Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида
Марказий Осиё минтақаларига доир муҳим янгиликларнинг шарҳи
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эфирга узатамиз.Унда мазкур минтақада жойлашган мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.
Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:
- Тожикистон парламенти Ўзбекистон билан инвестициялар бўйича битимни ратификация қилди;
- Каспий денгизининг Туркманистондаги соҳилларида энг буюк порт ишга туширилди;
- Россия давлати Марказий Осиёдаги ўз ҳарбий базаларини кучайтириш қарорига келди;
- ИШИД Қирғизистонга таҳдид қилди;
- Қозоғистон портларида АҚШ ҳарбий базаларининг барпо этилиши ҳақидаги миш-мишлар инкор этилди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.
Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим 4 май куни Тожикистон парламенти қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида ратификация қилинди.Ушбу ҳужжат шу йилнинг 9 мартида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи чоғида имзоланган эди.
Тожикистон Республикасининг Инвестиция ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Фаррух Ҳамролизода имзоланган ҳужжатга биноан, ҳар бир томон бошқа томоннинг инвесторларини ўз ҳудудига инвестиция қилишини рағбатлантириши ва ўз қонунчилигига мувофиқ улар учун қулай шарт-шароитлар яратишни ўз зиммасига олиши ҳақида таъкидлаб ўтди.Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳар бир томон ўз қонунларига мувофиқ бошқа томон инвесторларининг инвестицияларини тўлиқ ва мутлақ ҳуқуқий ҳимоя қилишни кафолатлайди.«Бундан ташқари, имзоланган битим билан икки мамлакат инвесторларининг маблағларини бепул ўтказилиши кафолатланади», - деди Ҳамролизода.
Унинг қўшимча қилишича, битим 10 йил давомида қонуний кучга эга ва ушбу муддат тугагандан сўнг белгиланган тартибда унинг амал қилиши муддати яна 10 йилга узайтирилиши мумкин.
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги автобус қатнови 15 май куни очилади.
Автобус ҳаракатини 15 май куни очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1 май куни “Азиа экспресс” корхонасининг директори Султон Камолов хабар қилди.
Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон томони автобус қатновини очишга тўла тайёр, лекин ҳозирча Ўзбекистон томонининг йўл ҳақи нархи ҳақидаги қарорини кутиб турибди.
Камолов Ўзбекистон томони билан келишувга биноан, турли йўналишлар бўйлаб автобуслардаги йўл ҳақининг нархи белгиланиши кераклиги ва биринчи босқичда Хўжанд-Тошкент ҳамда Панжикент-Самарқанд автобус йўналишлари очилиши, кейин эса тожик ва ўзбек шаҳарларини бир-бирига боғлайдиган бошқа автобус йўналишлари очилишини айтди.
Тожикистон транспорт вазирининг ўринбосари Шерали Ганжалзоданинг сўзларига қараганда, гарчи иккала мамлакатнинг автомобиль йўллари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига жавоб берса-да, уларнинг баъзиларида маълумот берувчи қўшимча белгилар ўрнатиш зарур.
Аввалроқ томонлар Душанбе-Термиз, Бохтар-Денов, Панжакент- Самарқанд ва Панжакент-Бухоро, Хўжанд-Тошкент автобус йўналишларини ва Конибодомдан Ўзбекистоннинг Фарғона водийси шаҳарларига борадиган йўналишларни келишиб олганди. Тожикистон томонидан айнан бунинг учун бир нечта автобуслар сотиб олган “Азия экспресс” корхонаси йўловчиларни ташишга масъул.
Тожикистон ҳукумати хабар беришича, ҳар куни 10 минглаб тожикистонликлар Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига бораяпти.
Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳри соҳилида бу мамлакат президентининг иштироки билан Каспий денгизидаги энг йирик порт фойдаланишга топширилди.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Туркманбоши шаҳри соҳилларида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов иштикорида 10 лаб гектар масоҳатга эга Каспий денгизининг энг йирик порти очилди.
