Мавлавий жаҳон кезади
Мавлавий умидининг асосий омилини Аллоҳга бўлган ишқ ташкил этади.Мавлавийнинг умиди ирфонийдир. Шоир Аллоҳнинг марҳамати, тавба, дуо ва самоъдан сўзлайди.Сабрнинг ширин мева беришига ишонади.Ўлим унга қораликни англатмайди. Унинг сўзларида тириклик ва тароват жўш уради. Ишқ шеръларининг ришталари билан уйғунлашган ва буларнинг барчаси унинг умидвор эканлигидан далолат беради.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Мавлавий умидининг асосий омилини Аллоҳга бўлган ишқ ташкил этади.Мавлавийнинг умиди ирфонийдир. Шоир Аллоҳнинг марҳамати, тавба, дуо ва самоъдан сўзлайди.Сабрнинг ширин мева беришига ишонади.Ўлим унга қораликни англатмайди. Унинг сўзларида тириклик ва тароват жўш уради. Ишқ шеръларининг ришталари билан уйғунлашган ва буларнинг барчаси унинг умидвор эканлигидан далолат беради.
Муҳаббат, таваккал, дуо каби ушбу нишоналарнинг айримлари бир нав умид яратувчи воситалар сифатида кўзга ташланади..Масалан, ишқ кишига ҳаракат, иштиёқ ва интизор бахш этади.
Мавлавийнинг ирфоний нигоҳидан умидлар ижод қилувчи ушбу омиллар асбоб ва восита ҳисобланиб, мустақил ва тайинловчи омилдир. Мазкур воситалар асосий омил, яъни Ҳазрати Ҳақ билан уланган. Яъни, агар тавба инсонда янги бошланиш умидини яратса, унинг натижаси йирик ва асосий умид, яъни Аллоҳнинг меҳрибонлиги ва тавба қабул қилишига умиддир.Мавлавий вужудида ишқнинг яратган ҳаёти, Аллоҳга уланмас экан, маъносиздир.
Ишқ барча одамларнинг хаёлидаги омиёна тушунча эмас, балки моддий ва маънавий оламнинг барқарорлик ва устуворлик асосларини ташкил этадиган олий бир тушунчадир. Бу тушунча бутун борлиқни ривожланиш, такомул ва камолот сари ундовчи кучдир.
Ишқ борлиқ олам вужудга келишининг асосий сабаби ҳисобланади. Ишқ оламнинг яратилиш пайтидаёқ мавжуд бўлган. Орифлар нуқтаи назаридан инсон самовий мақомга эга бўлиб, унинг асосий маскани малакут оламидир.
Ҳикмати Ҳақ дар қазову дар қадар,
Кард моро ошиқони ҳамдигар.
Ҷумла аҷзои ҷаҳон з-он ҳукми пеш,
Ҷуфт-ҷуфту ошиқони ҷуфти хеш.
Ҳаст ҳар ҷузве зи олам ҷуфтхоҳ,
Рост ҳамчун каҳрабову барги коҳ.
Мавлавий нигоҳидан бу ишқ илоҳий ишқ нури бӯлиб, ҳақиқий ишқ томон йӯналтирган бир йӯлдир.
Найнинг шикоят ва ҳикояти ила ибтидо топувчи "Маснавий"нинг илк дафтари айрилиқлардан шикоят шарҳидир.
Маъшуқдан айрилиқ дарди найнинг жонини нолаю афғонга юзлантиради. Бу фироқ ҳасрати ва бу айрилиқнинг ғаму андуҳидан у шунчалик нола қиладиким, қалби уйғоқ кишиларни ўз ғамига шерик, дардига дарддош ва розига ҳамроз айлайди.
"Маснавий"да жуда кўп масаллар, воқеа-ҳодисалар тилган олинган. Аммо, зукко ўқувчи бу улуғ асардаги барча воқеа-ҳодисаларнинг асосий ўзаги ишқ эканлигини илғай олади. Ишқ ундаги барча воқеа-ҳодисаларни бир-бири билан чамбарчас боғлайдиган риштадир. Бутун асар бўйлаб Борлиқнинг асоси ва ишқнинг сарчашмаси томон муназзам бир ҳаракат сезилиб туради.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Ҳазрат Мавлоно найнинг шикоятини баён айлагач, подшоҳнинг канизакка бўлган ишқ-муҳаббати достонини қаламга олганлар. Бу ҳикоят ҳам "Маснавий"нинг бошқа ҳикоятлари каби мақсад, рамз ва ишоралар ила баён этилган. Сўнгра муаллиф асл мақсадни тафсир айлайди. Бу ҳикоятда инсоннинг инсонга бўлган ишқ-муҳаббати ўзининг ибтидоси ва мажосий усулида баён этилган. Ишқнинг бу турини борлиқнинг бутун мавжудотларида мушоҳада қилиш мумкин. Бу бутун оламдаги тупроқ, гиёҳ, ёмғир, офтоб, эркак ва урғочини жазб айлайдиган икки томонлама тортишиш кучига ўхшайди. Ҳаётнинг қонунияти бўлган бу ишқ бутун оламда барқарор. Инсоннинг жисмоний ишқи ҳам ана шундай ишқ ҳисобланади. Аммо, инсонда яна бошқа бир ишқ ҳам мавжуд. Бу ишқ уни жуда юксакка кўтаради. Ҳатто, фаришталардан ҳам афзал айлайди. Бу ишқ илм ва идрокдан сув ичади.
Мавлоно шеърияти вазн, қофия ва турли шеърий санъатларни ўзида мужассамлаштирган, аммо бу шеъриятнинг ўта оҳангдорлиги, бошқача қилиб айтганда, мусиқавийлиги унинг бошқа фазилатларидан кўра устунроқ. Бу шеърият муаллифнинг ҳол, важд ва завқ-шавқининг юксаклиги сабабли ички мусиқавийликдан баҳраманддир.
Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.