Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Носир Хусравнинг фалсафий ақидалари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,
Носир Хусрав ўзининг маънавий ҳаёти, диний-фалсафий дунёқараши жиҳатидан ботиния ва исмоилия мазҳабининг издоши ва ҳаким устозларидандир. Исмоилия фирқалари ягона-ботиния атамаси билан юритилади. Мазкур диний-фалсафий мазҳаб Қуръоннинг (ички) маъносига тарафдор. Ботинийлар қарашига кўра, Қуръонни ҳазрати Али ибн Абутолиб ва унинг дўсту сўҳбатдошлари ҳақиқий маъносини биладилар. Мазкур мазҳаб аҳли таълимотига кўра, Худо оламнинг мабдаъи, асл вужудидир ва инсон ақл ила Худони билиб олишга қодир эмас. Инсон ўз ақли билан Мутлақ, вужуднинг ташқи зоҳирий томони — кулл ақлни билиб олиши мумкин. Кулл ақл Худодан ажралган, тажаллий этган рухий мохиятдир. Кулл ақлдан эса жаҳоний жон ёки нафси кулл, унинг оқибати сифатида жисмоний олам, ундаги мавжудотлар вужудга келган. Инсон ноқис жону ақлга эга, комиллашиш учун у покланиши лозим. У «Рўшноинома» асарининг «Тавҳид» бобида ўз ақидасини баён этиб ёзадики, Худой таоло яккаю ягонадир, унга шерик йўқ,
унинг аввали ва охири йўқ. Инсон Худони фикру андиша ила жисмоний кўз ҳиссиётлари орқали била олмайди. Фақат руҳий кўз, қалб кўзи билангина мушоҳада этиши — кўриши мумкин. Мутафаккир ўзига маслакдош шайхлар нуқтаи назарини маъқуллаб қолмасдан, уни ривожлантиради. Носир Хусрав талқинига биноан инсон Худони ва Коинотни билиб олишни ўзлигини билиб олишдан бошламоғи лозим. Зеро вужудликнинг бир неча жиҳатлари мавжуд. Инсон дастлаб ўзлигининг ҳакикий ва ўзгарувчан жисмий- моддий жиҳатларини ақли билан фарқлаб олиши даркор.
Носир Хусрав замонасининг етук маънавий-руҳий арбоби сифатида инсонда аслий-илоҳий жиҳат борлиги ва у ўз ҳақиқатини билиб олишга кодир эканлигини таъкидлайди. Бунинг учун инсон ҳаётини беҳуда
ўтказмаслиги, аслига етиш учун саъй-ҳаракат қилиши, илм эгаллаши ва моддий эҳтиёж гирдобига тушмасликка даъват этади. Носир Хусрав асосий диққатни инсоннинг покланиш жараёнига қаратади. Унингча, инсон ўз асли-
илоҳий руҳга қайта қўшилиши учун ўзининг ҳақиқати, адабиятини англаб етиши, ўз-ўзини такмил эта билиши, ахлоқини соф тутиши, поклаши лозим.
Бунинг учун ғайри инсоний ҳаракатлардан сақланиш, ғарибу фуқаролар қалбига озор етказмасликнинг ўзи кифоядир.Ўтмишдошлари анъанасини давом эттирган шоир, одамларни фазилатли, хуш феъл-атворли қилиб шакллантиришда тарбия ҳиссасининг беқиёс эканлигига ypғy беради.
Шундан бўлса керак, аллома асарларида ахлоқий панду насиҳатлар, ҳикоят ва қиссаларга кенг ўрин берилади. Унинг шундай уринишларини «Ахлоқи ҳамида ва замима» сарлавҳали шеъри мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Инсонни иккига ажратган файласуф шоир унинг ахлоқига ҳам худди шундай муносабатда бўлади. Аслида одамнинг ёмони бўлмайди. Ёмон тарбия кўрган, феълу атвори яхши ёхуд нолойиқ, инсонлар бўлиши мумкин. Бас шундай экан, асосий диққат ахлоқий тарбия муаммоларига каратилмоғи лозим.
