май 05, 2018 14:23 Asia/Tashkent

Ислом дини бошқа динларга қараганда аёл учун алоҳида ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишга кўрсатма беради

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Янги мусулмон бўлган рус аёл  Екатирина Морозова шундай деб айтади: “Ислом дини мукаммал бир диндир ва кўплаб инсонни таълим-тарбия берадиган дарслар бу динда ўқитилади. Масалан, аёллар учун ислом дини бошқа динларга қараганда алоҳида ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишга кўрсатма беради. Ислом дини инсоннинг такомуллаштиришига ёрдам бериш ва уни Парвардигорга яқинлаштириш учун зуҳур топган.

Ҳақиқатни излайдиган инсонларнинг  қалбига исломнинг таъсири нафақат тадқиқотларга асосланган, балки инсон табиати ҳам бу иллоҳий ва инсоний диннинг қонунийлигини тасдиқлайди. Янги мусулмон бўлган бир киши ўз тадқиқотлари ва исломга бўлган изланишлари билан, уни оқилона ва мантиқий деб ҳисоблайди. Самовий дин-ислом дини инсон табиатига асосланган ва унга эргашган ҳар қандай киши бу динга боғланиб қолади. Исломни тўлиқ ва бой дин деб танлаган рус аёл Екатирина Морозова  бу динга боғланиб қолди.

Хонум Морозова исломнинг олий қадриятлари таъсири остида қолиб ислом мубин динни ўзининг ва дунё инсонларининг юқотган ҳақиқати деб билади.  Ушбу сўз тўғри ва жозибали таъбир ҳисобланади. Бугунги кунда кўп инсонлар ҳақиқий тинчлик ва ҳақиқий саодатга эришиш учун  аниқ йўлни топмайдилар, фақатгина энг комил ва охирги илоҳий дин, яъни ислом дини уларнинг бу эҳтиёжларини таъминлаши мумкин. Шунинг учун янги мусулмон бўлган рус хонум ўз янги динига боғланиб қолган ва чин дилдан шундай айтади: “Мен кўп йиллар давомида ислом дини билан яхши танишганман. Бу дин шу қадар чиройли ва ёқимлидирким бир лаҳза ҳам ундан ўзиб қолишни истамайман.”

Бироқ, Екатирина Морозованинг ислом динига мойил бўлиши ва ниҳоят мусулмон бўлишига нима сабаб бўлди?

Биринчидан, у ўз мамлакатининг вазъиятига алоҳида ишора қилади ва шундай айтади: “Ўтмишда Россия ёки собиқ Совет Иттифоқида коммунизм ҳукмрон бўлган пайтида одамлар махсус динга мойиллик қилишлари манъ этилган эди. Аммо менинг барча аждодларим христиан эдилар ва яширинча масеҳий динга пайравлик қилишарди. Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин кетди ва одамлар насроний ва бошқа динларни пропаганда қилиш учун эркинликка эришишди.”

Россияда коммунистик тизимнинг мағлубиятга юзмаюз бӯлиши шуни кӯрсатдики материалистик ва иллоҳий бӯлмаган ақидалар башариятнинг маънавий ва ҳатто моддий эҳтиёжларини таъминлай оламайди. Совет иттифоқининг халқи 70 йил давомида коммунистик тизим остида ҳаёт кечиришди ва динга эга бӯлиш ҳаққига эга эмасдилар. Албатта улар яширин тарзда ӯз маънавиятларининг таянчи бӯлмиш ӯз динларини муҳофазат этишди. Чунки ақида ва динни зурлаб ӯртадан йӯқ қилиб бӯлмайди. Шундай ҳол билан шундай назарга ташланадиким Екатиринанинг мусулмон бӯлиши фақат Россияда вужудга келган ҳодисалар таъсирида эмасди.  Балки унинг ички ӯзгариши Эронга юзага келди. Екатиринанинг отаси тижорат ишлари учун ӯз оиласи билан бирга Эронга келди ва икки йил Россиянинг Теҳрондаги элчихонасида истиқомат қилди. Екатирина ушбу йиллар давомида ӯзининг таҳсилотини давом эттиришига қӯшимча форс тилини ҳам урганди ва ӯз оиласи билан Теҳроннинг минтақаларидан бирида яшади.

Екатирина яқиндан Эрон мусулмон халқининг дини ва маданияти билан ошно бӯлиш учун имконият топтди. Хонум Морозованинг айтишича унинг исломга юз қаратиши ширин бир ормонли туш билан бошланди. У ӯзининг бу туш куришини шундай таърифлайди:  "Барча нарса бир туш кӯришимдан бошланди ва менинг диққат -эътиборимни ушбу динга жалб этди. Тушимда кӯп ҳодисалар юз берди ва мен бевосита сӯзларни такрорлардим. Шундай бир шароитда уйғондим.

Ӯйғонганимдан сӯнг ҳам бу сӯзларни такрорладим: Ҳатто ӯз онамга ҳам такрорлаб бердим. Аммо онам бу сӯзларнинг мафҳумига тушуниб етмасди. Бир неча кундан сӯнг бу сӯзларнинг мафҳумини тушуниб олиш учун тадқиқот олиб бордим.  Охири шунга англаб етдимки бу сӯзлар  исломнинг "шаҳодатайн " сӯзлари экан. “            

Аммо у туш кӯргани сабабли мусулмон бӯлгани йӯқ,  балки бу тушдан кейин ҳақиқатни топиш пайида тушди. Ёш бу қиз аввалида бир насроний шахс унвонида бир руҳонийнинг олдига борди. Ундан ислом дини ва кӯрган туши ҳақида сӯҳбатлади.  У шундай жавоб берди:  "Инжилнинг  18 бобида шундай деб келтирилган:  Мендан кейин масеҳийликдан  мукаммалроқ динга эга бӯлган шахс келади. Ва менинг масеҳиятдаги издошларим унга эргашадилар. Бу руҳоний масеҳий олимларининг аксариятига хилоф тарзда ислом дини ҳақидаги  масеҳият динининг нуқтаи назарини унга айтиб берди.

Аммо афсуски ҳозирги Инжилларнинг аксариятида масеҳиятдан сӯнг мукаммалроқ дин  зуҳур топиши  ҳамда Ҳазрат Исо (а)  -нинг у ҳақида берган ваъдасига ишора этилмайди. Фақат Юҳано Инжилида унга ишора этилади.  Аммо Қуръон  ҳақиқий Таврот ва Инжилда ислом пайғамбирининг келишини башорат этганини таъкидлайди.

Саф сурасининг олтинчи ояти каримасида шундай келтиради: " Ийсо ибн Мариям: «Эй Бани Исроил, албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқловчи ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини берувчи, Аллоҳ сизларга юборган Пайғамбарман», деганини эсла. (Аҳмад) уларга ҳақ билан келган вақтда эса, бу очиқ-ойдин сеҳрдир, дедилар.”

Хонум Морозова христиан руҳонийнинг сўзини эшитганидан кейин ўз тадқиқотларини мукаммаллаштириш учун мусулмон уламоларини ўрганиш пайига тушади ва охир-оқибат ислом динини башариятнинг нажотбахш дини деб билади ва расмий равишда мусулмон бўлади.  Ота-онаси унинг бу амалига тусқинлик қилмадилар. Эронда ҳузур топиш ва мусулмонлар билан муносабатда бўлиш уларга ислом динини яхшироқ тушунишга имкон берган бўлса керак. Екатирина бу вазъиятдан хурсанд эди ва ота-онаси ислом дини ва унинг эътиқодига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишди.