июн 06, 2018 12:01 Asia/Tashkent

Амиралмўминин ҳазрат Али алайҳиссаломнинг шаҳодат топган айёмлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.

Бизни тинглаб боринг.

Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 19-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.

Азиз тингловчилар, бугунги дастурда ҳар бир шароитда мўмин инсоннинг вазифалари ва мажбуриятига қараб амал қилиш зарурати ҳақида сўҳбатлашамиз.

Азизлар, ислом оламига жиддий зарба берган шум ҳодисаларидан бири бу жаҳолат ва нодонлик ҳисобланади. Али алайҳиссалом рамазон муборак ойининг 19-чисида ибодат қилиш меҳробида хаворижийлардан бири заҳарланган қиличи билан ул ҳазратга зарба берди ва ул ҳазратнинг шаҳодат топиши билан ислом дунёсида аччиқ ва ғам кулфатли ҳодиса юз берди. Амиралмўмининг ҳазрат Али алайҳиссаломнинг шаҳодат топган айёмларига яқинлашиш муносибати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этиш зимнида Рамазон ойига бағишланган “Меҳр-Муҳаббат ойи” унвонли дастурмизнинг бугунги сонини тинглашга сизларни даъват этамиз.

Инсоннинг яратилиши шундайки, табиий равишда ўзининг узоқда ёки яқинда бўлган ҳамнавлари билан унс олади ва уларга кўнгил қуяди. Бу алоқа оила алоқасида кенг кўзга ташланади ва инсон ўз оиласининг фаровонлдиги ва осойишталигини таъминлаш учун ҳар қанда сайъ-ҳаракатни амалга ошириш учун  тайёр бўлади. Гоҳида эса инсоний ва ахлоқий чегараларни ҳам эътиборга олмайди. Алоқа ва бирбирига боғлиқ бўлиш ҳодисаларини мувозанатга келтирувчи ягона омил бу фикрий мақсад ва ормонлар ўртага келадиган замон ҳисобланади. Бу қараш меҳрубонлик алоқаларига жиҳат беради ва инсоннинг усулий ва мантиқий хатти-ҳаракатини ҳаётда белигалаб беради.

Бошқача ифодалаганда, Худога ишонадиган ва иймонли бир инсон бошқа инсонларга ўхшаб ва табиий тарзда оилавий ва шахсий манфаатлар  ва лоқаларга эгадир ва ўз хотини ва фарзандларини яхши кўради. Аммо бу дўстлик ва кўнгил қуйишлар ҳадаф ва иймонга чегараланиб қолади. Бинобарин у учун энг яхши шахс ёзилган мақсад ва ормонларни ҳаётда татбиқ этиш заминасида у билан ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлган инсон ҳисобланади.

Шу сабабдан қуръони карим инсон икки йўл ораси , оиланинг меҳр-муҳаббати ва бойликнинг жозибаликлари тасири остига қолмасилиги ва ўз масъулиятини эсдан чиқармаслиги учун Мунофиқун сурасининг 9 ояти каримасида шундай деб марҳамат этади. “Эй иймон келтирганлар. Молларингиз ва болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар ютқазувчилардир.”                                

Эҳтимол айримлар учун шундай савол вужудга келиши мумкинки, нима учун улар зиён етказувчилар бўлишади? Чунки улар барча оламдагилардан бениёз бўлган ҳаким ва алим Худо билан муомала қилиш ва ўзининг абадий фойдасини кафолат қилиш ўрнига тез ўтар ва фоний моддий манфаатларни назарга олишади ва кўпи бўлиб уларнинг ҳаёт ва ўликлари чегарсигача ҳамроҳлик қиладиган ўз фарзандларига кўнгил қуйишади.  Шуни айтиш лозимки, инсон моддий даромад ва сайъ-ҳаракатларга фарқсиз қолиши ва ўз иззати нафсини ва истиқлолини сақлаш учун ҳаракат қилмаслиги ёки ўз фарзандларига меҳрубон бўлмаслиги маъносида эмас, балки мақсад шундан иборатки, фарзандлар ва мол-мулк қандайдир мизонда Худодан ғафлатда қолиб, инсонни ўзига жалб этмаслиги маъносидадир. Бошқа таъбир билан айтганда, иймон инсон агар икки йўл ўртасида қолганида ва бойлик ёки фарзандларга боғлиқ бўлиб қолиш ҳамда иллоҳий масъулиятларни адо этиш ўртасидан бирини танлашни хоҳласа, Худони зикр этишни ҳаммадан афзалроқ қуйиши лозим ва Худо кўрсатган йўл билан қадам ташлаши лозим.                                        

