май 31, 2018 17:22 Asia/Tashkent

Ҳаром таом

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Аллоҳнинг ҳабиби азиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.

Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, дуолар ижобат бўладиган ушбу малакутий лаҳзаларда Рамазон муборак ойитнинг 16 кунида ўқиладиган дуони биргаликда замзама этамиз.

Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда мўминлар томонидан Худонинг доим зикр этиш зарурати ҳақида сўҳбатлашамиз. Юиз билан бирга бўласиз деган умиддамиз. Ўтган дастуримизда таъкидлаб ўтган эдикки, буюк Аллоҳ таоло барча инсонлардан, айниқса мўминлардан сўзлари ва амаллари ўртасида иккиллик ва қарамақаршилик бўлмаслигини талаб қилади. Чунки иккиюқламалик нифоқнинг бири шаклидирким, иллоҳий мазҳабнинг танқид остига қарор олади.  Бизнинг хатти-ҳаракатларимиз ва амалларимизнинг чалғиниш ва йўлдан адашишнинг олдини олишда муҳим ролй уйнайдиган омиллардан бири бу Худони эслатиш ҳисобланади. Худо бизнинг амалларимизни нахорат этади ва ички ниятларимиздан огоҳдир. Қуръони карим бу ҳақда Аҳзоб муборак сурасининг 41 ва 42 оятларида шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.” 

“Ва эртаю кеч уни поклаб ёд этинглар. (Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам дунёда катта ўзгаришлар рўй беради. Шунинг учун ҳам бу икки вақтда Аллоҳни поклаб ёд этиш алоҳида таъкидланмоқда.).”

Инсонлар ўзларининг ҳаётлари давомида ишончили ва хавфсиз бир паноҳгоҳга эҳтиёж сезишади токим, унга таяниб қудратни ҳисс этсалар ва ҳаёт саҳнасида кучли руҳия ва мақсад билан қадам ташласалар. Ўзларининг маънавий ва моддий мақсадларини амалда татбиқ этиш учун доим сайъ-ҳаракат қилсинлар ва хавф-хатардан қурқмасдан мушкулотларни баратараф этсалар. Инсонлар мағлубиятдан ғалаба кўпригини ясашлари лозим. ва ҳеч қачон умидсизлик ёки тушкунликка тушмасликлари даркор. Қуръони карим кишиларни сохта суянчиқлар томон ҳаракатдан қайтаради ва инсонларнинг ҳар бирида мавжуд бўлган фитрий эҳтиёжларга мантиқий жавоб беради ва Анкабут сурасининг 41 ояти каримасида шундай буюради: “Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди. (Аллоҳдан ўзганинг йўлини тутганлар, унинг уйидан ўзга уйда яшашни ихтиёр қилганлар ўзларининг ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини кошки билсалар эди. Уларнинг тузган тузумлари худди ўргимчак уясига ўхшаб, ўта нимжон эканини билсалар эди. Такаббурликлари ила Аллоҳ қуриб берган улуғвор қасрни инкор этиб, ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини билсалар эди. Бу ҳақиқатни биладиларми, билмайдиларми — уларга фарқи йўқ.)” 

Азиз тинловчилар энди эса Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг “Рамазони шариф ойида Ўзбекистон масжидлари намозхонларга лимолим тўлади” мавзўсидаги сўҳбатини биргаликда тинглаймиз! Марҳамат

Тинглаганингиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг сўҳбатлари эди. Дастуримиз давом этади.  

Бинобарин ақлий ва тавҳидий фитрат нидоси бизга Худога панишни сўрайди ва доим уни зикр этайликким унинг қудрати барча қудратлардан афзалроқдир ва завол топмайди. Фақат у энг оғир шароитда бизга осойишталик бағашлай олади ва қийинчиликларга бизга кўмак беради, умид беради ва бизга йўл кўрсатади. Бас, барча лаҳзаларда, айниқса эрталаб тонгда сайъ-ҳаракат ва ҳаёт арсасига қадам қуямиз ва кечалари ҳаётнинг бағрига қайтганимизда доим Худонинг зикрида бўлишимиз лозим. Бу Худо барча комил сифат ва гўзалликлар билан безалган ва барча гуноҳ ва айблардан покдир.    

