июн 20, 2018 13:07 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 30-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 20-чи кунидир.

Бундан 653 йил муқаддам Мусулмон халқининг ҳадисшуноси ва шоири Ибн Бардес вафот этди. У Ливаннинг шаҳарларидан бири Баълабак шаҳрида дунёга келди. Ўз ватанида бошланғич маълумотларини олганидан кейин Димишқ шаҳрига борди ва ўз замонининг машҳур донишмандларидан илм ўрганди. У исломий турли сарзаминларга сафар қилишига қўшимча ўз таҳсилотини мукаммаллаштиришга катта аҳамият берди. У кейинчалик дарс бериш билан шуғулланди. Халқ орасида яхши ахлоқ ва нафсни поклаш, диндорликда машҳурликни касб этган Ибн Бардесдан ёзма равишда асарлар мерос қолган. Улар жумласидан “Ал-Аълом фи вафиётил-Аълом” китобига ишора этиш мумкин.

Бундан 146 йил илгари милодий 1872 йил июнь ойининг 20-чисида:

Алжирни ишғол этган францияликларга қарши Муҳаммад Макройининг қиёми қуполлик билан бостирилди. Алжир милодий 1830 йил июн ойининг бешинчисида Франциянинг ҳукмронлиги остига қарор олди. Уша вақтдан бошлаб алжирликлар Абдулқодир раҳбарлиги ва ҳамкорлиги билан қуролланган муқовиматни амалга оширишга сайх-ҳаракат қилишди. Алжирнинг 1872 йилдаги қонли қиёмида раҳбарлик қилган Муҳаммад Макройи бу мамлакатдаги қабилалардан бирида раҳбар эди. Макройи Алжирда яшовчи турли қабилалардан ўн минглаб нафарни бирлаштириб францияликларга қарши кўрашни бошлади. Аммо бу мамлакатда мастамлакачи бегона кучларнинг ортиб кетиши билан Муҳаммад Макройи ва унинг ёронлари францияликларнинг қатъий амал қилишларига юзмаюз бўлишди ва бу вазъият уларнинг мағлуб бўлишлари сабабига айланди.

Бундан  106  йил бурун, милодий 1912 йилнинг 20 июн куни полшалик олим Казимир Функ оламда биринчи бӯлиб витаминни кашф қилди. У узоқ тадқиқотлар олиб боргани натижасида инсон истеъмол қиладиган озиқ-овқат таркибида оз миқдорда бӯлсада организм учун жуда муҳим  элементлар борлигини аниқлади ва бу нарсани витамин, дея номлади.Витаминлар А, Б, С, К, Е каби турларга бӯлиниб, ҳар бири алоҳида таркибий ва фойдаланиш хусусиятига эга. 

Ҳижрий-шамсий 1373 йил хурдод ойининг 30 куни, яъни бундан 24 йил илгари мунофиқин гуруҳининг террорчилари муқаддас Машҳад  шаҳридаги  Расули акрам (с)- нинг невараларидан бири ҳазрат Имом Ризо алайҳиссаломнинг ҳарамида даҳшатли жиноятга қӯл урдилар. Улар Ошуро куни зиёратчилар мотам маросимини ӯтказаётган бир пайтда ҳарам ичкарисида бомба портлатишди. Портлаш натижасида Имом Ризо ҳазратлари ҳарамининг зиёратчиларидан жуда кӯп кишилари шаҳид ва мажруҳ бӯлишди, шунингдек ҳарамнинг биноларига ҳам шикаст етказилди.