааллуқли эмас, балки халқаро бойлик ҳисобланади. 

Бундан 1413 йил олдин, яъни  ҳижрий-қамарий  26 йилнинг 4- шаъбонида Ҳазрат Али (а)нинг фарзандларидан бири Абулфазл лақаби билан машҳур бўлган ҳазрат Аббос (а) дунёга келди. Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳо вафот этганларидан сўнг  ҳазрат Аббос (а)нинг қадрли оналари Уммул Банин номли аёл  Имом Али (а)нинг   турмуш ўртоғи бўлиш ифтихорига эга бўлди.

Ҳазрат Абулфазл  ҳам оталри Имом  Али (а)  ва акалари  Имом Ҳасан  (а)  ва Имом Ҳусейн (а) каби  маънавий ва илмий файзларни касб этди.

Ҳазрат Абулфазл (а)  ўз биродарлари билан мустаҳкам алоқада эди. Имом Ҳасан (а) имоматга етган замонда ҳазрат Абулфазл (а) ул ҳазратга ҳамроҳлик қилишни  канда қилмади. Абулфазл (а) нинг меҳр-муҳаббати Имом Ҳусейн (а)га ҳам нисбатан жиддий эди.  Карбалонинг фожеаси жараёнида ул ҳазрат билан бирга исломий ақидаларни ҳимоя  этиш ва ғалаба қозониш йўлида жонини фидо этди.  

Ҳазрат Абулфазл (а) пайғамбар (с)нинг  Аҳли байтлари алайҳимасаломлар камолотидан илҳом олиб, билим  соҳасида юқорий даражаларга етди. Шунинг учун халқ ўз илмий муаммоларини ҳал этиш учун ул ҳазратга мурожаат этарди. Ул ҳазрат  мазлум ва қашшоқларни ҳимоя  этиш  учун  ҳам кўп сайъ-ҳаракатлар  қиларди.  

Эрон Ислом Жумҳуриятида ҳазрат Абулфазл (а) валодат топган  санани Жонбозлар куни деб ном қўйишган. Эрон халқи ҳам ул ҳазратнинг валодат топган кунини улуғлаш мақсадида ўз жонини фидо этган ва фидокорлик ибрат-намунаси бўлган вақт  Ироқ  собиқ режими армиясининг Эрон ҳудудларига ҳужум қилган замонида ўз ватан ва динидан муҳофазат этган ва мажруҳ бўлган жасур шахсларнинг хотираларини эъзозлайди.

Ҳазрат Абулфазл (а) таваллуд топган куни муносабати билан дунё мусулмонлари ва  эрксеварларини муборакбод этамиз!

 Бугунги кундан  999 йил  олдин, яъни ҳижрий-қамарий  440 йилнинг 4 - шаъбон ойида Эроннинг машҳур шоир ва орифи Абусаид Абулхайр  83 ёшида вафот этди.  Ориф Абусаид Абулхайр ҳижрий-қамарий  357- йилда таваллуд топган. У бир неча муддат давомида  математика илмини ўрганди ҳамда  тафсир , ҳадис ва фиқҳ илмларини ўрганишда ҳам катта маҳоратга эга бўлади. Абусаид Абулхайр  ҳижрий –қамарий тўртинчи ва бешинчи асрларнинг энг машҳур орифларидан  эди. "Асрор-ут-тавҳид" номли китобда унинг таржимаи ҳоли ва орифона ҳикматлари борасида кенг маълумотлар берилган. Эронлик бўлган бу машҳур ориф тасаввуфий шеърларнинг асосчиларидан эди.  Ундан мерос   қолган айрим орифона рубоий  ва қитъалар  буюк шоирларнинг шеърлари қаторида ўрин олган.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.