15-хурдод қўзғолони
Эронда 15-хурдод қўзғолони зўравон қудратлар қаршисида мазкур мамлакат халқининг матонати ва ҳаракатларида бурилиш нуқтаси ҳисобланади.
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Эронда 15-хурдод қўзғолони зўравон қудратлар қаршисида мазкур мамлакат халқининг матонати ва ҳаракатларида бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Ушбу муҳим кунга бағишланган махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг.
Эрон халқининг курашлари тарихида 15-хурдод қўзғолони муҳим ва тақдир билгиловчи фасллардан бўлиб, Эрон тарихида Имом Хумайний (р) ҳазратлари раҳбарлигида яртилгандир.
Эроннинг сиёсий тарихи зўравон ва мустабид тузумларга қарши бўлган ҳодисалардан тўлиб тошган ва буларнинг барчаси чиндан ҳам Эрон халқи курашларининг кўрсаткичлари ҳисобланишади. Ушбу тарихий сафарда Эрон ички ишларига Американинг дахолатлари мисли кўринмаган даражада бўлган. Милодий 1953, ҳижрий –шамсий 1332 йилнинг 28-мурдод ойидаги давлат тўнтариши ва қатор сиёсий воқеалар ҳамда империалистларнинг капитуляцион режимини барқарорлашга бориши милодий 1954 йилнинг август ойи, ҳижрий –шамсий 1332 йил 15 хурдоднинг қонли воқеасига сабаб бўлди. Ушбу қонли воқеа Исломий Инқилобнинг юзага келиши ва ғалабаси учун муҳим рол ўйнаган.
15-хурдод қўзғолонидан олдин бўлган Эрондаги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларнинг таҳлили кўрсатганки, шоҳ режими ўзининг мақсад ва сиёсатларини "Провинция ва вилоятлар анжуманлари лойиҳаси", "Оқ инқилоб" каби жараёнлар давридан бошлаб амалга оширишни режалаштирган. Бироқ 15-хурдод қўзғолони на фақат шоҳ режимининг ушбу ҳаракатлари моҳиятини фош этди, балки
тадрижий тарзда мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлари ўзанида муҳим аҳамият касб этиб, шоҳ режимига қарши курашнинг асосига айланди.
15-хурдод жараёнининг тарихи ва қўзғалган халқнинг раҳмсизлик билан қонли бостиришлар, кўринишда, шоҳ режими манфаатига бўлганини кўрсатарди.Бироқ ушбу инқилобий қўзғалиш бостириб ташланди деган фикрни баён қилиш ҳақиқатдан йироқ эди.Зеро шоҳнинг хавфсизлик кучлари томонидан зоҳиран бостириб ташланган ва Имом Хумайний мамлакатдан сургун қилинган бўлсада, маҳз ушбу қўзғолон Исломий инқилоб ғалабасининг манбасига айланди.
Сиёсий таҳличиларга кўра, Эроннинг ҳозирги замон тарихида бурилиш нуқталари кўп бўлган, аммо ҳижрий-шамсий 1342 йил 15-хурдод кунида юзага келган қўзғолон ушбу заминада хос аҳамият касб этади.
Имом Хумайний (р.а) Эрон исломий инқилоби ғалабасидан бир неча йил кейин 15-хурдод қўзғолони ҳақида деган эдилар:
Ҳижрий –шамсий 1342 йилдаги 15-хурдод қўзғолони кўрсатдики, қудрат соҳиби бўлган диктаторлар томонидан эзилган, зулм-зўравонлик кўрган ҳар бир миллат фақат ўз иродаси билан зулм-ситамга қарши курашиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаши мумкин. 15—хурдод бу юрт ёшларининг пок қони билан беланган бўлсада, муборак тақдир варақлаган кун эди. Бу кун жамият сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги улуғ ўзгаришлар куни бўлди
Исломий жумҳурият асосчиси "15—хурдод қўзғолонининг энг муҳим фазилати Эронда илдизлари чириб битган , аммо ичига сомон тиқилган дала қўриқчиси каби ваҳимага солиб турган шоҳ режими ҳайбатининг синдирилиши эди", деб илова қилган эдилар. Ўзини жуда қудратли деб ўйлаган, аммо чириб, ичи кавак бўлиб қолган шоҳаншоҳлик режими миллий ваҳдатнинг бир турткиси билан ағдарилиб, нест-нобуд бўлди.
