май 26, 2018 14:36 Asia/Tashkent

Диний таълимотларда кичик болалар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида кӯплаб кӯрсатмалар мавжуд. Ислом дини таълимотида солиҳ ва солим фарзанд туғилиб, вояга етиши учун эр-хотинга тӯйдан аввал тайёргарлик кӯриб, бу борада махсус дастурамаллар кӯрсатилган. Диний таълимотларда бу масалага махсус боб ажратилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Диний таълимотларда кичик болалар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида кӯплаб кӯрсатмалар мавжуд. Ислом дини таълимотида солиҳ ва солим фарзанд туғилиб, вояга етиши учун эр-хотинга тӯйдан аввал тайёргарлик кӯриб, бу борада махсус дастурамаллар кӯрсатилган. Диний таълимотларда бу масалага махсус боб ажратилган.

Исломда фарзандларнинг хукуклари катий риоя қилинган бӯлиб,булар уларнинг ота оналари ёки яқин қариндошлари,яшаётган жамиятларига қилиб юклатилгандир.Бу ҳақларни адо этиш вожиб бӯлиб,унга амал қилиш мажбурийдир.Ота онанинг фарзандлар олдидаги бурчлари улар пайдо бӯлмасдан олдинги,ҳомила ҳолларидаги ва туғилганларидан кейинги қисмларга тақсимланади.

Ота-онанинг фарзанд пайдо булмасдан олдинги мажбурятлари:

1.Фарзандга муносиб ота ва она танлаш мажбуряти. Шариат талимотлари буйича,ота онанинг фарзанд олдидаги бурчлари оила куришдан аввал умр йулдошини танлаш пайтида бошланади.Хар бир шахс узининг булажак фарзанди учун муносиб ота ва она танлаш мажбурятидадир.

2. Аллох таолодан солих фарзанд тилаб дуода булиш:Бу ишни Аллох таолонинг набийлари килгандир.

Фарзанднинг хомила холидаги хаклари.

3.Аллох таолодан солих фарзанд тилаб, дуода булишни давом эттириш. Аллох таоло лутфи карам курсатиб,бола хомила шаклида пайдо булгандан кейин хам ота онаси унинг солих фарзанд булиши хакидаги дуоларини давом эттиришлари зарур.

4.Хомиланинг жисмоний ва рухий толикишларсиз,яхши ривожланиб боришини таминлаш.

Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихида, асосан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига эътибор берилса-да, яқин-яқингача бола ҳуқуқлари муаммоларига етарли аҳамият берилмас эди. Фақат XX асрнинг биринчи ярмидан бошлаб мазкур масалада халқаро ҳужжатлар қабул қилина бошланган.

Ислом ҳуқуқшунослиги асосида болалар ҳуқуқлари бўйича келиб чиқадиган муаммолар одилона ҳал қилиниб, ижтимоий ҳаётда болаларнинг хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқларининг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб саволлар муҳокама қилинган. Исломий дастурларда ушбу соҳада ҳуқуқ-тартибот маҳкамалари учун жуда кўп аниқ далиллар ва кўрсатмалар берилган. Асар ислом ҳуқуқининг энг муҳим ва мукаммал тизимларини ўзида мужассам этиб, ўзининг ҳаётийлигини исботлаб келаётган мўътабар манбалардандир. Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади.

 Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

 

Аллоҳи зулжалол Қуръони каримда инсон тарбияси ҳақида сӯз юритиб,муносиб тадбирларни назарда тутган. Фарзанд тарбияси энг муҳим вазифалардан бӯлиб, биринчи навбатда ота-онага, сӯнг муаллимлар ва бошқа тарбиятчилар зиммасига юкланган.

Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.

Бола ота-онасига, унинг меҳр-самимийлигига таяниб, ӯсиб-улғаяди. Унинг катта бӯлганидан сӯнг ташаккулланган характер ва ӯзига хос хусусиятлари онанинг тарбиясига тарбиясига боғлиқ. Болалик даврида она бағридан маҳрум бӯлган кишилар изтироб ва стресслар кӯпроқ таҳдид қилади. Бола хислатларини ота-онасида мерос олиб, ота-она болаларининг истеъдодлари очилиб, ривожланиши учун муносиб шароит яратишади. Оила муҳтит боланинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириши учун зарур ҳисобланади. Боланинг соғлом шахсиятга эга бӯлиши учун ота-онанинг меҳр-муҳаббатлари ва оиладаги эминлик ҳиссига эҳтиёж сезади. Оила яшашнинг ва таълим-тарбиятнинг асосий қароргоҳидир. Оила киши шахсияти ташаккулланишида биринчи ӯринда туради. Оила шахсни ҳар томонлама камол топиши учун қулай маскан бўлиши билан бирга унда меҳр-муҳаббат, вазифашунослик, садоқат, бир-бирини тушуниш ва тежамкорлик хислатини тарбиялаш имкониятига ҳам эга.

Ҳурматли тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.