май 03, 2018 10:29 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил урдибиҳишт ойининг 15-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил шаъбон ойининг 18-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 5- май.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен  Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил урдибиҳишт     ойининг 15-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил шаъбон    ойининг 18-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил 5- май.

Бугунги кундан  197 йил олдин, милодий 1821 йилнинг 5- май ойида  Франциянинг қудратли императори Напалеон Бонапарт сургун қилинган маконида вафот этган. У милодий 1769  йилда таваллуд топган  ва милодий 1789 йилда Францияда инқилоб юзага келганидан кейин асосий қудратга эга бўлган.  У Европа мамлакатлари билан қилган урушларда ғалаба қозонади. Напалеон милодий 1804 йилда Франциянинг императори деб эълон қилинди. Аммо милодий 1812 йилда Россияга қарши амалга оширилган  ҳужумларида унинг қудрати заифланади ҳамда  Россия, Англия ва Австрия бирлашган қўшунлар  қаршисида  мағлубиятга  учрайди.  Милодий 1814 йилда   ҳукуматдан  четлаштирилади.  Ғалаба қозонган мамлакатлар раҳбарлари унга императорлик унвонини сақлаган ҳолда  Элб оролида ҳоким бўлиши учун рухсат беришади. Аммо Напалеон милодий 1815 йилда ушбу оролдан қочади ва Францияга қайтиб келиб, 100 кун давомида ҳукмронлик  қилади.  Юз кунлик ҳукумат номи билан  танилган  ушбу давр Вотерло тўқнашуви билан охирга етади ва  Напалеон Бонапарт ушбу урушда Англия томонидан асирликка  олинади ва Ҳелен оролига сургун қилинади. У олти йилдан кейин ушбу оролда вафот этди. 

Бундан 200 йил олдин, яъни милодий 1818 йилнинг 5-майида” Марксизм” мактабининг асосчиси Карл Маркс таваллуд топган. У ҳуқуқшунослик факултетини битирганидан кейин тарих ва фалсафа заминасида ҳам таҳсил олади. Маркс бир нашриётнинг  бош муҳаррири ҳам бўлган ва 1848 йилда ватандош  ҳамкори  файласуф Фридрих Энгельс билан   ўзининг ақидасини “Коммунист манифести” китобида ифода этади.Икки йилдан кейин сиёсий фаолиятлари учун Маркс Германиядан сургун этилади ва умрининг охиригача  Англияда яшайди. Маркснинг бошқа муҳим асарларидан бири “Капитал” китобидир. Ушбу китобнинг биринчи жилди унинг ҳаётлик даврида нашр этилади ва қолган икки жилди  Маркснинг вафотидан сўнг Энгельс орқали чоп этилади.  Марксизм фалсафасининг асосини материализм ташкил этади.

Маркснинг ақидасига кўра, инсониятнинг тараққиёти тарихий назарда  ишлаб чиқариш воситасининг тараққиёти ва унинг моликияти натижасида бўлади. Унинг башоратига кўра, ишчилар орқали капитализмнинг таназзул топиши пролетариат диктатурасини вужудга келтиради   ва ундан кейин ушбу режим табақалар ва давлат бўлмаган жамиятга айланади. Маркс 1883 йилда вафот этган.   Қариб юз йил давомида унинг назариялари қисман   турли кўринишларда амалга оширилди. Бироқ   1990 йилларда  жаҳонда йирик коммунистик  мамлакат бўлган Шўролар Иттиқофи парчаланганидан кейин Маркснинг  тарих, жамият ва инсон бобидаги  нотўғри   башоратлари  маълум бўлади.

Бундан 19 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1378 йилнинг 15-урдибиҳишт  ойида Эроннинг ҳозирги замон шоир ва адибларидан бўлган Муҳаммадали Мардоний оламдан ўтган.  У шамсий 1301 йилда Эрон Марказий  вилоятидаги Хумайн тумани  қишлоқларининг бирида таваллуд топган. Болалигидан бошлаб у шеърга қизиқарди. Ўн ёшидан бошлаб марсия шеърлар  ёзишни бошлайди ва Имом Ҳусейн(а)нинг азадорлик маросимларида марсияхонлик қиларди. У Хумайнда маддоҳлик ва марсияхонлик анжуманини ташкил этганидан кейин Паҳлавий режимининг ғазабига учрайди. Мардоний 1331 йилда Теҳронга боради ва диний нағмахонлик анжуманини ташкил этади. Ислом Иниқлобидан кейин Мардоний ушбу заминада кенг фаолиятларини бошлайди ва Исломий иршод вазирлигининг шеърият кенгашига аъзо бўлади.  У Ироқ билан бўлган урушда ҳам фронтларда фаол қатнашади ва жисмий жароҳатларга эга бўлади. Ихлосли ва ориф шоир устод Мардоний қамарий  1420 йилнинг 18 муҳаррам ойида вафот этади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.