15-хурдод қўзғолони халқ орасидан етишиб чиққан ҳақиқий исломий ҳаракат эди. Бу ҳаракатнинг исломийлиги унинг раҳбарининг Қум исломий илмий ҳавзасидан чиққан улуғ фақиҳ эканлигидан ҳам маълум.
Имом Хумайний ҳазратлари раҳбарлигида шоҳ режими томонидан йиллар давомида талқин қилинган диннинг сиёсатдан айрилигига барҳам берилди. Мусулмон Эрон халқи давом эттирилиши худди намоз ва рўза каби фарз бўлган кураш йўлига қадам қўйдилар. Бу кураш ғояси ислом, унинг услуби эса Қуръони карим, Расулуллоҳ (с) суннати ва аҳли байт услубида эди.
15-хурдод қўзғолонининг ўзига хос бўлган муҳим хусусияти Имом ҳазратларининг инқилоб пешвоси сифатида зоҳир бўлишларидир.
Имом ҳазратларининг шоҳ режимига қарши кураш услуби бошқа барча режимларга қарши курашувчилар услубидан фарқ қиларди. 15-хурдод қўзғолони ихлос юзасидан диний вазифасини бажариш, ҳамда диний масъулиятини адо этиш ҳаракати эди.
15-хурдод қўзғолонининг яна бир ўзига хос бўлган хусусияти унинг халқчиллигидир. Бу ҳаракат аҳолининг маълум бир табақасига тегишли эмас эди. Унда шаҳарликдан тортиб, қишлоқ аҳолисигача , бозорчидан талабагача, эркак-аёл, ёш-қари, барча аҳоли қатнашди. Аҳолининг барча табақаларини курашга чорлаган, уларни ўзаро бирлаштирган нарса ислом эди.
Имом Хумайний ҳазратлари ўз курашларининг ибтидосидан Америка, Англия ва Шўролар ҳукуматини Эрон халқи бахтсизлигининг сабаби деб билар ва бутун халқни бегоналарга қарши курашга чорлардилар.
Эрон халқи Имом Хумайний ҳазратлари таълимотидан мустақиллик мафкурасини ўрганди. Бу мафкура ва тафаккурни 15—хурдод қўзғолони вужудга келтирди ва бу қўзғолон ривожлана бориб, исломий инқилоб ғалабасини таъмин айлади. Бу мафкура бугунги кунда ҳам Эрон ислом жумҳурияти тараққиётининг асосий омилидир.Эрон ислом инқилобининг ғалабаси бошқа халқларнинг мустабид тизимларга қарши курашишларида катта ижобий таъсир етказди.Ушбу ҳаракатлар ҳозир ҳам давом этмоқда ва исломий уйғониш номини олган жараёнлар минтақа ва халқаро майдонларда улкан ўзгаришларни юзага келтирмоқда.
Айрим сиёсий таҳлилчиларга кўра, Шимолий Африка ва Ўрта Шарқнинг айрим мамлакатларида бошланган исломий уйғониш ҳаракатларида Имом Хумайний (р)нинг сиёсий андешалари ва Эрон исломий инқилобининг тутган ўрнини инкор қилиб бўлмайди.
Эрон халқи Имом Хумайний (р) ҳазратлари таълимотидан мустақиллик мафкурасини ўрганди. Бу мафкура 15—хурдод қўзғолонини вужудга келтирди ва бу қиём ривожлана бориб, исломий инқилоб ғалабасини таъмин айлади. Бу мафкура бугунги кунда ҳам Эрон ислом жумҳурияти тараққиётининг асосий омилидир.
Америка шу сабабдан ярим асрдан кўпроқ вақтдан бери Эрон халқига қарши душманлик сиёсатларини давом эттирмоқда. Зеро Эрон исломий тузуми яккаҳукмрондик ва зулмга қарши эканлигини билади. АҚШ масъуллари бугунги кунда зўравон қудратларга қарши Эрон халқининг матонати фақат шиор эмас, балки Эрон халқининг тарих давомида қўлга киритган қадриятларининг тимсоли эканлигини ва ушбу қадриятларга таянган ҳолда фитналар қаршисида мустаҳкам турганини билишади.
Ушбу матонат билан туришлар Эрон халқининг иқтидори бобида душманларга ёрқин хабар беради ва Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг таъбирлари билан айтганда, Эрон халқи "Иродалар уруши" майдонида басират, огоҳлик, ирода ва ҳаракат билан майдон ғолиби бўлади.
Қадрли тингловчилар, " 15 –хурдод қўзғолони" мавзусига бағишланган махсус эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ ёру мададкорингиз бўлсин.