Нур диёридан
Нур диёридан
Азизлар тингловчилар, ўтган дастурларимиз давомида Хайбар сарзамини ва бу диёр яҳудий аҳолийси ҳақида ривоятлар эшитган эдик. Ривоятимизнинг шу жойига етиб келган эдикки мусулмонлар Пайғамбар (с)нинг буйруқи билан хайбарликлар Аҳзоб ғазотида қурайшликларга ёрдам беришлари учун уларни танбеҳ бериш мақсади билан ушбу сарзаминга йўл олишди. Мусулмонлар бир ой давомида яҳудийлар қалъаларининг кўп қисмини ўз тассаруфига киритдилар. Аммо икки қалъа фатҳ этилмай қолган эдиким Марҳаб номли полвон уларни муҳафазат этарди. Марҳабни мағлуб қилиб бу икки қалъани фатҳ этиш ўзоқ муддат давом этди ва мусулмонлар кўп қийинчиликларга юзмаюз бўлишди. Охирида Расули Акрам (с) Али (а)ни қўшуннинг қамондони этиб жанг майдонига юбордилар. Бугун эса ушбу достонимиз давомини биргаликда тинглаймиз. Диққат-эътиборингизни жалб этамиз деган умиддамиз!
Қўёш чиқиши билан хурмозорлар орасидан эсадиган шамол хайбарликлар учун мусулмонларнинг бошқа гуруҳи ҳужумлари ҳақидаги хабарини етказарди.
Қалъадаги яҳудийлар ҳар гал уша икки қалъа томонидан отларнинг оёқ товушларини эштишлари билан ўз дирезаларини очиб ҳужумчиларнинг эрталабки ҳужумлари ва пешин вақтида уларнинг уруш майдонидан қочишларини кўзатиб устидан кўлишарди.
Хайбар яҳудийлари Марҳабни дуо ва санолар айтишарди. Чунки мусулмонлар гуруҳининг биронтаси ҳам унинг қалъасининг қулфини очиш қудратига эга эмасдилар. Марҳаб хайбарликларнинг қаҳрамони эди ва уларни ўз жасорати билан ҳайратга солган эди. Яҳудийлар эса унга умид билан қарашарди.
Р) Расули Акрам (с) Али алайҳисаломга оқ байроғини берган кунида, қўёш чиққани билан хурмозорлар орасидан эсадиган шамол хайбарликлар учун янги ҳужумнинг хабарини етказди.
Қалъалардаги қаровулларнинг айримлари эрталабки ўйқудан ўйғонмаган эдилар ва бошқалари эса кечқурунги қаровулликдан чарчаган эдилар. Отларнинг оёқ товушлари ўйғонган жангчилар вужудига бир ваҳшат солган эди ва улар диреза ва панжаралар олдига тўпланишди.
Хайбарликлар, қўёш ботишидан бир соат ўтиши билан Марҳабнинг қалъалари қаршиларида бир гуруҳ мусулмонларни куришдиким уларнинг пешвоси Али алайҳиссалом эди. Али алайҳисалом оқ байроқи билан олдинга чиқиб қичқирди ва чўл –биёбоннинг сукутини бўзди. Али (а) шундай айтди: "Эй хайбарликлар! Мусулмонларнинг жон ва мол-мулкига шарик бўлишингиз учун ислом динини қабул қилинглар ва шу билан ўз мол-мулкларингизни сақлаб қўясизлар. Агар рози бўлмасангиз мусулмонларнинг паноҳида бўлиш ва таслим бўлиш учун қўлларингизни кўтаринглар. Шу ҳолда ҳам мусулмонлар паноҳида бўласизлар ва мол-мулкларингизни сақлаб қўясизлар. Акс ҳолда, ягона йўл фақат урушдир!
Р) Марҳаб ғазабга келди ва ғурурланиб ўз акасини чақирди ва айтди: "Ҳорис, бу ёш йигит ким бўладики бизларни шу ҳурматсизлик билан ислом динига ёки таслим бўлишга даъват этияпти?
Ҳорис айтди: У Абутолибнинг ўғли, Алидир. Бугун мусулмонларнинг пешвоси Алидир!
Р) Марҳаб бир неча муддат ўзи билан фикрланиб қолди.
Марҳаб айтди: У ким бўлишига қатъи назар ундан қўрқмаслигимни айт. Мен ўз қотилимнинг исмини биламан, аммо у Али эмас!
Р) Шунингдек у тинчланди ва Ҳорисга айтди: Энди мусулмонларнинг пешвоси Али (а) га биз фақат найза, палаҳмон ва ўқ билан уларга жавоб беришимизни айтгин. Агар у уруш майдонининг қаҳрамони бўлса мен билан урушиш учун тайёргарлик кўрсин. Марҳабнинг ғазабини фақат уни ўлимга маҳаум этиш билан пасайтириш мумкин.
Р) Хайбар яҳудийлари таслим бўлишларини яхши тушуниб етган бўлсаларда, аммо Марҳаб ва дўстларининг муқовимат қилишларидан ғурурланиб Али (а) ва Пайғамбар (с) га қўполлик билан жавобларини беришди.
Али (а) улар билан сўзлашганидан бир неча вақт ўтганидан сўнг қўрғонлар бирини эшики очилди ва бир гуруҳ яҳудийларнинг полвонлари чиқиб мусулмонларга ўз ҳужумларини бошлашди. Уларниг пешвоси Ҳорис эди. У бир неча қадам олдинга борди ва Али (а) нинг ёронлари Ҳориснинг ҳайбатидан қурқиб орқага чекинишди.