Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил хурдод ойининг 3-си, Ҳижрий қамарий 1439 йил рамазон ойининг 8-чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 24- кунидир.
Бундан 764 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий рамазон ойининг 8-куни Котибий тахаллуси билан машҳур бӯлган Эронлик ҳаким ва мунажжим Нажмиддин Али Дабирон оламдан ӯтди.
Бу улуғ олимнинг ҳаёт йӯли ҳақида етарлича маълумот етиб келмаган. Аммо тарихий манбаларда ёзилишича, Хожа Насируддин Тусий замонанинг машҳур расадхона, яъни обсерваторияси бӯлган Мароғанинг ишларини юритишда Котибийдан кӯмаклашишини илтимос қилган. Котибий ҳам бу таклифни ерда қолдирмай, бир муддат бу таниқли илм даргоҳида хизмат қилган.
Олимдан ҳикмат ва мантиқ илмларига оид жуда кӯп илмий китоблар ёдгорлик қолган. “Жомеул дақойиқ” ва “Ҳикматул айн” китоблари шулар жумласидандир.
Хххххххххххххххххххххххххх
Бундан 196 йил бурун милодий 1822 йилнинг 24 май куни уч аср давомида Испания мустамлакаси бӯлган Эквадор мамлакати ӯз мустақиллигини қӯлга киритди.
Эквадор Жанубий Америка мамлакатларидан бири бӯлиб, у Венесуэлалик машҳур инқилобчи Симон Буливор раҳбарлигида мустақил бўлди ва буюк Колумбия Иттифоқига қўшилди. Аммо ушбу Иттифоқ зудлик билан парчаланди ва бу иттифоққа аъзо бўлган мамлакатлар, жумладан Эквадор ҳам республика тизимини қабул қилди.
Мустақиллигини қӯлга киритган Эквадор қӯшнилари, жумладан Перу билан узоқ давом этган урушга тортилди.
Эквадорнинг ҳудуди 283 минг километр квадрат бӯлиб, мамлакат Жанубий Американинг шимолий-ғарбида ва Тинч океани қирғоғида жойлашган.
хххххххххххххххххххххххххххх
Бундан 36 йил олдин ҳижрий -шамсий 1361 йил хурдод ойининг учинчи куни Эроннинг ватанпарвар, фидоий жанговарлари Хуррамшаҳр шаҳрини Ироқнинг босқинчи, тажовузкор кучлари чангалидан озод қилишди.
Хуррамшаҳр Эроннинг шимолий-ғарбида жойлашган Хузистон вилоятининг гӯзал шаҳарларидан биридир. У Форс кӯрфазига Корун ва Арванд дарёларининг қуйилиш мавзеида жойлашган.
Хижрий-шамсий 1359 йил обон ойининг учинчи куни Ироқнинг собиқ тажовузкор режими оғир жанговар техникалар билан бу стратегик муҳим минтақани қуршовга олди. Хуррамшаҳр мусулмонлари енгил қуроллар билан тиш-тирноғигача қуролланган душманга қарши жангга отландилар. Шаҳар кӯчаларида қақшатқич жанглар узоқ давом этди. Ҳарбий техника жиҳатидан тенгсиз урушда душман шаҳарни босиб олди ва уни 20 ой давомида ӯз тасарруфида сақлади.
Хуррамшаҳр жуда муҳим стратегик нуқта ҳисобланарди. Шу сабабли Саддом шаҳарни эгаллагач, манманлик билан “ Эронликлар Хуррамшаҳрни қайтариб ололсалар, мен уларга Басрани ҳам совға қиламан”—дея керилган эди.
Аммо Аллоҳга иймон қуроли билан қуролланган, қалбларида Ватан меҳр-муҳаббати жӯш урган эронлик фидоий жангчилар дунё ҳарбий таҳлилчиларини ҳайратда қолдириб, душманнинг ҳарбий истеҳкомларини чилпарчин қилганча, Хуррамшаҳрни озод қилдилар.
Хуррамшаҳр озодлиги матонатли Эрон халқининг ӯз Ватанини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай душманнинг ҳужум ва тажовузкорликларини мардонавор қайтара олажагини исботлади.
Бу шонли кун Эрон Исломий Жумҳуриятида “Ғалаба ва қарши кураш” куни номи билан аталади.
Ххххххххххххххххххх
1991 йилнинг 24 май куни, яъни бундан 27 йил илгари сионистик режим "Сулаймон амалиёти" деб номланган дастурни амалга ошириб, 36 соат давомида эфиопиялик яҳудийлардан 14400 кишини ишғолий Фаластин ерларига кўчирди. Бу амалиёт тажовузкор режимнинг худди шундай иккинчи амалиёти эди.
1984 йилда ҳам сионистик режим “Мусо” номли шундай амалиёт ӯтказиб, минглаб Эфиопиялик яҳудийларни ишғолий Фаластин ерларига кўчирган эди.