ИШИД террористик гуруҳининг Ироқда мағлубиятга юзмаюз бўлгани
Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик жараёнини мустаҳкамлаш ва ислом чеҳрасини бўзишда асосий жараёнлардан бири унвонида ИШИД террористик гуруҳининг Ироқда мағлубиятга юзмаюз бўлгани ҳақида сўҳбаталашамиз.
Ироқ армиясининг қушунлари 9 декабр шанба кунида Ироқнинг ям-яшил Бағдод минтақасида ИШИД террористик гуруҳи мавжудлигини охирга етганини эълон қилиш билан парад ўтказишди. Ироқ халқи ИШИД террорчи гуруҳининг мағлубиятга юзмаюз бўлиши муносибати билан Бағдод осмонида унлаб верталёт ва қирувчи самолётларнинг парвоз қилиши шоҳидига айланишди. Ироқ қуролли кучларнинг бош қомондони ва бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий ушбу муносибат билан 10 декабр кунини расмий равишда дам олиш куни деб эълон қилди. Шунингдек Бағдодда ИШИД террористик гуруҳининг оммавий ахборот воситалари ва андешалари билан қарши кўраш олиб боришнинг учинчи йиғилиши чоршанба куни 13 декабрда ўз ишини бошлади. 42 мамлакатдан келган 120 нафардан ортиқ мутахассислар ушбу икки кунлик йиғилишда ҳузур топишди. Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодийнинг раҳбарлигида ўтказилган ушбу йиғилишда ИШИД террорчи гуруҳининг тафаккур ва андешалари таҳлил этилди. Шунингдек терроризм устидан ғалаба қозониш ҳамда дунё хавфсизлиги ва тинчлигини кенгайтириш учун Ироқнинг касб этган тажрибаси бу йиғилишда таҳлил этилган бошқа мавзўлардан эди. Агарчи ислом динида кўпдан бери салафийликка мойил бўлган айрим гуруҳлар ўртасида қуполлик ва чалғинган хулосалар мавжуд бўлсада, аммо ИШИД террорчи гуруҳининг Ироқ ва Сурияда мағлуб бўлиши дунё оммавий афкори, айниқса Ғарб наздида исломнинг раҳмоний чеҳрасини бўзувчи намуналаридан бири нобуд бўлиши маъносида эди. Аммо дунёдаги 1 ярим миллиард мусулмонлар ўртасида исломнинг тинчликсевар ва адолатхоҳлик таълимотларидан ҳақиқатга туғри келмайдиган ва йўлдан адашган хулосаларга эга бўлган одамлар жуда оз миқдорда учрайди. Аммо нима бўлдиким, мусулмонлар жамиятдаги ушбу кичик гуруҳ бирданидан жаҳоннинг бор диққат-эътиборини ўзига жалб этди ва энг фожеали жиноятларни содир этиб ислом чеҳрасига путур етказди? Ҳақиқатан ҳам уларнинг содир этган жиноятлари Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг бошқа томони ҳисобланади. Ғарб Совет Иттифоқи ва коммунистик тизимларнинг парчаланишидан кейин ўзининг энг муҳим душманини қўлдан бой берди. Ғарб блоки бошида Америка ва Ғарб мамлакатларининг экспансионистик, дахолат этиш, хавфсизлик ва хорижий сиёсатлари коммунизмнинг мавжудлигига қарши душманлик қилиш билан боғлиқ эди.
Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин Ғарб мамлакатлари хоҳлаган шаклида жаҳонда ўз афзаллигини кўсатишни бошлади. Ҳатто Ғарб мамлакатлари ўртасида хавфсизлик шартномаси бўлмиш Нато шартномаси мавжудлигининг фалсафаси ҳам ўртадан йўқ бўлди. Ана шу вақтда коммунизмнинг хатари ўрнига ислом хатарини келтириш учун сайъ-ҳаракатлар бошланди. Жаҳонда ислом номи остида терроризм ва экстремизмни кенгайтириш Америка ва Европадаги идеологик идораларнинг асосий мавзўси ва мақсадига айланди. Коммунизм хатари ўрнига ислом хатарини вужудга келтириш стратегик мақсадларни ижрога киритиш учун Америка ва Европадаги идеологик идораларнинг олиб борган тадқиқотларидан келиб чиққан натижа бу ислом дунёсида такфирий жараёнларни мустаҳкамлаш эди. Саъудия Арабистонида такфирий жараёнларнинг асосий манбаси бу ваҳобизм оқими эди. Саъудия Арабистони Ғарб қудрати ва нуфузининг доираси остида қарор олган эди. Эрон Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин Ол-Саъуд нефтдан қўлга киритилган долларлар билан Европа мамлакатлари ва Америкадан катта қурол-яроқ сотиб олувчи мамлакат унвонида минтақада қудратга эга бўлиш ормонида эди. Ғарб жосуслик идоралари, айниқса Америка ва Англия ҳамда Арабистонда ҳоким бўлган ваҳобийларни фикрий, сиёсий ва молиявий ҳимоятлари билан Покистоннинг Пешовар диний мадрасаларида, африкалик қашшоқ мамлакатлардаги диний мадрасаларда ҳатто Европадаги мусулмон жамиятлари ўртасида диний мадрасалар фаоллашиб қолди.
Қашшоқ ва янги авлодни тарбиялаш мақсади ва катта бушликларга юзмаюз бўлиш ваҳобизм таълимотлари билан вужудга келган эди. Бу таълимотлар эса исломнинг адолатсевар, тинчликсевар ва нажот берувчи барча таълимотларига хилоф эди. Ҳар бир шахс, ҳатто ислом динидан огоҳ бўлмаган одамлар ҳам самовий китоб Қуръонни ва Худо пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг хулқ-атвори ва суннатларини мутолаа этса, ваҳобизмнинг қупол ва ифротгарчилик тафаккури билан исломнинг инсонпарварлик таълимотлари ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқлигини тушуниб етади. Ғарб мамлакатларининг барчатомонлама ҳимоятлари остида бўлган Арабистон ваҳобийларининг фаолиятларидан Афғонистоннинг Толибон гуруҳи, Ал-Қоида ва ИШИД террористик ташкилоти, Африкада Боко Ҳаром гуруҳи, Осиёнинг шарқида террористик ва такфирий жараёнлар вужудга келди. Эътиборга молик томони шундаки, Афғонистонда Толибон гуруҳи ўз мавжудлигини эълон қилганидан кейин Ал-Қоида гуруҳи ундан кейин эса Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчи гуруҳининг бошчилигида террористик ва такфирий жараёнлар ўз мавжудлигини эълон қилганларидан қанчаки замон ўтса шу мизонда жиноятларнинг шакли кенгайиб бормоқда.
ИШИД террористик гуруҳи жиноятларининг фожеали бўлишдан мақсад ислом динининг чеҳрасига путур етказиш эди. ИШИД террорчи гуруҳи ва ушбу гуруҳга тарафдор бўлган жараёнлар Ироқ ва Сурияда содир этган бир неча йиллик жиноятларида интернет, виртуал фазо ҳамда оммавий ахборот воситаларидан максимал даражада фойдаланишга сайъ-ҳаракат қилишди. Американинг Эф Би Эй идорасининг собиқ бошлиғи Жеймс Комининг айтишича, ИШИД террорчи гуруҳи моҳирлик билан таблиғот олиб боришади. Улар оммавий ахборот воситалари орқали жаҳоннинг 23 тилида таблиғот олиб боришади.” Хулоса қилиб айтганда Ғарб ва жаҳон оммавий афкорида ислом динининг чеҳрасини бўзишда ИШИД террористик гуруҳининг кўрсатган хизматини ҳеч қайси бир жараён тарих давомида кўрсатгани йўқ.