Исломда бола ҳуқуқлари
Оила аъзолари ҳар бирининг ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса болалар ҳуқуқлари энг асосий инсоний ҳуқуқлардан бӯлиб, уларга махсус диққат-таважжуҳ қилиш лозим. Агар болалар ӯз ҳақ-ҳуқуқларидан дуруст равишда фойдалана олмасалар жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом ӯсишлари мушкул бӯлади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Болалар масаласида, махсусан уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида олимлар иш олиб бориб, бу борада кӯплаб назариялар мавжуд. Аммо бу ҳақда қайси бир назария ва қайси бир олимнинг фикри дуруст эканлигини аниқлаш жуда мушкул.
Оила аъзолари ҳар бирининг ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса болалар ҳуқуқлари энг асосий инсоний ҳуқуқлардан бӯлиб, уларга махсус диққат-таважжуҳ қилиш лозим. Агар болалар ӯз ҳақ-ҳуқуқларидан дуруст равишда фойдалана олмасалар жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом ӯсишлари мушкл бӯлади
Ҳар бир боланинг, шу жумладан, етим ва ота-она қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш фуқаролик жамиятининг табиий асоси ва муҳим шарти деб қаралади.
. Ғарб давлатларида боланинг ҳақ-ҳуқуқлари унинг туғилганидан кейин унга тааллуқли бӯлиб, белгиланади. Мисол учун Полшанинг бола ҳуқуқлари ҳақидаги ҳужжатида болалик даврининг инсон сифатида унинг туғилишидан бошланади.
Франсия қонунлари бӯйича эса бола ӯз ҳуқуқларидан баҳраманд бӯлиши учун икки шарт мавжуд: у тирик туғилиши ва тирик қолишга қобилияти бӯлиши шарт.
Аммо Германия ва Шветсарияда янги туғилган болага иккинчи шарт тааллуқли бӯлмайди, яъни унинг тирик туғилиши бола сифатидек бола ҳуқуқларидан баҳраманд бӯлишига кифоят қилади.
Инсонн ҳуқуқи тушунчаси кенг қамровли бӯлиб, инсоний ва диний тафаккурларни ӯзида мужассам этади. Унинг негизида ахлоқий ва ақлоний қадриятлар жой олган.
Ғарб фалсафаси инсон ҳуқуқини унинг табий ҳақларига биноан баҳолайди. Диний нуқтаи назардан инсон ҳуқуқи унинг фитратига муносиб белгиланади.
Ислои динида инсон ҳуқуқи унинг фитрати ва тадиатига кӯра белгиланган. Инсон ҳуқуқи деб инсон бӯлгани сабабли ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар улардан фойдаланадиган бир қатор ҳуқуқлар мажмӯасига дейилади.
Бу ҳуқуқларни ҳеж бир жамият ё давлат инкор ё рад қила олмайди. Ислом таълимотига кўра инсон вужуди мукаррамдир. Унинг жавҳари бўлмиш руҳининг улуғланиши лозим бўлганидeк, танасининг эъзозланиши ҳам вожибдир. Аммо илоҳий дастурларда инсон ҳуқуқлари фақат моддиёт билан чегараланмай, моддадан юқори қадриятлар ҳам мавжуд.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Ислом динини бошқа тизимлардан ажратиб турадиган жиҳат шуки, болалар ва уранинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш масалаларига оид бирор бир халқаро ташкилот таъсис топмаган бир пайтда бу мавзуни кӯриб чиққан.
Дунёда «болаларни ҳимоя қилиш» деган тушунча бор. Албатта, буни глобал миқ¬ёс¬¬даги умуминсоний масала сифатида қабул қиламиз. Дарҳақиқат, бола¬ларни ҳимоя қилиш бундан-да чуқурроқ масалаларни¬ қамраб оладики, дунё ҳамжамияти ҳам, биз ҳам энг аввало ана шу муаммо билан жиддийроқ шуғулланишимиз лозим.
Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан биз учун бир амонатдек ато этилганини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Шундай экан бу амонатни яхши асраб-авайлаб вояга етказишга тӯғри келади. Унинг руҳий ва жисмоний саломатлигига таважжуҳ қилмоқ бизнинг инсоний бурчимиздир.
Болалар жамиятнинг бошқа қатламлари каби меҳр-муҳаббатга эҳтиёж сезишади. Болаларга нисбатан меҳр-муҳаббатга тўла муносабат болаларни ҳам ақлий, ҳам руҳий ривожланишига катта таъсир кўрсатадиган ўзига хос вазифасини ўтайди.
Ақлий ва руҳий ривожланишнинг ягона манбаи – меҳр-муҳаббат бўлиб, у гўдакнинг илк кунларидан бошлаб мунтазам бериб турилиши лозим. Чунки дунёда севги ва меҳрнинг бўшлиғини тўлдира оладиган ёки унинг ўрнини боса оладиган ҳеч нарса йўқ.
Ҳурматли тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.