Оила – жамиятнинг пойдиворидир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! «Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз. Мусиқа Ҳозирги даврда барча одамлар оила ҳақида сўҳбатлашади ва оила муаммолари билан банд бўлиб қолганлар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Ҳозирги даврда барча одамлар оила ҳақида сўҳбатлашади ва оила муаммолари билан банд бўлиб қолганлар. Жамиятшунослар жамият пойдевори шаклланишининг энг асосий омилини оила деб билишади. Руҳшунослар инсоннинг руҳий вазъиятининг илдизини оиладан қидиришади. Таълим-тарбия соҳасининг доонишмандлари таълим-тарбиянинг энг асосий нуқтасини оила ташкил этади деб билишади ва ижтимоий ислоҳотчилар ҳар қандай ислоҳ этиши мумкин бўлган ўзгаришларни оилада деб таъкидлашади. Оила таълим-тарбиянинг бошланғич механизми бўлиб хизмат қилади: унда таълим-тарбия, шахслараро муносабатлар, миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатлар ҳамда социал муаммоларнинг келиб чиқиши ҳам уларни батараф этиш чора-тадбирлари оилада ўрганилади. Шунинг учун оила ва никоҳ муносабатларини ўрганишда оилавий муносабатларга алоҳида эътибор бериш зарурдир. Ҳақиқатан ҳам оила қандай аҳамиятга эга? Ҳамда жамиятда қандай ўринни эгаллайди?
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бу ҳақда шундай марҳамат этадилар: «Маданиятлар ва урф одатларни етказиш, ҳар бир жамиятда бир маданиятнинг унсур ва усулларни сақлаб қолиш ва уларни бошқа авлод-аждодларга етказиш оила баракати билан амалга оширилади.»
Турмуш қуришнинг асоси ва оила қуришнинг энг муҳим масаласи бу оилани ташкил этишдан иборатдир. Сабаби ҳам шундаки, бир жамиятда соғлом оила вужудга келса, бу жамият ҳам соғлом бўлади. Ва ўзининг маданий меросини туғри бошқа авлодларга етказади. Бундай жамиятда болаларни таълим-тарбия бериш энг яхши шаклда амалга оширилади. Шунинг учун оила мушкулот ва муаммоларга юзмаюз бўлган мамлакат ёки жамиятларда одатда ахлоқий ва маданий муаммолар ҳам вужудга келади. Агар бир авлод ўзининг фикрий ва ақлий бойликларини кейинги авлодга беришни истаса ва жамият ўзининг ўтмишидан фойда кўришни хоҳласа, бу нарса фақат оила орқали амалга оширилиши мумкин. Жамиятда мавжуд бўлган маданият асосида инсоннинг шахсияти ва ўзлиги оила муҳитида шаклланади. Ва ота-оналар табиий равишда фикр, ақл, амал, маълумот, эътиқод ва муқаддасотларни кейинги авлодга етказишади»
Таъкидлаб ўтган эдикки, Эронда оила ва умумий бўлиб ҳаёт кечириш тажрибаси ўзига хос хусусият ва йўл-йўриққа эгадир ва ҳозирги замонавий жамиятда оилаларнинг инқирозга юзмаюз бўлишига қарамай ҳалигача эронлик оила унсурлари орасида алоқаларни мушоҳада этиш мумкин. Биз эронлик оилаларнинг мангу қолиши ва устуворлигини исботлаш учун Эрон оилаларида мавжуд бўлган айрим хусусиятларга ишора этиб ўтган эдик. Бу хусусиятлар умуман олганда диний эътиқод ва миллий ўзликдан келиб чиққан хусусият ҳисобланади. Эрон адабиётида Эрон халқининг бирдамлиги ва ўзлиги ҳақида кўп мисоллар келтирилган ва Фирдавсийнинг «Рустам ва Сўҳроб» достони бунинг яққол намунасидир. Эътиқод заминасида ҳам Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазрат аҳли байтлари алайҳимсаломларнинг ҳаёт тарзи Эрон мусулмон оилаларининг ибрат-намунаси ҳисобланади. Албатта сиз Касоий ҳадисини эшитган бўлсангиз керак. Бу ҳадис оила масаласида таълим-тарбия ва ахлоқий нуқталардан тўладир. Ўз турмуш рафиқаси билан қандай муомала қилиш, ота-оналар ва фарзандлар билан қандай муносибат қилиш, оила аъзоларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишнинг барчаси дин пешволари ўртасида оиланинг муҳим мавқени эгаллашидан далолат беради.
