Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 11-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 14-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил май ойининг 1-чи кунидир.
Бундан 597 йил олдин, ҳижрий-қамарий 842 йил шаъбон ойининг 14-чисида мусулмон халқининг фақеҳи ва ёзувчиси Ибн Марзуқ Ҳафид оламдан ўтди. У ёшлик чоғида икки маротаба ҳаж сафари чоғида Константиния, Искандария ва Қоҳира шаҳарларидан ўтиб, уша сарзаминларнинг буюк олим ва ёзувчиларидан ўрганди. Айтиб ўтмоқлик жоизки Марзуқ оиласининг айрим аъзолари ҳам илм ва адабнинг буюк намояндаларидан эдилар. Ибн Марзуқ Ҳафид ўз асри халқининг исломий маданиятида катта тасир етказди. Ҳадис илмида ёзилган “Ал-Ҳадиқату” китоби бу мусулмон донишманднинг асарлари жумласидандир.
Бугунги кундан 129 йил олдин, яъни милодий 1889 йилнинг 1-май куни Халқаро Меҳнат конгресси қарори билан “Халқаро ишчилар куни” эълон қилинади. Милодий 1886 йилнинг биринчи майида Американинг Чикаго шаҳрида 40 мингдан кўпроқ ишчилар ўз ҳақларини талаб этиш учун норозилик намойишларини ташкил этишади. Ушбу оммавий эътирозларда ишчилар ойлик ҳақларини кўпайтириш, яшаш шароитларини яхшилаш ва ишга оид адолатли қонунлар чиқарилишини талаб этадилар. Аммо Америка полицияси ушбу намоийшларни раҳмсизлик билан бостириб ташлашади. Натижада кўплаб ишчилар ҳалок бўлиб, айримлари тан жароҳати олишади. Мазкур воқеадан сўнг ишчиларнинг муҳим талаблари Халқаро Меҳнат конгрессида қонуний этилади ва кейинчлаик биринчи май Халқаро ишчилар куни сифатида кўплаб мамлакатларда кенг нишонланади. Эрон Ислом Жумҳуриятида ҳам ҳар йили бу кунда ишчиларнинг меҳнатлари ва сайъ-ҳаракатларини улуғлаш мақсадида маросимлар ўтказилади. Шуни такидлаш жоизки, Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин мамлакатнинг масъуллари ислом динида ишчи ва ишнинг қадр-қийматини эътиборга олган ҳолда ҳамеша жамиятнинг ушбу қатламига махсус эътибор қаратишади.
Бундан 103 йил олдин милодий 1915 йил май ойининг 1-чисида:
Бириничи жаҳон уруши жараёнида Краков тўқнашуви Польшада шу ном билан маълум бўлган минтақада Германия ва Россия ўртасида бошланди. Биринчи жаҳон урушининг дастлабки кунларида Россия ҳарбийларини мағлубиятга учратган Германия армияси бу тўқнашувда ғалаба қозонди ва бир неча муддатдан кейин Польшани ҳам ишғол этди. Биринчи жаҳон уруши жараёнида Чор Россия армиясининг мағлуб бўлиши ва ушбу мамлакатда ҳоким бўлган тартибсизликлар милодий 1917 йилда Россияда коммунистик революциянинг вужудга келиши ва ушбу мамлакат биринчи жаҳон урушидан чиқишининг асосий сабабларидан эди.
Бундан 40 йил илгари милодий 1978 йил май ойининг 1-чисида:
Шўролар Иттифоқининг Арманистон аҳлидан бўлмиш композитори Арам Хачатурян вафот этди. У милодий 1903 йилда Арманистон пойтахти Ереван шаҳрининг яққинида таваллуд топди. У 19 ёшга кирганида Москвага бориб, мусиқа йўналишида таълим олишни бошлади. Хачатурян мусиқани буюк устодларнинг олдида ўрганди ва Совет Иттифоқининг машҳур композиторларидан бирига айланиб дунёда машҳур бўлди. Унинг мусиқаси арман халқи анъанавий мусиқасининг тасири остида қолган эди. Аммо айни ҳолда бошқа халқларнинг мусиқаларидан ғафлатда қолмади. Бу машҳур композитор оркестрни бошқаришига қўшимча, кўп муддат давомида Совет Иттифоқи композиторлар уюшмасининг масъулиятини ўз зиммасига олган эди. У кино, театр ва бошқа намойишлар учун оҳанг яратган эди ва у ижод этган муҳим асар бу “Қилич рақси” деб номланади.