май 20, 2018 10:31 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 28-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 2-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 18-чи кунидир.

Эрон тақвимида урдибиҳишт ойининг 28-чиси Эроннинг олий мартабали орифи, шоири ва донишманди Умар Хайёмнинг улуғлаш куни деб аталган. Эроннинг буюк ёзувчиси, шоири, табиби, мунажжими, математика илмининг билимдони ва файласуфи Абулфатҳ Умар бин Иброҳим Хайём Нишобурий ҳижрий бешинчи асрнинг охирлари ва олтинчи асрнинг бошларида яшаб фаолият олиб борган. Хайём қамарий 417 -440 йиллар атрофида Нишопурда таваллуд топди. Хайём ҳаёт бўлган пайтида ҳикмат, тиббиёт, нужум ва риёзиёт илмида шўҳрат қозонди. Аммо бугунги кунда уни оламда латиф ва фалсафий рубоиётлар ижод этгани сабабли буюк шоир унвонида танишади. Хайёмнинг рубоиётлари бутун дунёда шўҳрат қозонган ва дунёнинг кўп тилларига таржима қилинган. Хайём риёзиёт илмида бир нечита машҳур асарларни ижод этган. Улардан “Жабр” ва “Муқобила” китобини тилга олиш мумкин. Шунингдек у Эрон тақвимини ислоҳ этди ва расадхона ҳам тасис этди. “Рисолае дар куллиёти Ал-Мавжуд”, “Наврўзнома” “Рисолаеи дар таббииёт” ҳаким Умар Хайём ёзган бошқа асарлардан саналади.     

Бундан 214 йил муқаддам милодий 1804 йил май ойининг18-чисида:

Франция Сенатининг тасдиқлаши билан Напалеон Банопарт ушбу ўлканинг императори бўлди. Шу тартиб билан Франциянинг буюк инқилоби ғалаба қозонишидан 15 йил ўтгач ушбу мамлакатда яна бипр маротаба мустабид тизим ўрнатилди. Албатта 10 йилдан кейин милодий 1814 йил апрел ойининг 11-чисида европалик давлатлар билан урушда Напалеон Банопартнинг мағлуб бўлиши ва сургун қилинишидан кейин унинг ҳукумат қилиш даври ҳам охирга етди.    

Бундан 41 йил олдин милодий 1977 йил 18 май ойида:

Музейлар халқаро қумитасининг бош ассамблиеясининг 12-чи резолюциясига асосан бу кун “Халқаро музейлар куни” деб номланди. Бу комитетнинг асосий мақсадларидан бири бу дунё бўйлаб музейларни кенгайтириш, маданий мақсадларга эришиш учун музейлар орасида барчатомонлама ҳамкорликларни йўлга қуйиш, маҳаллий маданият нобуд бўлишининг олидини олиш ва бегона маданиятлар баробарида тўсиқлик яратишдан иборат. Шуни зикр этиш лозим ки, музей каби бир маконни ташкил этишдан мақсад бу аждодларнинг боқий қолдирган меросларини сақлаш ва уларни янги авлодга етказиб беришдан иборат.

Бундан 5 йил олдин ҳижрий-шамсий 1392 йил урдибиҳишт ойининг 28-чисида:

Эроннинг форс тили, адабиёти ва шеърининг буюк устодларидан бири Муҳаммад Қаҳрамон муқаддас Машҳад шаҳрида оламдан ўтди. У шамсий 1308 йилда Эроннинг шарқида жойлашган Турбати Ҳайдарияда таваллуд топди. У “Ҳосили Умр” ва “Рўи жодаи абрешими шеър” каби шеърий мажмўаларни таълиф этган шоирлардан эди. Шунингдек Қаҳрамоннинг маҳаллий ашъори “Худои худои худам” унвонида нашр этилди. Олти жилддан иборат Сойиб Табрезий девони, Калим Ҳамадоний девони, Нозим Ҳиравий девони, Ҳожи Муҳаммадхон Қудси Машҳадийнинг девони, Туғрои Машҳадий ғазалиётларидан танланган ғазаллар, “Сайёдони маъни” номи билан ҳинд услубида ижод этган шоирларнинг танлан олинган шеърлари ва бошқа бир нечита китоблар бу буюк устоднинг ижод этган асарлари ва тартибга келтирган китобларидан эди.