Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 24-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил май ойининг 14-чи кунидир.
Бундан 949 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 490-чи йил хурдод ойининг 27-чисида:
Ислом динининг буюк донишмандларидан бири Ибн Фундуқ лақаби билан маълум бўлган Абулҳасан Али Бин Зайд Эроннинг шимол-шарқидаги Байҳақ шаҳрида таваллуд топди. У турли илмлар, жумладан ҳадис, фиқҳ, адабиёт, риёзиёт ва ҳикматда катта билим ва маҳоратга эга бўлган эди ва ҳаким Умар Хайём каби ўз замонининг машҳур олимларининг билимларидан баҳраманд бўлди. "Таърихи Байҳақ" китоби Ибн Фундуқнинг форс тилида ёзилган муҳим китобларидан ҳисобланади. У ушбу китобда Байҳақнинг машҳур хонадонлари ва шахсиятларининг ҳаёт ва фаолиятларини шарҳ-изоҳ бериш ҳамда таърихий ва географик вазъиятни зикр этиш билан шуғулланган. Ушбу китоб ҳижрий-қамарий олтинчи асрнинг таърихий муҳим манбалари жумласидандир ҳамда форс тилининг насрда ёзилган яхши намуналаридан ҳисобланади. Ибн Фундуқ ёзиб боқий қолдирган бошқа китоблардан "Лубобул-Ансоб", "Тафсири Наҳжул-Балоға" ва "Қавоиду улумит-Тибби" деб номланади. Ушбу олим ҳижрий-қамарий 565 йилда вафот этди.
Бундан 70 йил бурун 1948 йилнинг 14 май куни фаластинликларни бир неча маротаба қатлиом қилганидан кейин сохта Исроил режими ӯзининг мавжудиятини эълон қилди. Биринчи жаҳон уруши йилларида Усмонийлар давлати мағлубиятга учрагач, Англия кучлари Фаластинни эгаллашди. Орадан 5 йил ӯтгач, БМТ Англия босими остида Фаластин тупроғида яҳудий давлатини ташкил қилишни маъқуллади. Халқаро сионистик ташкилотлар бу мақсадда дунёнинг турли ҳудудлари, хусусан Европада яшовчи яҳудийларни Фаластинга муҳожират қилишлари учун кўмак беришди. Шунингдек, улар террорчилик амалиётларини ташкил этиш йӯли билан фаластинликларни қӯрқитиб, уларни ӯз юртларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур қилишди. Милодий 1947 йилнинг ноябр ойида БМТ Фаластин тупроғида икки давлат, араб ва яҳудий давлатларини ташкил қилиш ва Байтул-Муқаддас халқаро минтақа деб тан олиш резолютсиясини қабул қилди. Бу адолатсиз резолютсия араб давлатларининг норозилигига сабаб бӯлди. Шунда сионистларни ҳимоят этувчи Англия 1948 йилнинг 15 май кунигача қуролли кучлари Фаластиндан чиқиб кетишини эълон қилди. Аммо Англия кучларининг Фаластиндан чиқиб кетиши арафасида сохта сионистик давлатнинг ташкил этилгани эълон қилинди.
Бундан 63 йил муқаддам милодий 1955 йил 14 май ойида:
Варшава сиёсий ва ҳарбий келишув битими 8- та коммунистик мамлакатлар ўртасида Польшанинг пойтахти Варшава шаҳрида имзоланди. Ушбу битим Америка томонида бўлган НАТО яъни, шимолий Атлантика ҳарбий келишув битимига қарши ташкил этилган эди. Ушбу битимга аъзо давлатлар Польша, Албания, Болгария, Венгрия, Чехословакия, Совет Иттифоқи, Руминия ва Германия демократик республикаси эди. Ушбу мамалакатлар бир бирларидан ҳимоя этиш ва ўзаро бирбирига кўмак бериш максадида битим туздилар. Варшава сиёсий ва ҳарбий келишув битими 36 йил фаолият олиб борганидан сўнг Совет Иттифоқи ва шарқий Европанинг коммунистик тизими парчаланиши билан милодий 1991 йилда бекор қилинди.
Бундан 5 йил бурун милодий 2013 йил май ойининг 14-чисида:
Азон қатламини кашф этган доктор Жо Форман оламдан ўтди. Доктор Жо Форман милодий 1985 йилда Брайн Гординер ва Жон Шонклик билан биргаликда Ничер журналида азон қатламида вужудга келган туйлукларнинг кашф этилгани ҳақида мақола нашр этди. Бу тадқиқот Монтрол протоколининг вужудга келиши сабабига айланди. Бу халқаро шартнома бутун дунёдаги флор, фтор углеродни ишлаб чиқаришни назорат остига олади. Азон қатламида вужудга келган туйлуклар ҳар йили кичикроқ бўлади. Милодий 2007 йил 13 сентябрда Наса ташкилотининг тарқатган хабари шуни кўрсатадики, азон қатламида вужудга келган туйлуклар ўз авжига етган ва фақат 25,1 миллион квадрат километрни қоплаши мумкин. Азон қатламида вужудга келган туйлуклар жанубий қутбда ўзининг энг юқори чегарасига етган ва бу ҳодисанинг юз бериш сабаби ҳам ер куррасида инсон томонидан ишлаб чиқарилган химиявий моддаларда хлор моддасининг мавжудлигидир. Хлор- фтор углеродини ишлаб чиқаришнинг олдини олиш ва унга қарши қатъий чекловлар қуйиш халқаро метеорология ташкилоти милодий 2045 йилгача азон қатламида вужудга келган туйлуклар яхшиланиши хулосасига келиши сабабига айланган. Аммо Америка НАСА космик агентлиги азон қатламида вужудга келган туйлукларнинг учдан икки қисми милодий 2065 йилгача нафақат жанубий қутбда, балки бутун ер куррасида нобуд бўлади.