Қалбга яқин қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Ассалому алайкум азиз тингловчилар! Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз. Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман. Мусиқа Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида форс, ўзбек ва тожик тилларда қўшиқлар ўрин олган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида форс, ўзбек ва тожик тилларда қўшиқлар ўрин олган. Бугунги мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Бугун сиз азизларга тақдим этадиган биринчи қўшиқимиз, Эрон санъаткорларидан бўлмиш Мажиди Ахшобий ижросида "Фасле ақоқи " номли қўшиқдир.
Аробеҳои туфону бишкан
То шопаракҳо осуда рад шан
Дастот йе дарбанд, чашмот йе дунё
Аз ту навозиш аз ман тағошо
Гуфтамки биншин шаб сарду сахте
Гуфти нишастан марги дерахте
Гуфтамки аз ту чи мунде боқи
Гуфти шамиме фасли ақоқи
Мусиқали дастуримиз давом этади.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Азизлар, ҳаргалгидек кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тингаш истагини билдиришади. Жумладан, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан мухлисларимиз Самандар ва Давлатбек номли мухлисларимиз мактуб ёзиб Узбекистоннинг таниқли ва севимли хонандаларидан бўлмиш Озодбек Назарбеков ижросида "Баркамол авлод" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган. Бу биродарларимиз тинглаш истагини бажо келтириб "Баркамол авлод" номли дилрабо қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.
Азиз мухлислар, дастуримиз якунида Тожикистон мухлисларимиз Нигина ва Лола сингилларимизнинг истак-хоҳиши билан Тожикистон халқ артисти Одина Ҳошим ижросида "Лаззати дидор" қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.