Носир Хусравнинг маънавий мероси панду хикмат бобида улкан хазинани эслатади. Унинг катта-ю кичик асарларида ахлоқий қарашлар марказий ўрин тутади. Унингча, ёмон билан яхши, хайру саховат ва бахиллик орасидаги фарқни ажрата билиш учун инсон, биринчи галда,
ўзлигини яхши англаб олиши лозим.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Ҳаким Носир Хусравнинг бир қатор ахлоқий қарашлари умуминсоний, умум- башарий аҳамиятга эгадир. Жумладан, буюк мутафаккирнинг ғаразлик билан беҳад молу мулкка берилмаслик, ўтар дунёнинг юзаки хурсандчиликларига ҳирсу хавас қўймасликка даъвати барча даврлар, элу элатлар учун бирдай манфаат касб этади.
Мўътабар донишманд ижодидаги умумбашарий маънавий қадриятлардан яна бири ўзгаларга нисбатан адолатли, инсофли бўлиш, қашшоқу нотавон, жисмоний жиҳатдан заифлашганларга раҳму шафқат кўрсатиш,
бошқаларнинг гуноҳини кечириш каби юксак ғоя ва насиҳатлардир. Улуғ шоир худди шундай чақириқ руҳи билан мансабдорларга мурожаат қилади, уларни ўз қўл остидаги меҳнат аҳлига нисбатан раҳму шафқатли,
меҳрибон бўлишга даъват этувчи мисраларни ёзади.
«Маънавий жиҳатдан улғаймоқчи бўлсанг, мартабангни юқори кўтаришни истасанг, жаҳоннинг улуғларига яқинлашишни хохласанг илм ўрган, ақлу идрокингни такомиллаштир», дейди доно шоир. Чунки айни
уша фазилатлар инсонни улуғлик поғонасига кўтаради, улар маънавий жиҳатдан уч турга — Пайғамбар, авлиёлар ва ҳакиму доноларга бўлинади.
Илму ақл одамни ҳақиқий инсон рутбасига эриштирса, нодонлик эса уни одамийлик даражасидан четлаштиради. Илғор мугафаккир илм ўрганишгагина эмас, уни тарғиб, ташвиқ қилишга, илм толибларига, уни қидирувчиларга етказиш кераклигига алоҳида эътибор беради:
Ўзингни илм бирла безатгил,
Фақат кимхоб кийган эмасдир гузал.
У илмни жон ичидаги гавҳар деб атайди:
Ақл билган ҳама гавҳарлар аро,
Илмдан яхши кимё йўқдир асло.
Носир Хусравнинг фикрича, киши дилига таскин бергувчи, уни бу дунёда шоду хуррам қилгувчи ҳам илм:
Агар хуррамлик истарсен, сўроғла илм ила ҳикмат,
Ўшанда илму донишдин олурсан мевайи ҳожат.
Унинг «илм» тушунчаси фақат диний илмлар билан чегараланиб қолмай, балки бутун дунёвий билимларни ўз ичига олади. Унинг фикрича:
«Кишилар орасида аксарияти ақлий лаззатга интилади. Шундагина у умумий лаззатга эришади. Бу лаззат манбаи тоғлик оламдир... Фақат одам илм ўрганишдан лаззат топади, бу эса хайвонлар- да йўқ, илмнинг ҳар бир
поғонаси яна юкоррироқ поғонага олиб келади, демак, билимнинг чегараси йўқ», деб ёзади Носир Хусрав «Зод ул-мусофирин» («Сафар килувчилар йўл анжоми») деган китобида. Носир Хусрав маънавий бисотида ижтимоий ҳаёт, давлат тузилиши, амалдору ҳокимлар фаолияти, уларнинг фуқароларга муносабати ҳакида ҳам ҳимматли фикру мулоҳазалар кўзга ташланади. Ўтмишда фаолият кўрсатган талай файласуф ва мутафаккирлар сингари у ҳам маърифатли, адолатпарвар шоҳу ҳокимлар тарафдори эди.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.