апрел 24, 2018 12:53 Asia/Tashkent

Форс  ўзбек,   ва  тожик халқларининг   ёқимли   куй-қўшиқлар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  тожик халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир.  Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

 Азиз   мухлислар,сизга  тақдим  этиладиган   дастлабки   қўшиғимиз   эронлик  машҳур  хонанда  Бенямин Баҳодури  ижросида,   "Ҳафтайе эшқ”  ” чиройли қўшиғидир. Марҳамат тингланг!

Мусиқий дастуримиз давом этади.

Истеъдод Яратган томондан инсонга берилган илоҳий неъмат. Бу кучни тўғри йўлга бошқариш учун ўткир зеҳн ва имкон керак. Мени санъатга етаклаган қудрат ҳам мусиқага бўлган чексиз меҳрим – ўзига тортган, сеҳрлаган ва ҳаётим мазмунига айланган, – дейди бир  суҳбатда эл ардоғидаги санъаткор Озодбек Назарбеков.

   Азиз дўстлар, радиомиз почтасига кўп мухлислар мактуб йўллаб биздан Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросида “Осмонингга олиб кет мени” номли  чиройли қўшиғининг тинглашини тилаб қолишган. Ҳозир  бу қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.

Кўзларимдан оққан навосан,.

 Кўнгил ичра топганман сени.

Дил қумсаган тоза ҳавосан,.

Осмонингга олиб кет мени

  Азиз  тингловчилар, дастуримиз якунида  Душанбе ва Самарқанд шаҳрларидан   Сомон ва Фаршед   мухлисларимиз    истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда  Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш Афзалшоҳ ва Шаҳзоди Даврон   ижросида “Омаданам рафтан аст” номли  қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

Омаданам рафтан аст,рафтани ман омадан,

Байни ману арш хаст кашмакаши танбатан...

 

Ёрлиқ