Имом Хумайний(р)нинг реҳлатларига бағишланган махсус эшиттириш
Имом Хумайний (р)нинг реҳлат қилган кунлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
14-хурдод куни Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р)нинг реҳлат қилган саналари ҳисобланади. Ушбу қайғули сана муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз ҳамда ул ҳазратнинг реҳлатларига бағишланган махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг.
Эълон қилинган хабар қисқа эди, аммо жуда оғир. Ушбу хабарнинг оғирлиги Эрон кенглигини ўзига сиғдирган юрт белини букди ва фарёдга келтирди. Мазкур хабарда мусулмон пешвоси ва жаҳон озодалари раҳбари Имом Хумайний ҳазратлари аъло малакутга қўшилганлари эълон қилинган эди. Ҳали ушбу хабар охирга етмасдан миллионларб кишилар дод солиб, бош ва юзларига қўллари билан урардилар. Улар қора кийимлар кийиб, оҳ-нола чекиб кўчаларга чиқадилар. Одамларнинг кўчаларга чиқиб. кўз ёш тўкиб Жаморон ҳусейнияси томон югуришларини тасвирга тушириш қийин эди. Хумайний, Аллоҳ руҳи, жаҳон мусулмонларининг пешвоси тинч ва ишончли кўнгил ҳамда илоҳий фазл билан маъбуд дидорига шошилган эдилар ва ушбу жудолик ул ҳазратнинг яқинлари ва тарафдорларини доғда қолдирган эди.
Саййид Руҳуллоҳ Хумайний фақиҳ, ориф, файласуф, дин пешвоси, Исломий Иниқилоб раҳбари ва Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси эдилар. Шамсий 1341 йилда мусулмон эканлик ва Қуръон билан қасам ичиш шартларига эга Провиниция ва вилоятлар анжуманлари лойиҳаси Эрон парламенти аъзолари томонидан бекор қилингани пайидан ул ҳазрат Паҳлавий режимига қарши эътирозларини очиқ ойдин намоён қилган эдилар.
Имом Хумайний (р) мақсадлар, ғоялар ва айтишлари керак бўлган ҳамма нарсани айтгандилар ва амалда ҳам борлиқларини мана шу мақсадлар амалга ошиши йўлига бағишлагандилар. Ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг биринчи ярмида бутун борлиқларини Унинг розилиги йўлида бағишлаган Зот билан мулоқотга тайёргарлик кўрардилар. Имом Хумайний Ул Зотдан бўлак бирон қудрат қаршисида эгилмадилар ва кўзларидан Ул Зотдан бўлак ҳеж ким учун ёш оқмаганди. Айтган орифона шеърларида фироқ оҳанги ва висол олови нафаси гуркирайди. Ул Ҳазрат учун жуда ширин ва яқинлари учун жуда қайғули бўлган лаҳза тобора яқинлашиб келарди. Ул Ҳазратнинг ўзлари васиятномаларида шундай ёзганлар: "Осойишта кўнгил, ишончга тўла қалб ва шод руҳ, умидвор вужуд билан Аллоҳнинг фазли билан сингиллар ва биродарлар хизматидан айрилиб мангулик диёри томон сафар қилаяпман ва сизларни хайр дуоларингга кучли эҳтиёж сезаяпман ва Меҳрубон ва раҳмли Аллоҳдан камчилик ва хатоларимни кечиришни сўрайман, халқдан ҳам камчилик ва нуқсонларим учун узримни қабул қилишига ҳамда қудрат, умид ва қатъийлик билан олға боришига умидворман."
Ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг 13 -сида шанба куни кечқурун соат 20:22 висол лаҳзаси эди. Миллионлаб юракни маънавият ва Аллоҳ нури билан тўлдирган юрак уришдан тўхтади. Имом Хумайний (р) нинг дўстлари томонидан касалхонада ўрнатилган махфий камера орқали Ул Ҳазратнинг сўнгги кунлари, жарроҳлик жараёни ва Ҳақ дийдорига етишлари лаҳзалари тасвирга олинган. Бу тасвирларнинг бир қисми телевидение орқали эфирга берилган вақтда қалбларда ғавғо кўтарди ва уни тил билан айтиб бўлмайди. Лаблар ҳамиша дуо айтиб пичирлаб турарди.
