июн 13, 2018 10:17 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 23-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 13-чи кунидир.

Бундан 1167  йил аввал шу кунда ҳижрий-қамарий 272 йили рамазон ойининг 28-сида:

Эронлик мунажжим ва ҳадис илми олимларидан бири Абу Маъшар Балхий оламдан кӯз юмди. У ҳижрий-қамарий 3 –чи аcрнинг аввалида илм олиш пайида Бағдод томон йӯналди. У ерда юнон, сурёний, ҳинд ва араб тилидаги илмий асарларни ӯзлаштирди. Абу Маъшар ӯз замонида энг машҳур мусулмон мунажжим ҳисобланарди. Унинг шон-шуҳрати ӯзидан кейинги даврга ҳам етиб борди. Абу Маъшар Балхий муҳим асарларидан “ Алмадхал-ул-кабир” ва “Алмаволидус-сағира” –асарларига ишора этиш мумкин.

Бундан 74 йил илгари милодий 1944 йил июн ойининг 13 кунида:

Германиянинг Ви-1 русумли  биринчи ер-ер ракетаси иккинчи жаҳон уруши жараёнида Англия ҳудудини нишонга олди. Уша вақтгача германияликлар самолётдан фойдаланиб ерда уруш олиб боришдан четта қолган Англияга ҳужум қилардилар. Аммо ер-ер ракеталари Германия армияси учун Англия тўпроғига самолёт билан ҳужум қилишдан арзонроқ ва хатари камроқ эди. Бу ракеталар жаҳонда биринчи ер-ер ракеталари эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошқа мамлакатлар  бу ракеталарнинг технологиясини мукаммаллаштириб ривожланган бунга ўхшаш ракеталарни ишлаб чиқаришди.

Бундан 72 йил олдин ҳижрий-шамсий 1325 хурдод ойининг 23-чисида:

Эрон кино санъати мусиқаларини яратувчи Бобаки Баёт номи билан танилган Али Ҳусейн Баёт Зарандий Мутлақ Теҳронда таваллуд топди. У 19 ёшидан бошлаб Теҳрон операсида фаолият олиб боришни бошлади. Бобаки Баётнинг олиб борган охирги фаолиятларидан бири бу ушбу йилларда “Сарзамини хуршед” оркестри, Қитъаи Карол, Вилояти ишқ сериалининг мусиқаларини яратгани эдиким, 1376 йилда Теҳрон симфоник оркестри томонидан ва Фаридун Носирий раҳбарлигида ижро этилди. Бобаки Баёт мусиқий асарларни ижод этишига қўшимча Теҳрон университетида ҳам ишларди ва филм мусиқаси йўналишидан дарс берарди. У касаллик туфайли Теҳроннинг Эронмеҳр  касалхонасида шамсий 1385 йил озар ойининг 5-чисида вафот этди.

Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1359 йил хурдод ойининг 23-чисида:

Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ  Эрон университетларида ўзгаришлар ижод этиш мақсадида “Маданий инқилоб штаби”-ни ташкил этиш ҳақида фармон чиқардилар. Бу чиқишда ул зот мазкур штаб аъзоларидан олийгоҳларнинг турли бўлимлари ва келажак сиёсатлари исломий маданият ва қадриятлар асосида режалаштирилишига истак билдирдилар. Маданий инқилоб штабини ташкил этишдан асосий мақсад ўлка олий таълимоти тизимини ўзгартириш, қайта қуриш ва Ғарб маданияти ифодаларини Эрон олийгоҳлари чеҳрасидан чиқариш эди.