Азизлар, дастуримиз давом этади.Ислом зуҳур топишида ушбу заминада энг олий шаклда зуҳур топган муҳим намуналардан бири бу Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг турмуш уртоқлари ҳазрат Хадижаи Кубро саломуллоҳи алайҳо эдиларким, исломий ва иллоҳий барча ормон ва мақсадларни амалда татбиқ этиш ва исломни мустаҳкамлаш учун Худо Расули салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан бирга қадам қуйиш учун ўзининг барча мол-мулкидан қўл тортди. Бошқа намуна бу Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ўз бобо ва аждодларининг сарзамини Маккага кўнгил қуйганларига қарамай ўз тавҳидий ормонларини муҳофазат этиш ҳамда Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан бирга иллоҳий мақсадларни амалда татбиқ этиш учун ўзларининг барча имкониятлари ва мол-мулкларини ташлаб Мадинага муҳожират қилган эркак ва аёллар эдилар. Аммо бошқа гуруҳ ҳам бор эдики, ҳаётнинг ҳою-ҳаваслари ва ўз юрти ва сарзаминларига кўнгил қуйганлари боис маккадан мадинага сафар қилолмадилар ва ширк ва бутпарастлик макони бўлмиш Маккада ўз ҳаётларини давом эттиришди. Айрим вақтлдарда нафақат фарзандлар балки гоҳида турмуш уртоқлари оила рукнида ҳамжиҳатлик қилишмайди, балки тавҳидий мақсадлар ва ормонлар билан мухолифат қилиш ҳаддига бориб етишади ва душманнинг ролини ижро этишади. Бундай вақтда ҳақиқий иймон келтирганлар ва Худога ишонадиганлар учун   Қуръони каримнинг паёми бундан иборатдир: “Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфтларингиздан ва болаларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Ва агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил зотдир. (Оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақидаги ривоятда айтилишича: бир гуруҳ кишилар Маккада иймонга келиб, Мадинага ҳижрат қилишмоқчи бўлганларида, хотин ва бола-чақалари, бизни ташлаб қаёққа борасан, деб тўсиқ бўлишган экан. Вақти келиб Мадинага боришса, улардан аввал ҳижрат қилганлар динда илғор бўлиб кетишибди. Шунда уларни ҳижратдан тўсган оила аъзоларига иқоб қилишмоқчи бўлганларида Аллоҳ таоло: «Ва агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил зотдир», деган оятини тушириб, уларни бу ишдан қайтарган экан.)”

                              Мусиқа

Азизлар, энди  дастуримизнинг «Ўттиз кун, Ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида  Ҳабиб Нажжор ҳақида бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!

Азиз дўстлар бугунги ҳикоямиз Ҳабиб Нажжор ҳақида бўлади.

Антакия Шомнинг энг қадимий шаҳрларидан биридир.

 Айтишларича бу шаҳр Масеҳ милодидан учюз йил олдин қурилган. Бу шаҳар қадимда тижорат,  илм ва бойлик нуқтаи назаридан Рим мамлакатининг буюк шаҳрларидан бири ҳисобланарди. Антакия шаҳрининг халқи бутпараст эдилар. Ҳазрат Исо (а)  Худонинг амри билан ӯзининг икки нафар ҳаворийларини бу шаҳарга юборди. Улар бу шаҳарга келиб халқни тавҳидга даъват этишди ва ӯз даъватининг ҳақиқиқатлигини исботлаш учун касалларни даволаш каби мужизаларни уларга кӯрсатишди. Антакия подшоси бу икки нафарни қӯлга олди ва қамоққа ташлади. Бундай шароитда Ҳазрат Исо (а)  ҳаворийларнинг пешвоси Шамъуни Сафони уларнинг орқасидан юборди.У ҳам подшоҳ ва халқни худопарастликка чақирди. У мужаза кӯрсатган бӯлсада,  аммо халқ имон келтирмади. Халқ  юборилган бу шахсларнинг тавҳидий сӯзларни эшитиш ва ҳидоят йӯлини қабул қилиш  ӯрнига шундай дей айтдилар: Улар: «Сиз бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассиз. Роҳман ҳеч нарса нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз, холос», дедилар.

