Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 27-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 17-чи кунидир.
Бундан 93 йил олдин милодий 1925 йил июн ойининг 17-чисида:
Урушларда кимиёвий ва бактериявий қуроллардан фойдаланишни манъ этиш шартномаси Женевада имзоланди. Бу шартнома асосида ҳар қандай бактериологик яроқлар, заҳарли газлар ва бошқа кимийвий хавфли қуролларни урушда қўллаш биткул манъ этилди. Бу шартномани имзолаганлар 29 мамлкатдан ташриф буюрган эдилар ва кейинроқ уларнинг миқдори бир нечитага кўпайди. Бу шартномага асосан урушларда бактериологик қуроллар, қатл этувчи газлар ва химиявий заҳарлар ва унга ўхшаш газлардан фойдаланиш манъ этилди. Бу шартномани тузишга биринчи ва иккинчи жаҳон урушида Германия томонидан ушбу қуроллардан фойдаланилганлиги ва унинг оқибатлари сабаб бўлди. Бунга қарамасдан ушбу шартнома бугунги кунгача кўп мамлакатлар томонидан поймол қилинди. Жумладан Америка Вьетнам уруши давомида ва Ироқнинг Баас режими Эронга тажовуз қилган замонида ушбу аҳдномани шиддат билан поймол қилди. Бу ишнинг далили шундан иборат эдиким, Женева протоколи химиявий қурол-яроқларни урушда ишлатишни манъ этади. Аммо бундай асалаҳаларни ишлаб чиқариш, уни кенгайтириш ва бундай қуролларга эга бўлишни манъ этмайди. Кўп мамлакатлар ҳозиргача Женева протоколини имзо қуйишди. Аммо ушбу шартномани аъзо мамлакатлар томонидан қайта-қайта поймол этилиши, айниқса милодий 80-чи йилларда Эронга қарши Саддом режимининг кенг химиявий ҳужум қилиши ва ушбу ҳужумлар натижасида катта талафотларнинг вужудга келиши оқибатида дунё аҳлини мажбур этдиким, милодий 1990 йилда бир шартномани таёрлаб, унда химиявий қуролларни йўқ қилиб ташлаш, бу қуролларни кенгайтирмаслик ва ушбу аслаҳаларда заҳарли химиявий моддаларни ишлатишни дунё бўйлаб кўриб чиқишни таъкидладилар. Шунинг учун химиявий қурол-яроқлардан фойдаланиш, уни захира этиш, ишлаб чиқариш ва кенгайтиришни манъ этадиган конвенцияси милодий 1993 йили январь ойининг 13-чисида имзолаш учун тайёрланди ва милодий 1997 йилда ижрога кирди.
Бундан 39 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил хурдод ойининг 27-чисида:
Исломий Инқилоб раҳбари ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Эроннинг ўзини ўзи таъминлаш ва истиқлолга эришиши ҳамда қишлоқларда қашшоқлик ва маҳрўм бўлиб қолишни ўртадан йўқ қилиб ташлаш мақсадида “ободонлаштириш жиҳоди” ташкилотини ташкил этиш фармонини содир этди. Бу фармоннинг содир этилиши оқибатида халқнинг турли қатлами, айниқса талабалар, ўқувчилар ва таҳсил олган ёшлар маҳрум бўлиб қолган минтақаларни қайтадан тиклаш ва мамлакатда қашшоқликни бартараф этиш учун басиж бўлишди. Ободонлаштириш жиҳоди Исломий Инқилоб вақтида вужудга келди. Жиддий ва кенг саъ-ҳаракатларни амалга оширишдан кейин мамлакатнинг кўп маҳрум бўлиб қолган минтақаларининг чеҳраси бутунлайин ўзгарди. Саккиз йиллик муқаддас мудофаа даврида ободонлаштириш жиҳоди ташкилотининг амалга оширган арзигули хизмати бу Эрон сарзаминининг яклихтлиги ва истиқлолини муҳофазат этишда инқилобий ушбу жиҳоднинг муҳим тасирчан роли уйнаши эди. Ободонлаштириш жиҳоди ташкилоти шунингдек қишлоқ хўжалиги, қишлоқ саноати, чорвачилик, туғонлар яратиш, табиий манбалар ва бошқа ўнлаб заминаларда кенг фаолиятларни Эрон Ислом Жумҳурияти ва айрим африкалик мамлакатлар, жумладан Танзания, Гана ва Зимбабве каби мамлакатлар сатҳида амалга оширди. Ободонлаштириш жиҳоди ташкилоти 1362 йилда бир вазирликка айланди. Шамсий 1379 йилда қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан қўшилиб қишлоқ хўжалик жиҳоди вазирлиги вужудга келди.
Июнь ойининг 17-чи куни "Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кўраш куни" билан туғри келади.
Чўлларнинг вужудга келиши иккита муҳим муаммо,яъни иқлимнинг ўзгариши ва ичимли сувнинг камчилигидан кейин дунё аҳлилининг 21 асрдаги учинчи муаммоси ҳисобланади. Чўл-биёбонларнинг кенгайиши қуриқ, ярим қуриқ, ярим ҳул минтақаларда ерларни бўзиш, иқлим ва инсонлар омиллари таъсири остида вужудга келади. Бу ҳодисанинг кенгайиши натижасида минтақадаги ўсимликлар ўртадан йўқ бўлиб кетади ва чул-биёбонлар эса кенгаяди. Чўл-биёбонлар ер курраси бўйича 21 миллион квадрат километрни ташкил этадиким, қуриқликнинг 20 фоизини ўзига қамраб олади. Энг иссиқ чўл-биёбон бу Шимолий Африкада ва энг совуқ чўл эса Манголиянинг Гоби саҳроси ҳисобланади. Бу ҳодисанинг олдини олиш мақсадида милодий 1992 йилда Рио-де-Женейрода БМТ-нинг конфренцияси унвонида ривожланиш ва атроф муҳитни муҳофазат этиш учун чўл-биёбонларнинг кенгайиши олдини олиш мақсадида жиддий баҳс-монозаралар амалга оширилди ва БМТ ташкилотидан қуриқчилик йили ва чўл-биёбонлар мавзўларига дунёнинг муҳим муаммоси унвонида амал қилишини сўрадилар. Охири милодий 1994 йил июн ойининг 17-чисида чўл-биёбон бўйича халқаро конвенциянинг матни тайёрланди ва 17-чи июнь куни дунё бўйлаб "Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кўраш куни" деб ном қуйилди.