май 22, 2018 09:57 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 1-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 6-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил май ойининг 22-чи кунидир.

Эрон йилномасида хурдод ойининг ибтидоси “Мулло Садро” номи билан танилган Садриддин Муҳаммад Қавом Шерозийнинг улуғлаш куни билан туғри келади. Мулло Садро ва Садрул-Мутиаллиҳин номи билан машҳур бўлган Садриддин Муҳаммад Шерозий ҳижрий-қамарий 980 йил жумодиюл-аввал ойининг 9-чисида Шероз шаҳрида дунёга келди. Мулло Садро ўзининг ахлоқий ва илмий маълумотларини сафавийлар сулоласининг даврида яшаб ва фаолият олиб борган мислсиз олим Шайх Баҳоий дарсларидан олди. У ўзининг маънавий пойдеворини буюк ва машҳур донишманд Мирдоднинг олдида мукаммаллаштирди. Мулло Садро рижол, фиқҳ ва усул илмларини Шайх Баҳоий, фалсафа, калом, ирфон ва завқий илмларини эса Мирдод ва табиий илмлар, риёзиёт, астрономия ва ҳайат илмларини бўлса Ҳаким Абулқосим Мир Фендиринскийдан ўрганди. Мулло Садро ақл ва фалсафанинг дин ва ваҳий билан алоқасини баён қилди. У фалсафанинг ирфоний йӯналиши "Ҳикмати мутаъолия"-нинг асосчисидир. У ушбу мактабда  диний фалсафа ва ирфон ёки бошқа сўз билан ифодалаганда , нафсни поклаш ҳамда ваҳий ва ақлий далилни бир мажмўага киритиб, бирлаштирди. Бу буюк олимдан арзирли маънавий мерос қолди. Ёзган китобларининг сони 40-дан ортиқдир. Б иллоҳий олимнинг энг муҳим китоби “Асфори арбаъа" ҳисобланади. Охири раббоний бу олим ва исломий файласуф қамарий 1050 йилда Ироқнинг Басра шаҳрида 70 ёшида вафот этди ва уша шаҳарда дафн этилди. 

Бундан 106 йил муқаддам милодий 1912 йил май ойининг 22 –чисида:

Анлялик химик Герберт Чарлз Браун таваллуд топди. Герберт икки ёшда бўлганида унинг оиласи Америкага кўчиб кетди. Милодий 1935-чи йилда Браун Чикаго университетининг химия йўналишида маълумот олди ва бу соҳада профессорлик унвони даражасига етгунича ўз таҳсилотини   давом этди. Герберт 1979-чи йилда химия йўналишида Нобел мукофотини олишга муяссар бўлди. Химия соҳасида ушбу мукофотнинг унга берилиши  янги химиявий таркибларни топиш учун ушбу донишманднинг сайъ-ҳаракатларини тақдирлаш эди. Браун дорулар, ранг ва минерал уғитлар, ҳамда ўсимликларни муҳофазат этишнинг махсус моддалари каби фойдали моддаларни ишлаб чиқаришда ишга ярайдиган ва нафис йўлларни кашф этишга муяссар бўлди. Герберт Браун 2004-чи йилда оламдан ўтди.

Бундан 38  йил олдин, ҳижрий- шамсий 1359 йил хурдод ойининг биринчи кунида:

Американинг Эрон Ислом Республикасига қарши иқтисодий тазйиқлари бошланди. Америка Эрон Исломий  инқилобининг ғалабасидан сўнг бу мамлакатдан қўлга киритадиган муфт фойдаларидан маҳрум бўлди ва бу мамлакат халқига иқтисодий жиҳатдан қийинчилик ва азоб туғдириш мақсадида иқтисодий санкцияларни жорий этишни бошлади.  Шу пайтда Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари Эрон халқига  "бу  иқтисодий санкциялардан қўрқманг, агар бизга санкция жорий этилган бўлса биз фаолроқ бўламиз ва бу бизнинг фойдамиздир. Иқтисодий тазйиқлардан қурқадиганлар бу иқтисодни базис деб биладиган ва ҳаёт фақат иқтисоддан иборат деб биладиган кимсалардир. " -деб мурожаат қилган эдилар.  

Бундан 26 йил илгари милодий 1992 йил май ойининг 22 –чисида:

Кения пойтахти Найроби шаҳрида биологик хилма-хилликни ҳимоят этиш конвенцияси тасдиқланди. Саккиз йилдан кейин милодий 2000 йилда БМТ ташкилоти 22 май кунини “Биологик хилмахиллик халқаро куни” деб эълон қилди. Бундан мақсад турли мамлакатлар турли маросим ва дастурларни ижро этиш билан бугунги дунёда биологик хилмахилликни муҳофазат этишни эслатишларидан иборат эди.  Афсўски охирги йилларда об-ҳавонинг ифлосланиши, ноқонуний овлаш, хатарли заҳарлардан фойдаланиш каби турли омиллар айрим ўсимликлар ва ҳайвонларнинг нобуд бўлиши ёки инқирозга юзмаюз бўлиши сабабига айланмоқда.