Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил хурдод ойининг 19-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил муборак Рамазон ойининг 24-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 9- июнь.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил хурдод ойининг 19-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил муборак Рамазон ойининг 24-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 9- июнь.
Бундан 244 йил муқаддам, яъни милодий 1774 йилнинг 9 июнида австриялик шарқшунос Жозеф Ван Ҳаммер таваллуд топди. У араб, форс ва турк тилларини ўзлаштирганидан кейин Австрия давлати томонидан усмонийлар элчихонасига таржимон сифатида юборилди. Ҳаммер вужудга келган фурсатдан фойдаланиб, Эрон, Сурия, Ливан ва Миср мамлакатларининг маданияти ва ислом маданияти билан ҳам ошно бўлди. У Европани Шарқ юртларининг маданиятини билан таништириш заминасида қилган хизматлари учун бир неча маротаба турли мукофотлар билан тақдирланган. Унинг ёзган асарларидан шундай хулоса қилиш мумкинки, Жозеф Ван Ҳамер ислом динини қабул қилган ва ҳатто милодий 1856 йили вафотидан олдин ўзи учун тайёрлаган қабр тош устида Қуръоннинг оятларини ёзган эди. Австриялик ушбу шарқшунос томонидан ёзилган асарлар сирасига "Усмонийлар империяси тарихи", "Мусулмон ҳокимлари тасвирларининг мажмуаси " ва "Усмонийлар шеърининг тарихи " номли китобларни киритиш мумкин.
Бугунги кундан 50 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1347 йилнинг 19 хурдод ойида етук уламо ва орифлардан бири Оятуллоҳ Саййид Муҳаммадҳасан Иллоҳий Таботабоий вафот этган. Саййид Муҳаммадҳасан ҳижрий-қамарий 1325 ва (ҳ.ш ҳисоб билан 1285) йилда Эроннинг шимоли-ғарбида жойлашган Табриз шаҳрида таваллуд топган. У 19 ёшида акаси Аллома Муҳаммадҳусейн Таботабоий билан бирга Нажафга боради ва ушбу шаҳарнинг илмий ҳавзасида диний илмларни ўрганади. Оятуллоҳ Иллоҳий Таботабоий исломий маърифат ва илмларни ўрганишидан кейин ўз ватани Табризга қайтиб келади ва у ерда таълим бериш билан шуғулланади. У фазилат ва ҳидоят чироғини ёққан олим ва донишмандлардан эди ва ўзининг илмий ва маданий сайъ-ҳаракатлари билан ўз асрининг қаронғулигида қолган жамиятига иймон нурини сочади. "Рисолае дар илми мусиқи ва равобити маънавии рўҳ бо садоҳо", яъни "Мусиқа илми ҳақида бир рисола ва руҳнинг товушлар билан алоқаси" номли китоб ушбу олим таълиф этган асарлар жумласидандир.
Бугунги кундан 148 йил олдин, милодий 1870 йилнинг 9 июнь ойида англиялик ёзувчи ва романнавис адиб Чарлз Диккенс оламдан ўтган. У милодий 1812 йилда таваллуд топган эди ва Англиянинг 19 асрдаги адабиётида реализм жанрининг асосчиси ҳисобланади. Диккенс аввалида мухбирлик қилишга ҳаракат қилди. Аммо кейинчалик роман ёзиш билан шуғулланди ва "Оливер Твист" ва "Девид Коперфильд" номли романларни ёзди. Бу асарлар унга катта шон-шўҳрат келтирди. Чарлз Диккенс кўплаб бошқа машҳур китоблар ҳам ёзган. "Буюк орзулар", "Икки шаҳарнинг қиссаси" ва "Муштарак дўстимиз" номли асарлар шулар жумласидандир.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.