май 05, 2018 14:31 Asia/Tashkent

Барчамиз турмуш синовларига гирифтор бӯлиб, атрофимиздаги ҳайвонлар ва улар ҳаётлари ҳақида ӯйлашга вақтимиз йӯқ. Ер юзида шундай жониворлар яшашадики уларнинг вужуди ва ҳаётлари ҳайратомуз бӯлиб, уни кузатар эканмиз холиқи оламнинг қудрат ва азаматига шоҳид бӯламиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши илк сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Кӯплаб одамлар ӯз ҳаётларида жавоб топмаган саволларга дуч келишлари мумкин. Оддий бир кишидан олиб, то олим ва мутафаккиргача ҳаётда шундай ҳолатга учраганки уни ӯша вазият ҳақида чуқур ӯйлашга мажбур бӯлган.

Яратилиш ҳам айнан шу мавзулардан бӯлиб, бу мавзу аввалдан кӯплаб одамлар диққатини ӯзига жалб этиб келмоқда. Яралган мавжудотлардан Яратувчи нишонасини кӯриш самовий динларда ӯз таъбирини топган масалалардан бӯлиб, ислом динида яратилиш, коинот ва унинг сир-синоати ҳақида фикр юритишга буюрилган.

Қуръони каримнинг яратилиш ҳақида фикр юритишга буюриши сабаби унинг бутун борлиқ ҳақида тадқиқ этиб, улкан ҳақиқатга қӯл топиши ва шу билан бирга Парвардигори олам қудратига англаб бориши учундир.

Барчамиз турмуш синовларига гирифтор бӯлиб, атрофимиздаги ҳайвонлар ва улар ҳаётлари ҳақида ӯйлашга вақтимиз йӯқ. Ер юзида шундай жониворлар яшашадики уларнинг вужуди ва ҳаётлари ҳайратомуз бӯлиб, уни кузатар эканмиз холиқи оламнинг қудрат ва азаматига шоҳид бӯламиз.

Барчага маълумки Аллоҳ таоло оламни ажойиб аниқлик ва ӯзаро боғликлик ҳолда ҳамда ундаги махлуқот хусусиятлари, сифатлари, таркиблари ва адаларини ниҳоятда гӯзал ва ҳикматли қилиб яратган. Ҳар бир махлуқ ӯзининг бетакрор тартибига эга. Ҳамма нарсалар Аллоҳ таоло томонидан уларнинг ӯзига хос замон ва маконда ҳамда тартиб ва ҳолатда яратилган.

Баъзи бир жониворлар шу қадар кичикки уларни оддий, қуролланмаган кӯз билан кӯриш имкони йӯқ. Бундай жониворларни фақат микроскоп орқали кузатиш мумкин. Баъзи бир жониворлар эса шундай йирикки уларни кӯриб киши таажжубланаверади. Уларнинг баъзи бирлари сувда, баъзилари эса қуруқликда яшашади. Улар орасида жуда кўп балиқлар, молюскалар, қисқичбақалар ва бошқа ҳайвонлар бор. Ҳайвонлар ҳаёти ҳақида мутолаа этиб, уларнинг ӯсиб ривожланиши аниқ бир программа асосида қӯлга қӯйилганлигига англаб етамиз. Сувда сузувчи катта китлар ва балиқлар, қушлар ва ҳайвонларнинг барчалари табий қонунлардан мустасно эмас. Ажабланарлиси шуки Яратувчи жониворларнинг ҳар бири учун ҳаёт суриш ва ӯзини ҳимоялаши учун ӯзига хос инстинкт, яъни ғариза таинлаган. Ҳайвонлар ӯз ғаризалари орқали қандай яшаш, ӯзларига турар жойи излаш ва қуриш ва ӯз болаларини қандай улғайтиришни ӯрганишади.

 Дунёдаги ҳар бир нарса: сув ҳам, ер ҳам, тоғ ҳам, ҳайвоноту наботот ҳам Аллоҳ таоло тамонидан ўлчов билан ва бир-бирига боғлиқ қилиб яратилган. Агар бу боғланиш бир оз бўлса ҳам бузилса, инсоният учун қатор жиддий муаммолар келиб чиқади. Шунинг учун ҳар бир инсон дунёни, табиатни асраб-авайлашга қаттиқ ҳаракат қилмоғи лозимдир. Инсон ўз уйига қандай эътибор берса, пок сақласа, атрофга ҳам ҳудди шундай муносабатда бўлиши шарт.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Сайёрамиздаги ҳайвонот олами жуда катта, ҳилма-хил ва уларнинг ҳар бири ўзига яраша ажойиб кўриниш, алоҳида хусусиятига эга. Ҳайвонлар турининг кўплиги ва турли табиий шароитларга мослашаолганлиги ҳайвонларнинг Ер юзи қуруқлиги ва сув муҳитида кенг таркалишга имкон берган. Бу эса ўз навбатида уларнинг биосферадаги аҳамиятини янада мустахкамлайди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ер юзидаги бар­ча нарсаларга, шу жумладан, ҳайвонот дунёсига қандоқ муносабатда бўлиш лозимлигини муфассал баён қилиб берган. Кўпгина оятлар мусулмонларга Аллоҳ таолонинг ҳайвонот оламини яратиш мақсадини тушунтириб беради. Уларни ҳай­вонот дунёсини муҳофаза қилишга ва ўрганишга даъват қилади. Қуръони Карим ҳайвонот дунёсидан инсон қандай фойда олиши мумкинлигини, ҳайвонни қандай тарбия қилиш кераклигини ту­шунтириб беради. Арзимас туюлган, оддий жониворларда учрайдиган илоҳий қудратни кўриш, ундан ибрат олишга чақиради.

Шубҳасиз инсоният ер юзига қадам қӯйганидан бу ён еру осмон ва табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади. Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Ҳайвонот олами ҳам Аллоҳ таоло мӯъжизаларидан бири бӯлиб, уларнинг тизилишини кузатиб, Яратувчининг чексиз қудрати ва мусаввирлигига англаб етамиз.

Ҳурматли тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