май 29, 2018 15:18 Asia/Tashkent

Рамазон ойи камолотга етиш, покланиш ва парҳизкорлик ойидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Аллоҳнинг ҳабиби азиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.

«Меҳр-муҳаббат» ойининг дастурига биноан қулларимизни осмон томон кўтариб ягона яратгувчининг даргоҳига қабул бўлиши учун Рамазон муборак ойининг ўн биринчи кунида ўқиладиган дуони  биргаликда замзама этайлик.

Рамазон ойи камолотга етиш, покланиш ва парҳизкорлик ойидир. Рамазон ойи бундай хусусият ва фазилатга эга бўлмаганида, Али алайҳиссаломнинг таъбири билан ифодалаганда рўза тутишдан бизга чанқоқлик ва очликдан бошқа нарса насиб қилмаcди. Бас тоат-ибодат қилиш ва рўза тутиш сояси остида жону руҳимизни поклашга сайъ-ҳаракат қилайлик ва Худонинг ёрдами билан маънавий баланд мартабаларга эришайлик!

Бугунги дастурмиз давомида мўмин мусулмонларнинг бошқа сифатларини таҳлил этамиз. Агар ёдингизда бўлса, ўтган дастурларимизда “бандаликнинг асли” ҳақида айрим нуқталарни баён этиб ўтган эдик. Шунингдек бандаликнинг фалсафаси, яъни “Худо бизнинг парвардигоримиз ва яратгувчимиздир” деб эслатиб ўтган эдик. Демак, фақат Худо бизни энг комил шаклда яратгани ва у бизнинг парвардигоримиз бўлиши ҳамда бизнинг ривож-равнақ топишимиз ва камолотга етишимиз учун имконият яратгани сабабли унинг даргоҳига бандалик қилишмиз зарур.

Шуни зикр этиб ўтиш лозимки, Худога бандалик қилиш бошқа бандаликлардан фарқ қилади. Тарихдаги турли қудратга бандалик қилиш қулчилик, асорат, истеъдодларни бостириш табиий ва инсоний сармояларни ғорат қилишдан бошқа натижага эга бўлмайди. Ҳолбуки, Худога бандалик қилиш инсонга сўзнинг ҳақиқий маъносида “эркинлик” бағишлайди. Одамга иззат –эҳтиром, осойишталик  ва каромат бағишлайди. Бор вужуди ва ҳаётининг бутун лаҳзаларидан яктопарастлик сезиладаган Али алайҳиссалом Расули Акрам (с) биъсатларининг фалсафаси ҳақида шундай буюрган эди: “Юксак мартабага эга бўлган Аллоҳ таоло Худонинг бандаларини қудратларга буй суниш ва уларга бандалик қилишдан қайтариш ва Худога тоат ибодат қилиш ва унга бандалик қилиш сари ҳидоят этиш, ширк билан аралашган ҳукмрон ҳукмдорларнинг  шартномаларини бекор қилиб иллоҳий ваъдаларга қараб амал қилиш, ҳою-ҳавас ва бойликнинг зоҳирига итоат қилишдан озод этиш, Худога итоат қилишга ундаш, ҳамда вилоят, қудрат ҳукмронлари билан дўстлик қилиш ва уларнинг ҳимоятларидан узоқлаштириш ва иллоҳий вилоят остига қарор бериш учун пайғамбарни рисолатга танлади.”

Стратегик ушбу сиёсат барча пайғамбарларга оғирлик қиладиган рисолат эди ва Қуръони карим бу масалани таъкидлаб шундай буюради:” Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳ ҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Бас, ер юзида сайр қилиб юриб ёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг. (Ҳидоят йўлини ихтиёр қилиб, унга интилганларни Аллоҳ таоло ҳидоятга йўллади. Залолат-куфр йўлини ихтиёр этиб, ўша томонни кўзлаганларга залолат ҳақ бўлди. Бу икки тоифанинг ҳеч бирини Аллоҳ мажбурлагани йўқ.)”  (Наҳл муборак сураси 36 ояти каримаси).

Тарих давомида бир гуруҳ иснонлар доим анбиёларнинг нидоларига жавоб беришган ва улар нажот бағишловчи бандалик ва буй сунишни қабул қилиш билан ширк ва тоғут ҳокимиятлари билан қарши кўрашиб уларга тан беришмаган. Аммо афсўски кўпчиликни ташкил этувчи бошқа бир гуруҳ одамлар тез ўтар ўз манфаатларини кўзлаб, пайғамбарларнинг даъватларига буй сунмасдан инсоний ва иллоҳий юксак қадриятлар ва кароматларни қурбон қилиб, ёвуз шайтоний қудратлар қурбонгоҳида хорлик билан ҳаёт кечиришди.  

