май 29, 2018 15:10 Asia/Tashkent

Ижтимоий адолат

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

 Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Руҳуллоҳ мактаби ва Исломий Инқилоб баҳсларида империалистик ёндашув ва зўравонликлар мафҳумларини ёритишда катта эътибор қаратилган. Бу ғоя Имом Хумайний (р) нинг диний  дунёқарашидан сарчашма олади. Руҳуллоҳнинг тавҳид асосида бўлган дунёқарашида “ ягона марказлик” мавжуд бўлиб, ушбу марказда  Аллоҳ таоло турадики, коинот ва бошқа барча нарсалар  Унинг фазли  ила пайдо бўлган.  Мазкур тафаккур асосида дунёдаги ҳамма мақлуқот Аллоҳнинг қудрати қаршисида заифдир ва шу сабабдан барча Унинг фармонига бўйсиниши лозим. Ушбу таълимотга биноан агар бирон махлуқ ё киши мағрурлик билан Аллоҳга итоат қилмаса ва унинг бандалари устидан ўзини катта тутса, исёнчи, зўравон ва мустакбир сифатида намоён бўлади.   

Бу баҳсда шайтон хилқат тарихининг биринчи мустакбири ҳисобланади. Зеро у Аллоҳнинг фармонидан бўйин товлаган. Одам жаннатдан Ерга ҳайдалгани ва инсон ҳаёти бошланганидан кейин ҳам  одамларнинг  айрим гуруҳлари унга, яъни  шайтонга эргашиб, мустакбирлар доирасига қўшилишади ҳамда илоҳий авлиёлар ва халққа қарши амал қилишади.

Имом Хумайний ўртага ташлаган баҳсга биноан ҳар бир жамиятда мустакбир ва мастазаъф ( зўравон ва мазлум) қатламлари мавжуддир. Исломий Инқилобнинг ғояси зўравонликларга қарши курашиш ва мазлумларни ҳимоя этишдир.

Эрон Ислом Инқилоби  ғалабага  эришганидан  сўнг  “Шарқлик  ҳам эмас, Ғарблик ҳам эмас” шиорини ўртага ташлаб, истиқлол ғоялари асосида икки блокнинг ҳукмронлик қилиш тизимларини инкор этади.

Ижтимоий адолатга эришиш тарих давомида инсониятнинг муҳим масалаларидан бўлган ва Эрон халқи ҳам Исломий Инқилобда  ушбу масала ечимини асосий ғояга  айлантирган эди.  Иккинчи жаҳон урушидан кейин Шўролар Иттифоқи  раҳбарлигидаги Шарқ блоки  марксизм ва социализм  тафаккурига асосланиб, жамиятда  ижтимоий  адолатга эришилгани ва  аҳоли қатламларининг  камситилишига барҳам берилганини иддао қиларди. Мазкур тафаккурга биноан дин кучли ва заиф табақаларнинг юзага келишига сабаб бўлиши  талқин қилинарди.

Бироқ Имом Хумайний Ислом дини ва ташаюъ мазҳабининг таълимотига таяниб,  Эрон халқининг тарихий орзу-ормонларини рўёбга чиқариш учун  ижтимоий адолат мавзусига  эътибор қаратади. Милодий 19 асрдан кейин Эрон халқи  мамлакатда ижтимоий адолатни барқарорлаш учун кенг кўламли курашларни бошлаган эди.  Аммо ушбу заминада айрим муваффақиятларга эришган бўлсада,  ушбу адолатни таъминловчи  тизимга эга бўлолмаган эди. Аҳолининг камбағал қисмини ҳимоя этувчи тизим  1979 йилда Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин вужудга келади.

Имом Хумайний (р) доҳийларча раҳбарлиги орқали  Исломий Инқилоб жараёнида ижтимоий адолат ҳамда  халқнинг  талаб ва  эҳтиёжларини  асосий шиорга айлантирди. Исломий Жумҳурият тизими сиёсатларида ҳам аҳоли ўртасидаги тенгсизликни бартараф этиш ва ижтимоий адолатни тиклаш ҳам асосий ва долзарб  мавзулардан эди.

  Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир     соатлик   оқшомги      дастуримизда "Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришнинг иккинчи қисмини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

 Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Имом Хумайний(р) нинг фикрий системасида Ислом ва ташаюъ мазҳабининг ўрнини назарда тутган ҳолда  ул ҳазратнинг ижтимоий адолатга доир назарини баён этишдан олдин Ислом мактабида адолатнинг аҳамияти ва ўрни бобида сўзлаш лозим.

Барчага маълумки, адолат сиёсий назарияларнинг асосий мафҳумларидан бири бўлиб, ҳозиргача  ижтимоий адолат ва унинг асосларини аниқлаш учун унинг чигал кўламларини кўплаб файласуф ва мутафаккирлар  қатор  ақида ва фикрларни баёни этишган.

Қуръони каримда асосий асллардан бўлиб, борлиқ унинг пояси асосида яратилган ва олам тадбирлари  у орқали амалга ошади.Мазкур ёндашувда адолат  борлиқнинг асли ва асоси ҳамда жаҳон ва одамларнинг энг юксак мақсадларидир.

Қуръони каримда асосий асллардан бўлиб, борлиқ унинг пояси асосида яратилган ва олам тадбирлари  у орқали амалга ошади.Мазкур ёндашувда адолат  борлиқнинг асли ва асоси ҳамда жаҳон ва одамларнинг энг юксак мақсадларидир. Ҳамма дин ва мазҳабларнинг мақсади кишилик жамиятида адолатни таъминлашдир.

Имом Хумайний (р) тафаккурида илоҳий пайғамбарларнинг асосий мақсадлари  шахсий ва оммавий ҳавзада бир вақтнинг ўзида адолатни барқарор этишдир. Ул ҳазратга кўра, пайғамбарларнинг чеккан барча меҳнатлари инсонлар учун ижтимоий адолатни  ва  ҳар бир кишида  ботиний адолатни  тиклашга қаратилган эди. Имом Хумайний Эронда исломий тизимни ташкил этишда ушбу тафаккурга таяниб, ижтимоий адолатни барқарорлаш ва зулмни бартараф этишни асосий мақсадлардан эканлигини эълон қилиб, шундай буюрган эди:

“Исломий Жумҳуриятда зулм йўқ, зўравонлик йўқ... фақирлар маишати назарда тутилади ва мазлумлар ўз ҳақларига эришишади... жамият илоҳий адолат сояси остида бўлади.”

Имом Хумайний одил раҳбар бошқаруви остида ижтимоий адолатга эришиш мумкинлигини  таъкидлайди  ва  ғайбда  бўлган одил Имом келгунига қадар ижтимоий адолатни барқарорлаш  вазифасини жамиятда одил фақиҳ ўз зиммасига олиши лозим.

Ул ҳазрат “Вилояти фақиҳ” китобида одил фақиҳ ҳокимиятининг асос ва вазифаларини Имомнинг ғойиблик даврида белгилаб берган ва фақат одил фақиҳни  дин ҳукмларини бажариш ва ижтимоий адолатни барқарорлашда қонуний ҳоким  ҳисоблайди.

Имом Хумайний яккаҳукмронлик ва салтанатга асосланган ҳукуматини қоралаб,  зулмга қарши курашиш ва мустабид ҳукуматни ағдариш ҳар бир мусулмоннинг вазифаси эканлигини таъкидлаб, амалда ҳам ул ҳазрат ушбу йўлни давом эттиради. Имом Хумайнийга  кўра, одил фақиҳ раҳбарлигидаги диний ҳукумат орқали фақат ижтимоий адолатни тиклаш мумкин.

Қадрли тингловчилар, "Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришнинг иккинчи  қисми  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.