Биз билан Эронга келинг
Фирдавс туманидаги тарихий ёдгорликлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Cаёҳатни хуш кўрувчи қадрли мухлислар, ёдингизда бўлса, олдинги эшиттиришимизда Жанубий Хуросон вилоятининг туманларидан бири Фирдавс минтқаси бўйлаб сафар қилишни бошлаган эдик.
Фирдавс тумани ҳам Жанубий Хуросон вилоятининг муҳим туманларидан бўлиб, унинг масоҳати 4,103 квадрат километрни ташкил этади. Вилоят шимоли-ғарбида жойлашган ушбу туман тоғли минтақалардан узоқроқ ва марказий саҳроларга яқин бўлгани боис қуруқ ва иссиқ об-ҳавога эгадир. Фирдавс туманида ёмғиргарчиликнинг мезони бир йилда қарийб 155 миллиметрни ташкил этади. Минтақанинг кенг масоҳати иқлим жиҳатидан икки қисмга тақсимланган. Туманнинг шимоли қисми тоғли тепаликларга яқин бўлгани боис совуқ қиш ва салқин ёз фаслларига эга. Бироқ туманнинг жанубий қисми жуда иссиқ ва қуруқдир.
Фирдавс тумани шимолидаги тоғларнинг баландлиги 2813 метрни ташкил этади. Куҳқалъа ва Ҳуснобод куҳқалъаси чўққиларида исмоилиялардан қолган айрим ёдгорликлар мавжуд. Фирдавс минтақаси узоқ ўтмишга эга бўлиб, унинг номи шамсий 1308, милодий ҳисоб билан 1929 йилгача Тун бўлган. Бу ерда мавжуд айрим тепалар ва қадимий жойларнинг ўтмиши тарихдан олдинги даврларга бориб тақалади. Тарихий Тун шаҳри ўша даврдан қолдан ёдгорлик ҳисобланади. Фирдавс тумани Хуросони Разавий ва Жанубий Хуросон вилоятларини бир-бирига уловчи ва Эроннинг энг қадимий минтақаларидан бири бўлиб, унда топилган 190 та қадимий ёдгорликлардан 90таси мамлакатнинг миллий мероси рўйхатига киритилган.
Фирдавс жомеъ масжиди, Улиё диний мадрасаси, Тун тарихий шаҳри, археологик музей, Султон Муҳаммад ва Иброҳим имомзодаларнинг мақбаралари Фирдавс туманининг диққатга сазовор жойларидандир. Мазкур туманнинг маркази Фирдавс шаҳри ҳисобланади. Бу шаҳар вилоят маркази Биржанд шимоли-ғарбидан 195 километрлик ва Машҳад жанубидан 345 километрлик узоқликда ҳамда Язд, Кирмон, Исфаҳон, Бушер, Ҳурмузгон ва Форс вилоятларини боғловчи асосий йўлда жойлашган. Фирдавс туманида етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг энг муҳими заъфарон, анор ва писта ҳисобланади. Мазкур туман Жанубий Хуросон вилоятида қолин гиламларини тўқиш бўйича ҳам етакчилик қилади. Айниқса, зираворларнинг султони бўлган заъфароннинг энг олий нави ҳам ушбу туманда етиштирилади. Мазкур туманда Эроннинг энг яхши анорлари етиштирилади. Фирдавс туманида бир йир давомида анордан олинадиган ҳосил қарийб 30 минг тоннани ташкил этади. Бу кўрсаткич Жанубий Хуросонда анор боғларидан олинадиган меванинг 40 фоизини ташкил этади. Фирдавс тумани боғларидан олинадиган анорларнинг 80 фоизи Форс кўрфази ҳошияларида жойлашган мамлакатлар, Жанубий Корея ва бошқа хорижий ўлкаларга экспорт қилинади. Эронда анор етиштириш бўйича Фирдавс тумани Сова ва Найрез туманларидан кейин учинчи ўринда туради.Фирдавс туманида кўп миқдорда анор меваларини етиштирилиши сабабли мазкур минтақада анор консентрати ишлаб чиқарувчи корхона, Анорин ширкати, 5минг тоннагача бўлган анорни сақлайдиган музлатгич хоналари ва анорларни турларига қараб қадоқлайдиган корхоналар қурилган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Жанубий Хуросон вилоятида кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд. Булардан энг қадимийларидан бири “Колжангол” тош битиклари бўлиб, минтақада сайёҳлик жозибаларидан бири саналади. “Колжангол” тош битиклари Хусф шаҳри жанубидан 5 километрлик узоқликда жойлашган ва Ашконийлар сулолаларидан қолган ёдгорликдир. Унга яқин бўлган жойда яна 14 тагача бўлган бошқа тошбитиклар ҳам аниқланган. “Колжангол” Рич тоғидаги чуқур даралардан бўлган бирининг номидир. Мазкур тоғнинг баланд чўқиларидаги сайқал берилган тошларда турли ҳайкал ва тошбитиклар ўялганким, паҳлавий хатида ёзилган бу тошбитиклар ўша минтақада яшаган аждодларнинг азаматини кўрсатади. Ушбу тасвирларда, жумладан, порт аҳлидан бўлган эркакнинг арслон билан олишаётгани ҳам мавжуд. Тасвирдаги паҳлавон ўнг қўлини белига қўйиб, чап қўли билан арслонга ҳужум қилмоқда.Биржанднинг Кўч қишлоғида жойлашган “Лохмазор” тошбитиклар мажмуаси ҳам Жанубий Хуросон вилоятида мавжуд муҳим тарихий ёдгорлик ва манба ҳисобланади. Қорароқ товланувчи яшил ранг ва кенглиги 5 метрга беш 5 метр бўлган йирик тош устида ўйиб ёзилган хатлар ва маълумотлар тарихдан олдинги даврлар ва исломдан кейинги даврларни ўз ичига олган. Мазкур тошбитиклар мажумасидаги инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар нақшлари, турли белги ва нишонлар, паҳлавий, ашконий, сосонийларга тегишли катибалар ҳамда форс ва араб тилида бўлган катибаларнинг умумий сони 307тага етади.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.