Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида
Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар шарҳи
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эфирга узатамиз.Унда мазкур минтақада жойлашган мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.
Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:
- Туркманистон президенти Эрон билан дўстона алоқалар ўрнатилгани учун ўз хурсандчилигини билдирди;
- Остона музокарларига кафолат берувчи мамлакатлар намояндаларининг иккинчи йиғилиши ўтказилди;
- Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Афғонистон президенти билан учрашди;
- Алмазбек Атамбоев дахлсизлик мақомидан маҳрум қилиниши мумкин.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.
Ашхабод ва Теҳрон ўртасидаги доимий алоқалар, конструктив ва яхши қўшничилик муносабатларидан икки юрт хурсанд эканлигини таъкидлади.
Туркманистон президенти Ашхабод ва Теҳрон ўртасидаги доимий алоқалар, конструктив ва яхши қўшничилик муносабатларидан икки юрт хурсанд эканлигини таъкидлади.
Ирна ахборот агентлигининг Туркманистон миллий телевидениясига таяниб хабар қилишича, Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон ташқи ишлар вазирининг Эрон делегациясига бошчилик қилиб сафар қилиши ҳақидаги ҳисоботини эшитганидан кейин шундай деди: Эрон ислом жумҳурияти ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликларнинг кўплаб имкониятлари ва алоқалари турли соҳаларда нафақат ўзаро манфаатларда балки бутун минтақанинг фаравонлигини, ривожланишини ва равнақ топишини таъмишлашда катта хизмат қилади.
Ўтган шанба куни Туркманистоннинг олий мартабали иқтисодий-сиёсий делегацияси Эрон ислом жумҳурияти билан барча томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва ривожлантиришни ўрганиб чиқиш мақсадида Эронга сафар қилди.
Қозоғистогн пойтахтида Сурия тинчлиги бўйича Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия намояндалари иштирокида Остона музокаралари жараёнига кафолат берувчи мамлакатларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрондан Ҳусейн Жобирий Ансорий, Россия вакили Александр Лаврентьев ва Туркия намояндаси Сидот Ўнол уч томомнлама учрашувида Сурия урушида асир бўлган ва бедарак юқолган шахсларнинг алмашуви бўйича махсус гуруҳининг учинчи йиғилишини ўтказиш вақти ва жойини аниқлашди.
Мазкур музокараларда, шунингдек Сурия тинчлигига оид 9 - халқаро конференциясининг сўнгги баёноти лойиҳаси тайёрланиб Остона музокараларининг келгуси йиғилиши юзасидан фикр алмашилди.
Айтиш керакки, Суриядаги оташкесимга кафолат берувчи мамлакталар, яъни Эрон, Россия ва Туркия давлатлари делегациялари, шунингдек Дамашқ давлатининг мухолифати, БМТ ва Халқаро қизил Хоч вакилари иштирокида Сурия тинчлиги бўйича икки кунлик Халқаро йиғилиш иш бошлаганди.
Бундан олдин ҳам Эрон, Россия ва Туркия делегациялари Суриянинг сўнги ўзгаришлари масаласини муҳокама қилишганди.
Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаис раиси Кобулда Афғонистоннинг хавфсизлик ва мудофаа ташкилотлари етакчилари билан мулоқот қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саъидмўъмин Ятимов Афғонистонга қилган сафари жараёнда бу мамлакат президенги, хавфсизлик ва мудофаа тизилмалари масъуллари билан музокара ўтказди.
Ятимов шунингдек Афғонистон президенти Ашраф Ғани, миллий хавфсизлик ташкилоти раиси Маъсум Стонакзай, мудофаа вазири Баҳром Ториқшоҳ, ички ишлар вазири Аҳмад Висбармак ҳамда бу мамлакат миллий хавфсизлик ташкилоти раисининг маслаҳатчиси Ҳаниф Атмар билан учрашиб, терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масалаларга доир бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди.
Чегара хавфсизлигини таъминлаш, терроризмга қарши курашни кучайтириш, гиёҳванд моддалар ва қурол -яроқ контрабандасини олдини олиш каби мавзўлар тожик-афғон хавфизлик масъуллари кўриб чиққан ва муҳокама қилган масалалар жумласидандир.
Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ва Афғонистон президентининг учрашувида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ушбу республикага оид бошқа хабаримиз шундан иборатки,
Тожикистон Республикаси Ғазо секторида тинч тарзда норозилик билдирган ўнлаб фаластинликларнинг ҳалок бўлиши билан якунланган қонли тўқнашувларни кескин қоралайди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
Кун.уз сайтига кўра, Тожикистон Республикаси, БМТ Хавфсизлик кенгашининг ҳаммага маълум резолюциялари асосида низони ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб, барча томонларни минтақада тинчлик ва барқарорлик асосларини заифлаштирувчи ҳаракатлардан воз кечишга чақиради, дейилади баёнотда.
15 май куни фаластинликлар сионистик режимнинг 1948 йил 14 майда ташкил этилгани, арабларнинг Исроил ҳудудидан оммавий чиқариб юборилгани муносабати билан Накбат куни ёки «Фалокат куни»ни нишонлайди.
Аввалроқ, 10 мингга яқин фаластинлик Исроил билан Ғазо секторининг маъмурий чегараси ҳудудида тўплангани хабар қилинганди. Айрим намойишчилар чегара тўсиғидан ўтишга уриндилар.
Қирғизистон парламенти депутатлари ўз ҳамкасблари Исҳок Масалиевнинг мамлакатнинг собиқ президентларини дахлсизликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонунни ишлаб чиқиш таклифини қўллаб-қувватлашди. Агар Жогорку Кенеш кўпчилик овоз билан бундай қонунни қабул қилса, унда Алмазбек Атамбоев собиқ президент мақомидан маҳрум этилиши мумкин.
Парламентда Бишкек иссиқлик электр марказида авариянинг сабабларини тергов қилиш бўйича депутатлик комиссиясининг хулосаси ва 386 млн долларлик кредитдан оқилона фойдаланилганликнинг уч кунлик муҳокамаси якунланди.
Масалиев нафақат Атамбоевни, балки бўлғуси президентларни ҳам жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлиши учун дахлсизликдан маҳрум қилишни таклиф қилган. Депутатлар таклифни қўллаб-қувватлашган, бироқ иссиқлик электр марказини реконструкция қилиш учун сарфланган маблағларни текшириш учун халқаро аудитни таклиф қилишга қарши чиқишган. Уларнинг фикрича, бу ишни Ҳисоб палатасига топшириш керак.
Айни вақтда мамлакат бош прокуратураси ИЭМ бўйича 4 та жиноий иш қўзғатган.
Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.