май 12, 2018 11:57 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил урдибиҳишт ойининг 22-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил шаъбон ойининг 25-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 12- май.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен  Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил урдибиҳишт     ойининг 22-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил  шаъбон    ойининг 25-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил 12- май.

Бундан 198 йил муқаддам, милодий 1820  йилнинг 12  майида замонавий ҳамшираликка асос солган Флоренс Нойтингел Флоренцияда таваллуд топган. Флоренс Нойтингел қўлида чироқ олиб юрган аёл, ҳамшира ва Англиянинг буюк математики ва янги ҳамширалик касбининг асосчиси номи билан машҳур бўлган эди. Бу аёлга қўлида чироқ олиб юрган аёл, деб ном қўйишларининг сабаби  шуки, у кечалари ухламасдан,  касалларга қарарди  ва уларга  дори- дармон бириш  билан бирга уларга тасаллий ҳам берарди. Флоренс ҳарбий табиб ва эзгу ишлар билан шуғулланадиган Вильям Фор билан бирга 20 йил давомида касалхоналар ва ҳамширалик бўйича  таълим системасини яхшилаш учун саъй-ҳаракат қилди. У қурган касалхоналар соғлиқни сақлаш стандартлари асосида эди ва ибрат намунасига айланган эди. Мазкур  касалхоналарнинг турли табақалари махсус бўлимлар, жумладан, туғриқхона, аёллар бўлими, руҳий касалликлар бўлими, болалар ва жарроҳлик бўлимига ихтисослаштирилган  эди. Урушдан кейинги даврда бир неча йил оғир ва узлуксиз ишлаш натижасида у чарчаб қолди. Шунинг учун ўз умрининг охирларида кўзи ожизланиб қолди ва милодий 1910 йилнинг 13- августида Лондонда оламдан ўтди.   

                                     Бугунги  кундан 6 йил олдин,  ҳижрий-шамсий 1391 йилнинг 22- урдибиҳишт ойида  эронлик машҳур математик Парвиз Шаҳриёрий 86 ёшида вафот этган.  У шамсий 1305 йилда Кирмон вилоятида туғилган. Устоз Парвиз Шаҳриёрий Эронда  мангу чеҳралар унвонига сазовор бўлган донишмандлардан ҳисобланади. Математика заминасида ёзган ва таржима қилган китоблари 200 жилдан ошади.Доктор Шаҳриёрий “Чисто”, “Математика ва халқ” каби бир қатор илмий журналларнинг бош муҳаррири эди. У шамсий 1345 йилда мамлакатнинг  биринчи  даражали илмий унвонига  ва 1384 йилда “Мангу чеҳралар” унвонига эга бўлган эди. Доктор Парвиз Шаҳриёрий хорижий мамлакатларда мавжуд кўплаб университетлар томонидан ишга  таклиф қилинган эди. Бироқ у Эронда ишлашни маъқул кўрди.

Бундан 1302 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 137 йилнинг 5-шаъбон ойида ўша вақтдаги аббосийлар ҳукмдори Мансур буйруғи билан эронлик сардор Абу Муслим Хуросоний  қатлга етказилади. Абу Муслим Хуросоний “Сиёҳжомагон” номини олган гуруҳ тарафдорларининг  қўзғолонини раҳбари эди.  Ушбу  гуруҳ  аъзолари умавийлар ҳукмдорларининг зулмларига қарши  кураш бошлаган эдилар. Қисқа вақт давомида кўплаб шаҳар ва қишлоқларнинг аҳолиси ушбу гуруҳга қўшилади. Абу Муслим ва унинг тарафдорлари умавийларни  мағлубият билан юзмаюз этишади.  Натижада умавийларнинг таназзули ва аббосийларнинг қудратга етиш заминаси вужудга келади. Ўша вақтда  Абу Муслимнинг қудрати ва нуфузи ортиб борарди. Аббосийларнинг  ҳукмдори Мансур Абу Муслимнинг ушбу қудратидан  қўрқиб, уни фитна билан қатлга етказади. Унинг тарафдорлари ушбу қатлдан ғазабланиб, янги курашларни бошлашади ва ушбу тўқнашув ва курашлар кўп вақтгача давом этади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.