Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 22-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 27-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июн ойининг 12-чи кунидир.
Бундан 329 йил илгари ҳижрий-қамарий 1110 йил Рамазон ойининг 27-чисида:
Ислом оламининг буюк уламоларидан бири Аллома Муҳаммад Боқир Мажлисий вафот этди. Мусулмонларнинг маржаи ҳисобланмиш кўп китобларни талиф ва нашр этишга тайёрлади. Аллома Мажлисий диний илмлар ва китоб ёзиш ва ҳадисларни тайёрлаш заминасида ва диний илмларда маҳоратга эга бўлиш нуқтаи назаридан юксак мартабанинг соҳиби эди. Бу машҳур олим ўз умри давомида жамоат ва жума намозининг иқомаси, диний мадрасаларни ташкил этиш ва Расули акрам (с) ва ул ҳазратнинг аҳли байтлари алайҳимсаломларнинг ҳадисларини ривожоантириш ва кенгайтиришда кўп сайъ-ҳаракат қилди. Аллома Мажлисий ёзган асарларни 600 жилддан ортиқроқ деб зикр этишади. Улар жумласидан “Буҳорул-Анвор” китобига ишора этиш мумкин. Бу китоб араб тилида ёзилган ҳадислар ва хабарларнинг мажмўасидир. Шунингдек “Ҳаётул-Қулуб” ва “Зодул-Маод” номли китоблар Аллома Мажлисий ёзган бошқа асарлар жумласидандир.
Бундан 104 йил муқаддам милодий 1914 йил июн ойининг 12-чисида:
Миср пойтахти Қоҳира шаҳрининг атрофидаги минтақада қуёш ҳарорати энергиясини ишга солишнинг дастлабки синови амалга оширилди. Бу лойиҳанинг ижрочиси ва ташаббускори германиялик физик Шуман номли шахс эдиким, қуёш нурини жамлаш билан 50 от кучига эга бўлган буғ машинасини ишга солишга муваффақ бўлди. Бу синов бугунги саноатда ишлатадиган қуёш кучи билан ҳаракатланувчи маторларнинг асосини ташкил этди.
Бундан 27 йил олдин милодий 1991 йил 12 июн кунида:
Россия Федерациясида биринчи маротаба озод тарзда президентлик сайлови ўтказилди. Шу сабабдан бу кун Россия миллий куни деб аталди. Бу сайловда бир йил олдин Россия олий кенгашининг раиси сифатида сайланган Борис Ельцин 57 фоиз рай олиши билан Россия Федерациясининг президенти этиб тайинланди. Шуни таъкидлаш жоизким, Россия Федерацияси Совет Иттифоқининг энг катта республикаси унвонида милодий 1990 йил апрель ойида Шуролар Иттифоқи парчаланишидан олдин эълон қилган эдиким, бундан кейин Россиянинг ички қонунлари Совет Иттифоқининг қонунларига устовор қолади. Россия Федерацияси собиқ иттифоқнинг парчаланиб кетганидан сўнг алоҳида бир давлат бўлди. Милодий 1991 йил Россия бошқа собиқ иттифоқ таркибидаги давлатлар қатори ўз мустақиллигини эълон қилди. Ельцин икки давра президентликдан сўнг 1999 йилнинг декабрида ўз вазифасидан кетди.
Бундан 25 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1372 йил хурдод ойининг 22 кунида:
Харватиянинг пойтахти Загребда Эрон элчихонасида ишлайдиган эронлик дипломат Расул Мунтазирий Босния- Герцоговинада серблар ирқпарастлик сайъ-ҳаракатларининг қурбонлари ва гирифтор бўлган мусулмонларига Эрон юборган кўмакларининг масъули унвонида ўз вазифасини бажараётган вақтда харват жангарилари томонидан шаҳодатга етказилди.