Расули Акрамнинг азиз қизлари Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳодан шундай келтирилади: «Бир куни бузургвор отамнинг олдиларига бордим. Ул ҳазрат менга салом бердилар. Мен ҳам саломларига жавоб қайтардим. Ул ҳазрат шундай буюрдилар: Ўзимни жуда зайиф ва кучсиз ҳис қилияпман.
Мен айтим: «Эй отам, сиздаги хасталикни бартараф этишни Худодан сўрайман. Ул ҳазрат буюрдилар: «Эй Фотима! Энди қизим, уша яманлик кўрпамни олиб келгин ва ўстимни ёпгин. Мен бориб уни олиб келдим ва ул ҳазратнинг устини ёпдим. Ул ҳазратнинг чеҳрасига назар ташладим. Юзларидан 14 кунлик ойнинг нури порларди. Бундан кейин уғлим Ҳасан кириб келди ва салом берди. Мен унинг саломига жавоб бердим. У айтди: Сизнинг олдингизда бобом Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг муаттар ҳидларидек ажойиб бир ҳидни сезияпман. Мен айтим, ҳа эй ҳаётимнинг самараси кўрпанинг тагида сенинг бобонг ётибтилар. Ҳасан Пайғамбар салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан кўрпанинг тагига кириб ётиш учун ул ҳазратдан ижозат олди. Расули Акрам (с) ҳам ижозат бердилар. Бир неча муддатдан кейин Ҳусенй кириб келди ва у ҳам ижозат сўради. Пайғамбар (с) унга ҳам ижозат бердилар. Кейин ҳазрат Али алайҳиссалом кириб келдилар. Салом бергандан кейин ул ҳазрат ҳам рухсат сўрадилар Расули Акрам ул ҳазратга ҳам ижозат бердилар. Кейин мен ўзим ҳам ижозат сўрадим. Худонинг Расули салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам менга ҳам ижозат бердилар. Биз беш нафар шахс Касо кўрпаси тагида тўпланганимиздан кейин Расули Акрам салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам кўрпанинг икки томонини қўл билан ушлаб осмонга ишора этиб шундай марҳамат қилдилар: «Эй Худойим! Булар менинг самимий, ўзига хос ва махсус аҳли байтим бўладилар!»
Дарҳақиқат, Ислом дини ўз аҳлу аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деб марҳамат қиладиларки:
“Сизларнинг ичингиздаги яхши эркак ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман”.
Ислом динида оилага катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, оилада чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, умуман оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб топиш мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики:
“Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир”.
Оилали бўлиш инсоният наслининг кўпайиши ва қиёмат кунигача боқий бўлиши учун лозим бўлган ҳақиқий йўлдир. Ислом динида никоҳ – бу Аллоҳнинг амри, Пайғамбар (с.а.в.)нинг суннатлари билан, мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлигида боғланадиган муқаддас алоқа воситасидир. Умр йўлдошини танлашда ҳар икки томон ҳам тенг ҳуқуққа эгадир.
Оила инсон зоти яратилганидан бошлаб давом этиб, инсоният тарихининг ҳамма даврларида ҳар қандай тузум ва шароитда ҳам кишиларнинг асосий ва муҳим ҳамда шарафли қадриятларидан ҳисобланади.