Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 10-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 30-чи кунидир.
Эрон тақвимида урдубиҳишт ойининг 10-чиси Форс кўрфази миллий куни деб номланган. Эронга бадбинлик назари билан қарайдиган айрим гуруҳлар таърихни ўзгартириб, Форс кўрфазига бошқа номларни ёпиштирмоқчи бӯлишади. Таърихий ва қадимий манбаларда бу кӯрфаз "Форс кўрфази " ёки "Порс денгизи "-дея аталган. Форс кӯрфази Ҳудсан ва Мексика кўрфазларидан кейин дунёдаги учинчи энг буюк кӯрфаз ҳисобланади.
Форс кӯрфази қирғоқларида нефт ва газ манбаларининг кӯплиги сабабли халқаро даражада стратегик муҳим минтақа саналади. Табарий, Масъудий ва Яъқубий каби исломий таърихшунослар ва география илмининг билимдонлари ӯз китобларида унинг номини "Форс кӯрфази"-деб атаб, исломдан олдинги даврларда ҳам бу жойлар Эронга таалуқли эканлигини таъкидлашган.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Маданий инқилоб олий кенгаши португалияликларнинг Ҳурмуз бўғозидан чиқиб кетиш куни, яъни урдубиҳишт ойнинг 10-чи кунини Форс кӯрфази миллий куни деб номлади. Форс кӯрфазининг таърихий ўтмиши ана шу ном билан қадим замонларга бориб тарқалади. Айрим олимларнинг фикрича, Форс кӯрфази аҳли башар маданиятининг бешиги ҳисобланади. Қадимги юнонликлар бу курфазни "Персикус Синус" ёки "Синус персикус", яъни Форс кӯрфази дея аташган.
Бундан 73 йил олдин милодий 1945 йилнинг 30 апрел куни Берлиннинг мағлубиятга учраши билан Европада иккинчи жаҳон уруши охирга етди. Бу кунда қизил армия Берлиннинг учинчи рейхстагини батамом босиб олди. Гитлер эса 10 йилдан бери бирга яшаб келган маъшуқаси Ева Браун билан биргаликда ер ости бункерида никоҳ шартномасини имзолагач, бир неча соатдан сӯнг ӯз жонларига қасд қилишди. Адолф Гитлер Иккинчи жаҳон урушининг бошловчиси ва 50 миллион нафар инсоннинг ҳалокатига сабаб бӯлган шахс ҳисобланади.
Бундан 36 йил олдин ҳижрий-шамсий 1361 йил урдибиҳишт ойнинг 10-чисида:
Ироқ баъс режими ишғолида бўлган Эрон жанубидаги кенг минтақаларни озод этиш мақсади билан Байтул-Муқаддас йирик амалиёти бошланди. Бу амалиётнинг якунида Ироқ баъс режими ишғолгарларининг тажовузи баробарида эронлик ёшларнинг муқовимати ва устуворлиги рамзи бўлмиш стратегик Хуррамшаҳр шаҳри озод этилди. Бу амалиётда Ироқ баъс режими ҳарбий тажҳизотлар, асирга тушиш, ҳарбийларнинг ҳалок бўлишлари ва халқаро нуқтаи назардан катта мағлубиятга юзмаюз бўлди. Байтул-Мақаддас амалиёти Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши Ироқ баъс режими юклатган саккиз йиллик урушида янги фасл эди. Бу амалиётдан сўнг, Ироқ баъс режими бутунлайин мудофаа этиш ва эронлик ҳарбийлар эса ҳужум қилиш позициясига ўтишди.
Бундан 14 йил олдин, яъни милодий 2004 йил апрел ойининг 30-чисида:
Европанинг шарқи ва жанубидаги 10-та мамлакат жуда кўб вақт интизорлик ва музокаралар ўтказишдан кейин Бирлашган Европа жамоасига қўшилди. Польша, Эстония, Литва, Латвия, Венгрия, Словения, Словакия, Мальта, Кипр, Чехия мамлакатлари Европа Иттифоқини 25-та мамлакатга етгазишди. 10-та ушбу мамлакатнинг 75 миллионлик жамиятининг қўшилиши билан Европа Иттифоқининг жамияти 450 миллион нафарга етди.