Туркманбоши номидаги янги порт ердан юк олувчи ва темир йўл лангаргоҳига бўлиб, 17 кемани ўз ҳудудида жой бериши мумкин.
Мазкур порт ҳам " Яшил порт" халқаро стандартлари асосида қурилган.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Москва давлатини ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашни кучайтириш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари фаолиятини янада ошириш қарорига келганини маълум қилди.
Унга кўра, сўнгги пайтларда ИШИД террорчи- такфирий гуруҳи Афғонистон ҳудудларидан Марказий Осиё мамлакатларига таъсир ўтказиш ва ҳужум уюштириш учун саъй- ҳаракатларини кўпайтирмоқда.
Мазкур хабарда келтирилишича, Россия давлати Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи фаолиятини ошганлигига эътибор бериб, КХШТга аъзо ўз иттифоқчиларига қарши қаратилган ҳар қандай террорчилик ҳужумларни олдини олиш учун бу қарорга келган. Шу сабабдан Тожикистон ва Қирғизистондаги ўз ҳарбий базалари фаолиятини янада кучайтирмоқда.
Олдин Россия ТИВ- и ҳам Афғонистоннинг шимол минтақаларида ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини тўплангани ва бу минтақа террорчиларнинг тинч маконига айланганлиги тўғрисида огоҳлантирганди.
Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини АҚШ томонидан ҳимоя этилаётгани ҳамда Ўрта Шарқнинг айрим мамлакатларидан бу террорчи гуруҳ аъзоларини Афғонистонга олиб келиш жараёнида Вашинтон давлатининг ролига эътибор бериб, Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳини янада кучайганлигининг сабабларини аниқлаш қийин эмас.
Москва давлати ҳам бир неча маротаба НАТО ва АҚШ давлатини террорчи гуруҳларни қўллаб- қувватлаш, хусусан ИШИД террорчиларини қурол- яроқ билан таъминлашда айблаганди.
ИШИД террорчилари интернетда тарқатган қирғиз тилидаги видеотасиврида Бишкек давлатига теракт уюштириш билан таҳдид қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ИШИД террорчи гуруҳи Қирғизистонга теракт уюштириш билан таҳдид қилишига қўшимча бу мамлакатдаги АҚШ университети устози Мукаррам Токтоғуловани озодликка чиқарилишини талаб этган.
ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларидан бири қирғиз тилидаги видеотасвирини тарқатиши билан, айни ҳолда Бишкек шаҳрида террорчилик амалиётлар учун тайёргарликларни давом этаётгани ва Токтоғуловага зарар етказилганида Қирғизистон пойтахти кўп терактларда шоҳид бўлади, деб эълон қилди.
Қирғизистондаги АҚШ университети устози бўлган Мукаррам Токтоғулова диншунослик фанидан дарс берарди. Олдинроқ Токтоғулова Бишкек давлатига қарши терактлар уюштириш ҳамда экстремистик ва террорчилик гуруҳларга талабаларни жалб этиш айблови билан қўлга олинганди.
Қозоғистон ва Америка ўртасидаги АҚШнинг ҳарбий юкларини Қозоғистон темир йўли орқали Афғонистонга ташиш бўйича ҳамкорлик меморандуми 2010 йилнинг 20 июн кунида имзоланган.
Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси Россиянинг айрим оммавий ахборот воситалари томонидан Каспий денгиздаги Қозоғистон портларида АҚШ ҳарбий базаларининг барпо этилиши ҳақида тарқатган хабарларига эътироз билдирди.
Форс ахборот агентлигининг маълум қилишича, Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси ўз баёнотида шундай эълон қилдики, Каспий денгизда Қозоғистон бандаргоҳларида АҚШнинг ҳарбий базаларини қуриш ҳақидаги хабарлар нотўғридир.
Шунингдек, ушбу баёнотда келишича, Қозоғистон ва Америка ўртасидаги АҚШнинг ҳарбий юкларини Қозоғистон темир йўли орқали Афғонистонга ташиш бўйича ҳамкорлик меморандуми 2010 йилнинг 20 июн кунида имзоланган. Ушбу ҳужжат шу каби миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлган.
Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.