Шундай савол вужудга келадиким, Худони зикр этиш ва уни эслашдан мақсад нима ва қандай унинг зикрида бўлишимиз лозим? Худони зикр этиш ва уни эслаш учун учта марҳала мавжуддир: Тил марҳаласи,қалб марҳаласи ва охири амал марҳаласи. Тил марҳаласидан мақсад бу Аллоҳу акбар, Алҳамдулиллоҳ, Субҳоналлоҳ, ло илаҳа иллаллоҳ каби зикрлар билан доим Худони эслатишимиздан иборатдир. Бу марҳаладан муҳимроқ бу қалб билан зикр этиш марҳаласи ҳисобланади. Яъни вужудимизнинг тубида Худони зикр этайлик ва Қуръоннинг таъбири билан “Огоҳ бўлинг, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар таскин топади.”  Бу марҳалада муҳимроғи бу амал билан зикр этиш саналади. Тил ва қалб билан билан зикр этиш амалда тажаллий топиши лозим. Бундай вақтда агар инсон икки йўл, яъни ҳақ ва ботил, Худо ва шайтон, нур ва зулмот йўлида юзмаюз бўлса, парвардигорнинг ризоятида бўлган ва унинг иллоҳий вазифаси бўлган нарсани танлаши лозим.    

Иллоҳий синов ва икки йўлдан бирини ташлашда кўп инсонлар йўлдан адашадилар ва ўзларидан яхши ва арзирли амал қолдиришмайди. Бунга қўшимча, Худони зикр этиш ва уни эслаш учун турли намуналар ҳам баён этилган. Улардан энг муҳими бу самовий китоб Қуръони каримдир. Аллоҳ таоло Анбиё муборак сурасининг 50 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Бу, Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Сизлар уни инкор қилгувчи бўласизларми?!” 

Азизлар, энди  дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “Ҳаром таом “ номли бир ҳикояни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!

Аллоҳ таоло сизга ризқ қилиб берган ҳалол ва пок неъматлардан енглар! Имон келтирган Аллоҳ таолога мухолиф бўлганлардан парҳиз қилинг!

Азизлар, бугун “Ҳаром таом “ номли бир ҳикояни биргаликда эшиттамиз.

Шарик Бин Абдуллоҳ Нахаъи Куфа шаҳрининг бузургворларидан эди. У обид ва зоҳид шахс бўлиб халқ орасида ўзининг илм ва тақводорлиги билан машҳур бўлган эди. Шарик Бин Абдуллоҳ одамлар ўртасида ижтимоий яхши мавқеъга эга эди. Аббосийларнинг учинчи халифаси бўлмиш Маҳдий бу киши хилофатга яқин бўлишига мойиллик қиларди, токим ҳукумат ўз манфаати учун унинг халқ орасида эгаллаган обрў-эътибори ва мавқеидан фойдаланса. Лекин Шарик Бин Абдуллоҳ  бу таклифни қабул қилмади. Турли мақом ва лавозимлар унга таклиф этилди. Аммо Шарик бин Абдуллоҳ уларнинг ҳеч бирини қабул қилмади ва шафқатсиз ва золим бу ҳукуматда рол ўйнашни хоҳламасди. Аббосийлар халифаси Маҳдий Шарик Абдуллоҳдан Куфа шаҳрининг қазийлигини ўз ўҳдасига олишни сўради. Аммо у бу таклифни рад этди. У яна бир маротаба Шарик бин Абдуллоҳдан  ўз фарзандлари учун мураббий ва ўқитувчи бўлиш учун розийлигини сўради. Лекин у бу таклифни ҳам рад этди. Хусусий ва жамоат мажлисларида иштирок этиш учун уни даъват этишарди, аммо у бу тадбирларда ҳам иштирок этмасди.

