Мавлавий жаҳон кезади
Оддий латифалар, ҳикоятлардан Румий фавқулодда фалсафий сўфиёна маънолар чиқаради, теран доирадан доирага, даражадан даражага кўтарилиб боради ва ана шу маъноларни изчил бизга тушунтиради.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
“Маснавий»да бир неча юз ҳикоят ва ривоятлар келтирилган. Қуръони каримнинг юзлаб ояти тилга олиниб, тафсир этилган, 690 ҳадисга румиёна шарҳ берилган. Кўз олдимизда ҳам Калом илмининг улуғ билимдони, ҳам тасаввуф таълимотини сарбаланд чўққига олиб чиққан ориф инсон, ҳам муқтадир даҳо шоир гавдаланади.
Оддий латифалар, ҳикоятлардан Румий фавқулодда фалсафий сўфиёна маънолар чиқаради, теран доирадан доирага, даражадан даражага кўтарилиб боради ва ана шу маъноларни изчил бизга тушунтиради.
Тадқиқотчилар "Маснавий" даги кўплаб қиссаларни Қуръон қиссалари билан қиёслашган.
Қуръон услубидан Мавлавийнинг таъсирланишидан намуна бўлган яна бошқа нарса шуки, узун бўлган мавзуларни баён этишда тасвирий назмлардан парҳиз қилишдир. Мавлавий ашъорида бир мавзунинг шакллантиришлар билан бирга бошқа ўхшаш мавзулар келтирилади. Натижада шоир бир мавзудан бошқа мавзуга ўтади ва сўзни жозибали этади. Ушбу услуб оз-моз Қуръонда ҳам кузатилади. Қуръон бадеъ ва махсус услубга эга бўлиб, унинг ҳусни ва жозибасини оширган.
"Маснавий" шакл ва тузилма жиҳатидан ҳам Қуръони Мажид таъсири остида қолган. Ушбу асарни ўқийдиган ҳар бир кишига маълум бўладики, унинг яратувчиси Қуръонни доимо хотираси ва тилига келтирган ҳамда унинг маъно ва сўзларини сақлагувчиси бўлган.
"Маснавии маънавий"нинг бошқа хусусиятларидан бири сўз сайрини олдиндан билиб бўлмаслигидир."Маснавий " ва унинг олти дафтари учун мундарижа тузишнинг ҳечам имкони йўқ. Шу сабабдан "Маснавии маънавий" маъно гуллари ўсган ҳамда бикр ва қўл тегмаган юртга ўхшайди. Ушбу асарнниг аввалида ҳам охирида ҳам ўхшаш матнлар учрамайди. Маснавийнинг олти дафтарга бўлингани шаклий бир тарзда бўлиб, унинг сўз ва маъносига қараб амалга оширилмаган. "Маснавии маънавий" нинг ушбу тузилмаси ҳам, айрим мавлавийшуносларнинг ақидасига кўра, Қуръони Мажид таъсири остида бўлган.Қуръон суралари хос хусусиятга эгадир ва оддий китобларнинг бўлим ва фаслларига ўхшамайди.
Ишқ барча одамларнинг хаёлидаги омиёна тушунча эмас, балки моддий ва маънавий оламнинг барқарорлик ва устуворлик асосларини ташкил этадиган олий бир тушунчадир. Бу тушунча бутун борлиқни ривожланиш, такомул ва камолот сари ундовчи кучдир.
Ишқ борлиқ олам вужудга келишининг асосий сабаби ҳисобланади. Ишқ оламнинг яратилиш пайтидаёқ мавжуд бўлган. Орифлар нуқтаи назаридан инсон самовий мақомга эга бўлиб, унинг асосий маскани малакут оламидир.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Аммо инсон дунёвий тааллуқотларга кўнгил қўйгани ва бутун ёвузликларнинг сарчашмаси бўлган нафснинг истак-хоҳишларига қарши бормагани учун, ўзининг ўша самовий мақомидан пастга тушиб, ўз аслиятидан ажралиб қолган.
Ҳазрат Мавлавийнинг фикрича, ушбу жудоликдан ҳали ҳам айрим инсонларнинг қалблари пора-порадир. Улар аслиятига қайтиш, куллиётга бирлашиш орзусидалар. Мавлоно Жалолиддин Румий нигоҳидан одамларнинг ишқи илоҳий ишқнинг шуъласи ва ҳақиқий ишқ сари элтадиган йўлдир. Унинг фикрича, ишқ одамизоднинг парвоз қилиш учун қаноти ва унинг олий ҳақиқатларга кўтарилиш воситасидир. Ишқ воситасида одамизот дунёвий таъллуқотлардан озод бўлиши ва мақсад манзилига етиши мумкин.
Ҳазрат Мавлоно "Маснавий"да ўқувчига гўзал бир ибора орқали қуйидагича тавсия беради: Ошиқларга ишқ нигоҳи ила назар солинг. Зеро, бу лиҳоздан нигоҳ ташланганда гўзалликлар аниқ-тиниқ кўринади. Ахир ишқ гўзалликларни вужудга келтирувчи кучдир.
Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.