Меҳр-муҳаббат ойи
Тақво Қуръони каримда махсус ўринни эгаллайди ва иймонни мукамаллаштиради
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Парвардигор даргоҳига барча тоат ва ибодатларингиз қабул бўлишини тилаган ҳолда муборак Рамазон ойига бағишланган “ Меҳр-муҳаббат ойи ” рукни остидаги махсус эшиттиришнинг янги сони билан хизматингиздамиз.Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 5-чи кунида айтиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.
Азизлар ўтган дастуримизда комил инсон бўлиш, оила ҳаримини муҳофазат этиш ва оилавий алоқалар даражасини сақлаш заминасида сиз билан сўҳбатлашган эдик. Ва иймон келтирганлар рисолатларинининг ривоятлари ва таъкидланган Қуръон оятлари асосида ҳаддал-имкон шарҳ-изоҳ бериб ўтган эдик. Исломни қабул қилишдан кейин қуядиган бошқа муҳим қадам бу “тақво ” арсасида иймонли инсоннинг амалга оширадиган ҳаракати ҳисобланади. Қуръони карим 110 марта тақво ҳақида сўз юритади ва унинг ухровий ва дунёвий мувафаққиятлари ва масъулиятларини баён этади. “Виқоя ”, яъни сақловчи илдизидан олинган тақво таърифида мутафаккирлар шундай нуқтаи назар билдиришадики, тақволи одам иллоҳий амрга амал қилиш ва Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан узоқда бўлиш билан сайъ-ҳаракат ва интилиш билан шундай бир марҳалага етадики, тақвога риоят этиш уларнинг оддий бир одатларига айланади.
Тақволи одам ўз нафсини ўз ихтиёрига олади ва шайтоний ҳою-ҳаваслар ва васвасаларнинг уйинчоғига айланмайди. Ўз шахсиятида куч-қудрат ижод этиш билан инсоний ва иллоҳий юксак босқичларга эришади. Тақводорларнинг пешвоси ва тимсоли бўлмиш Али алайҳиссалом тақво таърифида шунда марҳамат этади: “Тақво масали қулга ўргатилган эшакка ўхшайдиким, уни бошқариш минадиган одамнинг қўлидадир. Ва бу эшаклар тинч ва осойишталик билан ўз эгаларини жаннат томон олиб боришади.” Али алайҳиссалом билдирган бошқа каломда шундай деб таъкидлайди: Иллоҳий тақво, Худонинг авлиёларини ўз ҳимоятида қарор бериб, уларни иллоҳий ҳаримга тажовуз қилишдан қайтаради ва Худодан қурқишни уларнинг юракларида жой беради.”
Тақво Қуръони каримда махсус ўринни эгаллайди ва иймонни мукамаллаштиради. Бошқа таъбир билан ифодалаганда иймон ва тақво бирбири билан чамбарчасб боғлиқдир ва Қуръони каримнинг кўп ояти карималарида иймондан кейин бевосита тақво ҳақида сўз юритилади. Намуна учун Ол-Имрон муборак сурасининг 102 ояти каримасида шундай келтирилади. “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг. (Яъни, Исломни ўлгунингизча маҳкам тутинг. Демак, икки асоснинг бири–дунёда иймон билан, тақводор бўлиб, Исломга тўлиқ амал қилиб ўтмоқдир.)”
Бу оятнинг паёми шундан иборатки, тақво иймонли инсонга қандай ҳаёт кечириш ва қандай оламдан ўтишни ўргатади. Кўп инсонлар мақсадсиз ва бирон бир режасиз ҳаёт кечиришади ва натижада ҳаётнинг турли мушкулотларида руҳий ва психологик нуқтаи назаридан зарар кўришади ва бундай инсонларнинг розий бўлишларини ҳам тасаввур этиб бўлмайди.
Қандай яшаш ва қандай ўлишда асосий рол уйнайдиган омиллардан бири бу ташхис бериш қудрати ва огоҳликка эга бўлмоқдир. Тақволи инсон қанчаки мутолаа ва тадқиқот олиб бормаган бўлмасин, тақво, нафсни тийиш ҳамда еру осмонга нур сочадиган иллоҳий ҳад-ҳудудларни сақлаш сояси остида унга махсус огоҳлик бағишлайдиким сиёсий, ижтимоий ва маданий бўҳронларда ҳақиқатни ботилдан ажрата олади ва шон-шўҳрат, шаҳват , бойлик қудратнинг ҳою-ҳавасларига гирифтор бўлмайди. Қуръони карим бу ҳақда шундай буюради: “Эй иймон келтирганлар! Агар иллоҳий тақвони танласангиз махсус иноятга эга бўласизки, унинг сояси остида ҳақиқатни ботилдан ажратасиз ва яхши ёмондан ташхислай оласиз. ”
Бунга қарамай тақволи инсон айрим вақтларда хоҳламасдан бирон бир хатоликка йўл қуйиши мумкин. Бундай шароитда иллоҳий иноят уларнинг кўмакига келади ва уларга шундай паём беради: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб, мағфират қиладир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. ”
Иллоҳий бу лутфу иноят шу сабабдандирки, тақволи инсонлар ҳеч қачон иллоҳий буйсунмасликни мақсад қилишмайди, аммо уларнинг инсоний моҳиятлари сабабли хоҳламасдан хатоликка йўл қуйишади. Бундай шароитда буюк Аллоҳ таоло уларни кечиради ва уларнинг баланд мавқеларига зарар етмаслик учун уларнинг чиройли сийратларини муҳофазат этади. Ушбу файзу баракалардан тўла туну кунларда ўқиётган барча дуо ва намозларингиз Буюк Парвардигор даргоҳида ҳусни қабул бўлсин. Аллоҳ таолодан ушбу муборак ойда бизнинг хатоларимиз ва гуноҳларимизни кечиришини тилаб қоламиз!