Ҳазрат Исо алайҳиссалом юборган шахслар парвардигор бизнинг сизларга юборилганимизни билади. Биз эса ошкора тарзда рисолат паёмини етказишдан бошқа вазифамиз йӯқ.

Халқ айтди:  «Биз сизлардан бадгумон бўлдик. Агар тўхтамасангиз, албатта, сизни тошбўрон қиламиз ва сизга биздан аламли азоб етади», дедилар.

Агар бу сӯзларингиздан қайтмасангиз сизларни тошбўрон қиламиз. Ҳамда сизларни оғир ранж -азобга гирифтор этамиз. Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг элчилари агар жиддийроқ ӯйлаб кӯрсангиз сизнинг шумлигингиз ӯзларингиздан чиққан.

Сиз ӯйлаганингиздек эмас у балки сизлар исрофкорлар гуруҳидансизлар.

Подшоҳ ва халқ иллоҳий элчиларнинг ҳақ сӯзларига ишонишмади ва уларни қатл этиш қарорига келишди. Бу хабар Ҳабиб Нажжорнинг қулоғига етиб келди. Ҳабиб Нажжор шаҳарга элчиларнинг келиши ва уларнинг самовий даъватларини эшитганларидан кейин иллоҳий пайғамбарларга имон келтирган эди. Унинг ӯйи шаҳарнинг чеккасида ва шаҳар дарвозаларидан бирининг ёнида жойлашгани сабабли элчиларни ёлғонга чиқариш,  ҳамда уларни ӯлдириш учун халқнинг хатарли қарорлари ҳақида хабарни эшитиши билан иллоҳий элчиларга ёрдам бериш учун шошилди. Ҳабиб Нажжор халққа айтди:  Эй халқ!  Худо элчиларига пайравлик қилинг. Сиздан бирон ҳақ талаб қилмайдиган ва ӯзлари ҳидоят этилган шахсларга эргашинг. Аммо халқ Ҳабиб Нажжорнинг айтган сӯзларидан ӯзларига келиш ӯрнига унга ҳужум қилишди ва уни золим подшоҳинг олдига олиб боришди.

Подшоҳ Ҳабиб Нажжорга айтди:  Сен бу элчиларга  пайравлик қилиб уларнинг дини ва расм русумларини қабул қилганмисан?

Ҳабиб Нажжор жавоб берди:  Мен ундан нима учун мени яратган ва ҳама у томон қайтадиган шахсга  итоат қилмай. Агар раҳмли парвардигор менга бирон зарар етказалиган бӯлса уларнинг шафоатлари мен учун оз бӯлса ҳам фойда келтирмаса ва мени ул Зотнинг жазосидан нажот беролмайдиган маъбудга ишонайми?

Агар мен бундай қилсам аниқ гумроҳ бӯламан. Шу сабабдан  уларнинг парвардигоирга имон келтирганман ва менинг сӯзларимга қулоқ солинг. Кофир халқ  ва подшоҳ на фақат Ҳабиб Нажжорнинг сӯзларига аҳамият қаратишмади,  балки ҳар учала иллоҳий элчилар ва Ҳабиб Нажжорни шаҳодатга етказишди. Бу иллоҳий шахс шаҳодат топгани биланоқ жаннатга кирди. У шаҳодат топишидан кейин ҳам,  э кош менинг қавмим имон келтирса деб орзу қилди.Жаннатга кирганида шундай деб айтди:  Э кош менинг қавмим  парвардигор мени кечиргани  ва азиз этиб қарор берганини билса эди.

 

Ҳабиб Нажжор ҳақида Расули Акрам (с) -нинг ривоятида шундай келтиради: "Бу иймонли шахс ҳам тириклигида ӯз қавмининг хайрхоҳи,  ҳам ӯлимидан сӯнг уларни ҳидоят этиш орзусида эди.

Азизлар,  Аллоҳ таолодан ушбу азиз ва баракотли ойда руҳ ва жонларимизни турли ёмонликдан ва гуноҳлардан асрашини ва инсоний олий даражаларини касб этишини бизларга мушарраф айласин деб тилаб қоламиз!

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Қадрли  тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини  Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ  Парвардигор ёру мададкорингиз  бўлсин.