Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳешт ойининг 16-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 1433 йил олдин ҳижрий-қамарий олтинчи йил шаъбон ойининг 19-чисида:
Бани Ал-мусталақ ғаззоти рўй берди. Бани Ал-Мусталақ Хазоа қабилаларидан бири ва қадим замонларда Макканинг атрофига муҳожират қилган эди. Бу қавмнинг бузургворлари доим Маккада бутпарастликни ривожлантиришарди. Мадина шаҳрида мусулмонларнинг қудрат бошига келганларидан кейин ўзининг бутпарастлик динини таъкидлашни давом эттираётган Бани Ал-Мусталақ қабиласи мусулмонлар қушунлари билан қарши уруш олиб боришга тайёргарлик кўришди. Бинобарин Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўзларининг бир гуруҳ ёронлари билан бирга бу қабила билан қарши кўраш олиб боришга шошилдилар. Бу ғаззотда Бани Ал-Мусталақ қабиласи катта мағлубиятга юзмаюз бўлди.
Бундан 136 йил муқаддам, милодий 1882 йилнинг 6-майида германиялик биолог Роберт Кох томонидан сил микроби кашф этилди. Тарих давомида бир миллиард инсоннинг умрини қисқартирган сил микробини бундан икки ҳафта олдин кашф этади. У кейинчалик ушбу микробнинг таъсирини олдини олиш воситасини ҳам топди. Профессор Кох сил хасталигининг омилини кашф этиш билан биргаликда Миср ва Ҳиндистонга сафар қилиб, вабо микробини ҳам кашф этади ва 1906 йилда безгакга қарши атоксил дорисини яратади. Милодий 1843 йил 11 декабр ойида Германиянинг Боден шаҳрида туғилган Роберт Кох милодий 1910 йил май ойининг 27-чисида вафот этди. Пофессор Роберт Кох 1905 йилда Нобель мукофотига ноил бўлган. Пенсилин дорисини кашф этган Луи Пастордан кейин шак-шубҳасиз тиббиёт соҳасида катта хизмат кўрсатган микробиологлардан эди.
Бундан 48 йил илгари ҳижрий-шамсий 1349 йил 16-урдибиҳишт ойида эронлик етук ёзувчи, шоир ва адиб Бадеуззамон Фурузонфар оламдан ўтган. У ҳижрий-шамсий 1286 йилда Эроннинг шарқий вилоятларидан бири Хуросон вилоятидаги Бушруя шаҳрида таваллуд топган. У сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат ва фалсафа илмларини Машҳад ва Теҳрон шаҳарларида Адиб Нишобурий, Мирзотоҳир Тунукобуний ва Саййид Козим Ассор каби устозлар олдида ўрганди. Ўқишни битирганидан сўнг у Олий дорулмуаллимин мактабида адабиёт ўқитувчиси сифатида фаолият бошлайди. Бадеуззамон юксак истеъдод, билим ва кучли хотирага эга эди. У илмий тадқиқотлар учун кўплаб хорижий мамлакатларга сафар қилган ва айрим университетларда форс тили ва адабиётидан дарс берган. Устод Фурузонфар кўплаб илмий китоблар ёзган ва бир қатор истеъдодли шогирдларни тарбиялаган. Унинг мавлавийшунослик заминасида ёзган асарлари муҳим аҳамиятларга моликдир. Тўрт жилдли “Сўз ва сўз усталари”, Мавлавийнинг “Ичиндаги ичингдадир” ва “Шамсий Табризий “ куллиётига оид тузатилган китоблар ҳам унинг муҳим асарларидандир. Устод Фурузонфар шамсий 1349 йилнинг 16-урдибиҳишт ойида юрак хуружидан Теҳронда вафот этган.