Азизлар, энди дастуримизнинг охирги қисмида «Ўттиз кун, Ўттиз ҳикоят» унвонли эшитиришимиз давомида Ҳазрат Мусо Бин Жаъфар (а)-нинг ёронларидан бўлмиш Сафавон Бин Меҳрон ҳақидаги ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!
Азизлар рўзадорлар, дастуримиз давомида Ҳазрат Мусо Бин Жаъфар (а)-нинг ёронларидан бўлмиш Сафавон Бин Меҳрон ҳақидаги ҳикоятни биргаликда эшиттамиз.
Азизлар, дастуримиз давомида Ҳазрат Мусо Бин Жаъфар алайҳиссалом ёронларидан бири бӯлмиш Сафавон Бин Меҳрон достонини эътиборинга ҳавола этамиз.
Сафавон Бин Меҳрон катта мол -мулк соҳиби эди. Унинг иши туя боқишдан иборат эди. У мусофират қилиш ёки юк ташиш учун ӯз туяларини халққа ижарага берарди. Аббосийларнинг уша вақтдаги халифаси Ҳорун Ар -Рашид ҳам сафар қилишни мақсад қилганида Сафавондан туя ижара этарди.
Ҳорун Ар -Рашид аббосийларнинг бешинчи халифаси Сафавон Бин Меҳрон шиа мусулмонларнинг еттинчи имоми Ҳазрат Мусо Бин Жаъфар алайҳиссаломнинг тарафдорларидан бӯлиб ул ҳазратга катта иродат зоҳир этарди. Бир куни Мусо Жаъфар (а) Сафавонни ӯз олдига чақирди ва шундай буюрди: Сенинг барча ишларинг яхши, аммо фақат бир ишинг ёмон ва уни қабул қилиб бӯлмайди. Сафавон суради: Тақсир, мен нима ёмон иш қилдим?
Марҳамат қилиб айтинг. Мен бу ишни тарк этай.
Ҳазрат Мусо Бин Жаъфар (а) шундай буюрди: Сен туяларингни Ҳорунга ижара берасан. Сенинг бу ишинг менга ёқмайди.
Сафавон айти: Мен туяларимни бирон -бир гуноҳ содир этиладиган сафар учун ижарага бермайман. Ҳорун Ар -Рашид ҳаж сафарига боришни хоҳлайди ва бу туяларни ҳар сафарига бориш учун мендан ижора олишни хоҳлайди. Бунга қӯшимча мен улар билан бирга бормайман. Фақат ходимларимни улар билан юбораман.
Мусо Бин Жаъфар (а) шундай марҳамат этди: "Туяларнинг ижарасини қачон оласан? "
Туялар ижараси Ҳорун Ар-Рашид сафаридан қайтиб келганидан кейинги муддатда қолдирадими?
Сафавон айтди: Ҳа, бир қисмини олдин беради. Қолган қисмини эса ҳар сафаридан қайтиб келганидан сӯнг беради.
Мусо бин Жаъфар (а) шундай марҳамат этди: "Албатта у тирик қолишини ва қайтиб келиб сенинг пулларини тулашини хоҳлайсан? Шундай эмасми? "
Сафавон жавоб берди: Ҳа шундай.
Мусо бин Жаъфар (а) шундай буюрди: Ҳар ким золимларнинг тирик қолишини истаса улардан бири ҳисобланади.
Сафавон хавотирланиб ваҳшатга келди. Ӯзича ӯйлади: Мен Ҳорун Ар -Рашидга туяларни ижарага бериш билан унга муносиб шароит яратиб бераман. Ҳамда унинг тирик қолишини истайман. Энг муҳими шундаки ӯзимнинг охиратимни бу амал билан нобуд қиламан. Шунинг учун Сафавон бориб ӯзининг барча туяларини сотди токим золимлардан бӯлмасин.
Сафавон барча туяларини сотгани ҳақида Ҳорун Ар -Рашидга хабар етказганида Сафавонни ӯз олдига чақирди ва унга айтди: Туяларингни сотдинг деб эшитдим. Бу ишингни далили нимада?
Сафавон айтди: Чунки мен қариб қолганман ва туяларим билан бирга сафар қилолмайман. Бошқа томондан эса ходимларим ҳам ӯз ишларини яхши бажаришмайди. Шу сабабдан уларни сотишга мажбур бӯлдим.
Ҳорун Ар -Рашид айтди: Йӯқ, туяларни нима учун сотганингни мен яхши биламан. Сен Мусо Бин Жаъфарнинг дастури билан бундай қилдинг. Агар бир -бирмиз билан эски дӯст бӯлмаганимизда сени ӯлдирардим.
Худонинг Расули (с.а.в) шундай марҳамат этадилар: Қиёмат куни нидо келади: Қайда сиз золимлар ва уларнинг ёрдамчилари?
Ҳамда уларнинг зулм асбобини муҳайё айлагунчи кимсалар.
Яна хитоб қилинади: Уларни ҳам золимлар сафига қўшинглар. Золимнинг золимлигини била туриб унга кумаклашган киши исломдан чиқади.
Муборак рамазон ойининг илоҳий раҳмати ва хайру баракоти лаҳзаларида, сиз азиз рўзадорлар муборак ойида худо билан улфат ва унс олишингизни тилаб қоламиз.
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.