июн 11, 2018 14:31 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 21-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июн ойининг 11-чи кунидир.

 Бундан 446 йил илгари милодий 1572 йил июн ойининг 11-чи кунида:

Англиялик актер ва драматург Бен Жонсон  қашшоқ оилада таваллуд топди. У болалигидан бошлаб ўқишининг харажотларини қоплаш мақсадида ўз угай отаси билан бирга қурилиш ишлари билан шуғулланишга мажбур бўлди. Бен Жонсон ўз таҳсилотини юқори баҳолар билан давом эттирди ва 29 ёшида Англиянинг армиясига кирди. Аммо бу ишдан ҳам рози бўлмади ва армиядан кетди. Англия бу драмматургнинг ҳаёт йўли бир гуруҳ театр ходимлари билан ошно бўлганидан кейин бутунлайин ўзгарди. У дастлаб актерлик ва кейинчалик драмадургия ишлари билан шуғулланди. Бен Жонсон Англиянинг машҳур драматурги Шекспир билан бир вақтда ҳаёт кечирарди ва у билан ҳамкорлик қиларди. Шунинг учун Шекспир Жонсоннинг бир нечита театрида ҳам уйнади. Жонсон ижод этган асарлар черков ва ашрофзодаларга қарши ҳажвий асарлар эди. Шу сабабдан уларнинг ғазабига дуч келарди. Ҳар ҳолда қашшоқлик ва мушкулотлар Жонсоннинг умри охиригача, яъни 1637 йилгача давом этди. Англиялик бу шоир ва ёзувчининг драмма асарларидан энг муҳими бу “Тулки”  ва “Ал-химик” асарларига ишора этиш мумкин.     

Бундан 163 йил муқаддам, милодий 1855 йил июн ойининг 11-кунида:

Қуёш нури илмий йўлларни ишга солиш орқали ажратилди ва турли ранглар эса аниқланди. Физика илмида янги тадқиқотлар тарихида бу сайъ-ҳаракат биринчи маротаба Киршоф ва Бунсен номли икки нафар германиялик донишманд томонидан ижро этилди. Шуни зикр этиш лозимки, ёмғирли ҳавода қуёш нурининг порлаши ва камалакнинг юзага келиши ҳамда унинг турли ранглари узоқ вақтдан бери инсониятнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келган чиройли ҳодисалардан ҳисобланади. Бу ҳодиса булутларда мавжуд бўлган сув томчилари орқали қуёш нурининг тақсимланиши сабабли юзага келади. Аристотелнинг камалак ҳақидаги назарияси энг қадимий назария ҳисобланади ва кейинчалик Абу Али Сино , Ибн Ҳайсам, Қутбиддин Шерозий каби мусулмон донишмандлар Аристотелнинг назариясини кенгайтириб уни мукаммаллаштиришди. Охири Киршоф ва Бунсен экспреминтал усуллар орқали уни исботлашга муваффақ бўлишди.      

Бундан 44 йил бурун ҳижрий-шамсий 1353 йил хурдод ойининг 21 кунида:

Эрон нобиноларини ҳимоят этиш ва ҳидоят этиш анжуманининг асосчиси доктор Муҳаммад Хазоилий вафот этди. У болалигида чечак касаллигига чалингани туфайли кўриш қобилиятини қўлдан бой берди ва кўзи ожизларга аталган махсус мактабда таҳсил олди. У ўзининг кучли хотираси орқали таълим олишда кўзга ташланадиган даражада ютуқларга эришди ва Теҳрон университетидан докторлик даражасини олишга муваффақ бўлди. Доктор Хазоилий инглис, француз ва араб тилларини яхши ўзлаштирган эди. Турли китобларни таълиф этишига қўшимча ундан “Фалсафаи ислом”, “Таҳқиқ дар аъломи Қуръон”, “Шарҳи Бўстон ва Гулистони Саъди” ва “Наҳжул-Адаб” каби таржималар ҳам ундан мерос қолган. Шуни зикр этиш лозимки, Хазоилий кўзи ожизларнинг фаровонлиги жиҳатида дунё миқёсида ҳам фаолият олиб борди.

 

Ёрлиқ