Ҳа, азамат ва иззат топиш ҳамда ислом оламида шукўҳ , шаҳомат ва ваҳдатни ижод этишнинг ягона йўли бу ҳақиқат ботиллик устидан ғалаба қозонишининг паёмини берган қодир Худога бандалик қилиш йўлида қадам ташлашдир. Биз уша вақти борлиқ дунёсининг Парвардигори ва Худонинг “тоат- ибодати ва бандалиги”-нинг ҳаёт бағишловчи фазосига киришимиз ва унинг баракотидан баҳраманд бўлишимиз мумкинки, “дунё холиқига бандалик қилиш” аслига амал қилиш билан ўзимизнинг вафодорлигимизни кўрсатишимиз мумкин. Биз мусулмонлар ҳар куни ўз намозларимизда “Иёка наъбуду” , яъни фақат сенгагина ибодат қиламиз деб айтамиз. Бу шиор ва сўз бизнинг ҳар кунлик шиоримиздир. Аммо амал қилишда ҳам шундай амал қиламизми? Шак-шубҳасиз қудрат, бойлик, шаҳват ва шайтоний васвасалардан нажот топиш қийин ишдир. Ва иллоҳий ҳимоят ва кўмаклардан ёрдам сўрамасдан Худонинг холисона бандалик қилиш мустақим сиротида қадам қуйишнинг имкони бўлмайди. Шу сабабдан ўзимизнинг кунлик намозларимизда “Иёка настаъин”, яъни фақат сендангина ёрдам сўраймиз деб айтамиз!      

Азизлар, энди  дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “Азроилнинг ҳайрати ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Ушбу нуроний лаҳзаларда  энг чиройли маънавий тажриба ортирган азизларга Оллоҳнинг қутлуғи бўлсин.

Азизлар, бугун “Азроилнинг ҳайратланиши” номли тарбиявий ва ибратли бир ҳикоятни манзурингизга ҳавола этамиз.

Ҳазрат Сулаймон (а)  ҳазрат Довуднинг фарзанларидан бўлиб ҳар икови иллоҳий пайғамбарлар ҳисобланишади. Ҳазрат Сулаймон (а) салтанатининг ҳукмронлиги кенг ривож-равнақ топган эди. Ҳазрат Сулаймон (а) ҳайвонлар тилини тушунарди ва шамол ул ҳазрат ихтиёрида эди. Кунлардан бир куни Маликул мавт (Азроил) Сулаймон зиёратига нозил бўлди. Бир киши ул ҳазратнинг хизматида эди. Азроил бу кишига кўп қаради. Азроил кетганидан сўнг бу киши сўради: Менга  тикилиб қарадиган бу киши ким эди? Ҳазрат Сулаймон марҳамат этдилар: Бу Азроил эди.

Азроил менга шундай ғазаб билан боқдики, жонимни олмоғидан қўрқдим, деди бу киши.

Бу киши қурқиб, Эй Сулаймон, ҳукмингиз шамолга ўтадир, амр эт мени Ҳиндистонга элтсин. Балки шунда жонимни қутқарарман – деди.

Сулаймон алайҳиссалом шамолга бу одамни истаган ерига этмоқни амр этдилар. Шамол одамни Ҳиндистоннинг ички тарафидаги бир ерга учириб ташлади.

Бир неча кун ўтди ва Азроил яна Сулаймон (а) олдиларига дийдор кўриш учун келди.

Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом Азроилга:

– Кеча мени ёнимга бир одам келди. Унга ғазаб билан боққанингни сўйлади. Ўша мусулмонни уйидан, бола-чақасидан узоқлаштириш учун шундай боқдингми? Сабаби нима? – деди.

Азроил:

– Эй Сулаймон! Мен унга ғазабли эмас, ҳайронлик ила боқдим. Чунки Жаноби Ҳақ менга у бандасининг жонини бугун Ҳиндистонда ол дея амир этди. Мен ҳам у одамни бу ерда кўриб ўз-ўзимга ҳайрон бўлдим. Бу одамни бу ерда нима иши бор. Юзларча қаноти бўлса ҳам Ҳиндистонга бормоғи кўп мушкулдир, дедим. Шунинг учун бу одамга ажабланиш ва ҳайронлик ила боқдим.

Фақат Ҳиндистонга келганимда одамни у ерда топдим ва вазифамни адо этдим – дея Ҳазрати Сулаймон алайҳиссаломнинг саволларига жавоб берди.     

Аллоҳ таоло Нисо муборак сурасининг 78 ояти каримада шундай марҳамат этади: “Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир. Агар уларга яхшилик етса, бу Аллоҳдан, дерлар. Ёмонлик етганда эса, бу сендан дерлар. «Ҳаммаси Аллоҳдан», деб айт! Анави қавмларга нима бўлдики, гапни тушунай демайдилар?!”

Ҳамда Жума муборак сурасининг 8 ояти каримада келтирилади: “Сен: «Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки, сизга барибир йўлиқувчидир. Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабарини берадир.

Расули Акрам (с) марҳамат этадилар: “Ўлим келмасдан олдин унга тайёр бўлгин”.

Азизлар, иллоҳий даргоҳга яқинлашиш тавфиқига эришган ва ушбу қадрли ойда Парвардигорнинг неъмат ва файзу баракотидан баҳра олган рўзадорларга таҳсинлар бўлсин деймиз. Ҳамда бу муборак ойда ўзларимизни қайта тарбиялаш, ўзимизни англаш ва бандаликнинг синовининг тавфиқига мушарраф бўлиш учун шукроналар айтамиз. Гуноҳлардан узоқлашишга сайъ-ҳаракат қилайлик ва Парвардигор даргоҳидан ўз гуноҳларимизни кечиришини сурайлик.

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Қадрли  тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг илк сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини  Аллоҳ Таоло қабул айласин.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ  Парвардигор ёру мададкорингиз  бўлсин.

 

Ёрлиқ