Сўнгги кечада 87 ёшларида бир нечита оғир жарроҳликни бошдан ўтказган ва муборак қўлларига бир нечита томизгич уланган бир ҳолда, нафл намозини ўқидилар ва Қуръон тиловат қилдилар. Сўнгги соатларда, жуда осойишта эдилар ва шаҳодат калимасини такрорлаб турдилар. Мана шу ҳолатда руҳлари осмонга парвоз қилди. Имом Хумайний (р) реҳлатлари хабари эълон қилинган вақтда, кучли зилзила юз бергандек бутун Эрон ўлкаси ва дунёда Имом Хумайний номини эшитганларнинг барчаси йиғлашга тушдилар. Ўша кунлардаги вазиятни тасвирлаш қудратига эга бўлган қаламнинг ўзи йўқ. Эрон халқи суйган Имомлари реҳлатида тарихда мисли кўрилмаган даражада фиғон қилишга ҳақли эди. Улар топталган қадрларини қайта тиклаб берган шахсдан айрилгандилар. Золим шоҳлар, АҚШ ва Ғарблик босқинчилар қўлини Эрондан қисқа қилган, Исломга янги ҳаёт бағишлаган, мусулмонларга иззат бағишлаган, Исломий Жумҳуриятга асос солган, дунёдаги барча дўзахий ва шайтоний қудратлар қаршисида турган, ўн йил давомида юзлаб фитналар, тўнтарув уринишлари хорижий ва маҳаллий фитналарга қаршилик кўрсатган, қарама-қарши томонда Ғарб ва Шарқдаги барча қудратлар томонидан ҳимояланган душман қаршисида саккиз йиллик мудофаага раҳбарлик қилган, суюкли раҳбарларидан айрилгандилар.
Имом Хумайнийнинг Эронга кириб келган кунлари ва реҳлат кунларидаги оломон нодир тарихий воқеалардандир. Йирик ахборот агентликлари Имомни кутиб олиш учун олти миллион инсон ва Ул Ҳазрат билан видолашиш учун тўққиз миллиондан ортиқ инсон тўпланганлигини эълон қилгандилар. Ҳолбуки Имом Хумайнийнинг 11 йиллик ҳукуматлари вақтида Ғарб ва Шарқ қудратларининг босим ва фитналари ҳамда саккиз йиллик уруш натижасида, Эрон халқи жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирган, кўплаб азизларидан айрилган эдилар ва биринчи қарашда кўнгиллари совиган бўлиши керак эди. Аммо бундай бўлмади. Имом Хумайний (р) нинг илоҳий мактабида тарбияланган авлод Ул Ҳазратнинг: "Жаҳонда чекиладиган заҳматлар, азоблар, фидокорликлар, танқисликлар ҳажми мақсад ва шахс рутбасининг ҳажми билан тенгдир" деб айтган сўзларига содиқ эдилар. Жаназа маросими оломон кўплиги туфайли чўзилиб кетганлигидан кейин, радио орқали халқни ўз уйларига қайтишга чақирув эълон қилинди. Маросим кейинга қолдирилди ва вақти кейин эълон қилинди. Расмийлар маросим қанчалик чўзилса оломон шунча кўпайишини яхши билардилар, шунинг учун ўша куни тушликдан кейин барча қийинчиликларга қарамасдан Имомнинг жасади кўмилди. Бу маросимнинг хабари жаҳон олммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинди. Шундай қилиб Имом Хумайнийнинг реҳлатлари ҳам Ул Ҳазратни ҳаётларига ўхшаб, янги уйғоқлик ва инқилоблар сарчашмаси бўлди ва Ул Ҳазратнинг йўллари ва хотиралари мангу қолди. Чунки Ул Ҳазрат ҳақиқат эдилар, ҳақиқат завол топмайди ва ҳамиша тирикдир.
Қадрли тингловчилар, Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р)нинг реҳлат қилган кунларига бағишланган махсус эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.