Кунлардан бир куни Аббосийлар халифаси Шарик бин Абдуллоҳни чақириб, “ Сенга бошқа чора йўқ ва бу уч нарсадан бирини танлашинг лозим, -деб таҳдид солди. Ёки қозийликни қабул қил, ёки фарзандларимни таълим беришда масъулиятни ўз зимманга ол, ёки мен билан бирга дастурхон олдида утириб, менинг овқатимдан еясан,-деб айтди.

Шарик бин Абдуллоҳ халифага айтди: Бу ҳақда ўйлашим учун менга мўҳлат беринг. Ўзича айтди: Бу уч нарсанинг ҳаммаси  менга зарар келтиради. Лекин уларнинг орасида халифа овқатини ейишнинг зарари камроқдир ва ҳамма нарсадан осонроқдир. Ночор қолиб бу таклифни қабул қилди. Халифа турли мазали таомларни тайёрлаш учун буйруқ берди. Шарик бин Абдуллоҳ овқатни еб уйига қайтди. Бир киши халифага: “Эй Амир, у бу овқатни истеъмол этишидан сўнг ҳеч қачон парҳизкор бўлмаслигига ишонч ҳосил қилинг!”-деб айтди. Шундай ҳам бўлди. Кўп ўтмай, ушбу обид ва зоҳид шахс халифа дарборининг энг яқин кишиларига айланди. У ҳам ҳакамлик лавозимини қабул қилди ва ҳам халифа фарзандларининг ўқитувчиси бўлди.

Шарик Абдуллоҳ учун Байтул молдан маош тайинланди. Бир куни у маош бошқарувчиси билан баҳслашиб қолди. Маош масъули унга деди: Сен бизга буғдой сотганинг йўқки мунча баҳс-мунозара қиласан. Шарик бин Абдуллоҳ “Мен буғдойдан ҳам юқорийроқ ва яхшироқ нарсани сизларга сотганман. Мен ўз динимни сотганман”-деб айтди.   

Меҳрибон Аллоҳ таоло Моида сурасининг 88 ояти каримасида шундай марҳамат этади:” Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсалардан енглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг.

( Ҳукм чиқариш, жумладан, нима ҳалолу нима ҳаромлигининг ҳукмини чиқариш ҳам Аллоҳ таолонинг ўзигагина хосдир. Аллоҳ ҳалол деган нарсани ким ҳаром деса ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ким ҳалол деса, кофир бўлади. Ундай одам Аллоҳнинг илоҳлик сифатига–шариат ҳукмларини чиқариш сифатига шерик бўлишга уринган бўлади. Шунингдек, бир киши ўзи учун ҳам бундай ҳукмни чиқариб, қандайдир диндорлик сифатини зиёда қилишга уриниш, деб ўйлаши ҳам нотўғридир. Бундай иш диндаги ғулув–ҳаддан ошиш ҳисобланади.)”

Расули Акрам (с) буюрмишлар: “Ҳаромхурлик билан шуғулланадиган кишининг тоат-ибодати қум устида қурилган бинога ўхшайди”

Ул ҳазрат шунингдек шундай марҳамат этадилар: “Кимки дуоси мустажоб бўлишини хоҳласа, овқати ва касбини пок ва ҳалол сақлаши лозим. ”

Азизлар, Азизлар,  бу ойда нафасларингиз атиргулнинг ҳидидек тоза, уйқунгиз ибодат, амалларингиз мақбул ва дуоларингиз эса мустажоб бўлишини тилаб қоламиз!

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Қадрли  тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини  Аллоҳ Таоло қабул айласин.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ  Парвардигор ёру мададкорингиз  бўлсин.

 

Ёрлиқ