Исломга нисбатан бадбинлик жараёни Британия мусулмон болалари даражасигача етиши ва унинг оқибатлари
Азиз тингловчилар бугунги дастурда исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг Британия мусулмон болалари даражасигача етиши ва унинг оқибатлари ҳақида сўҳбатлашамиз.
Ҳар бир мамлакатда болалар жамиятнинг энг зарар кўрадиган қатлами ҳисобланишади. Аммо Европада исломни ёмон курувчи одамлар мусулмон фарзандларини ўзларининг кина-кудуратлари ва нафратларидан четга қолдирганлари йўқ.
Болалар ва оила ишлари бўйича бир мутахассиснинг ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатадики, Англияда мусулмон болалар доим исломбадбинлик ва ирқпарастларнинг душманлик ва қуполликлари билан юзмаюз бўлишади. Бундай муносибат қилиш эса болалар кунлик ҳаётларининг бир қисмига айланиб қолган. Ирқпарастлик ва нафратланиш жараёнларининг кенгайиши шу даражага етганки, айрим мусулмон болалар ҳатто масжидга боришдан ҳам қурқишади. Лондоннинг “Венир” болалар маркази қошидаги болалар ва оила ишлари бўйича мутахассис Саҳом Ал-Қосим Британияда мусулмон болалар ўртасида исломбадбинлик заминасида олиб борган ўзининг тадқиқотларига асосланиб шундай айтади: “Кўп болалар мусулмон бўлиш қурқинчлидир деган ҳақиқат ҳақида сўҳбатлашади.” Лондон ижтимоий ҳимоят этиш исломий маркази ва Кингс университетининг ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадқиқот шуни кўрсатдики, мусулмон бўлган болалар ўзларининг динлари туфайли нотинчлик ва хатарни ҳис этишади. Ал-Қосимнинг тадқиқотида нишонга юзмаюз бўлишдан қурқиш мусулмон болаларининг ҳар кунлик энг муҳим хавотирланишларидан ҳисобланади. Мусулмон талабалар бу тадқиқот жараёнида ўзларининг диний ақидаларига устувор қолганлари учун масхарага айланиб қолишган ва доим Англиядан кетишларингиз керак деб огоҳлантиришлар берилади дея фикр билдиришган. Кўпгина мусулмон талабалар ўз синфдошлари ва ҳамсояларининг уларга нисбатан қарашлари турлича бўлишини дарк этганларидан кейин руҳий нуқтаи назаридан катта зарба ейишади. Ал-Қосим бундай камситишлар ва таассублар мусулмон болаларга ҳалокатли тасир етказади деб огоҳлантириш берган. У камситиш ва таассублардан жамиятнинг огоҳ бўлган қатламининг ҳамкорлик қилиши ва ҳимоят этиши мушкулотларни бартараф этиш учун тасирчан рол уйнайди деб билади.
Канада мусулмонлар миллий кенгашининг қошидаги инсон ҳуқуқлар қумитасидан Миҳод Фаҳмий ҳам бу ҳақда шундай фикр билдиради: “Мусулмонлар доим исломдан салбий ва ҳақиқатга туғри келмайдиган хулоса чиқарадиган, айниқса ислом динини дарк этмайдиган шахсларнинг нишонига айланишади. Улар тасаввур этишадики, мусулмон болалар бостирилган оилалардан келиб чиқишган. Аммо бу тасаввур хато ва ҳақиқатга туғри келмайди.”
Мусулмон болаларига қарши Европада исломофобия жараёнининг кенгайиши бир томондан бу жамиятнинг орасида исломга нисбатан бадбинликнинг ривож-равнақ топиши ва Европада мусулмонларга нисбатан кина-кудурат ва нафратланишга эга бўлган янги авлодни таълим-тарбия беришдан далолат беради. Бошқа томондан эса мусулмон болаларининг шахсияти ва уларнинг ўзига ишонч ҳосил қилишлари уша болалик чоғиданоқ зарар кўради. Ғарб жамиятининг фахрланадиган масалаларидан бири бу бағрикенглик, бардошлик ва сўз эркинлиги ҳисобланади. Ғарб мамлакатларининг қонунлари ва уларнинг маданиятларида инсонларнинг шахсияти ва эътиқодлари муҳтарам ҳисобланади деб кўрсатилган. Ҳолбуки, Европа ва Европа Иттифоқи мамлакатларида исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш Ғарб мамлакатлари иддаоларининг тезкарисини кўрсатади. “Ванир” болалар марказининг болалар ва оила ишлари бўйича мутахассиси Саҳом Ал-Қосимнинг тадқиқотига кўра, исломга нисбатан бадбинлик жараёни ушбу жамиятда яшайдиган мусулмон болаларга қарши жиддий ривож-равнақ топмоқда. Бу нарса Европа жамияти учун хавф-хатар туғдиради. Чунки бундай вазъиятнинг давом этиши Европада исломга нисбатан бадбинлик жараёни ва ифротий ўнчи жараёнларнинг мустаҳкамланишига олиб келади.
Бугунги кунда бундай жараёнлар ушбу мамлакатларда барқарорлик, маданий ҳамжиҳатлик ва бирлашишларига қарши бир таҳдид ҳам ҳисобланади. Европадаги мусулмон айрим ёшларнинг террористик ва такфирий жараёнларга қўшилишларининг сабабларидан бири бу Ғарб жамиятида таҳқирланиш, камситиш, хафачилик ва умидсизликка юзмаюз бўлишлари ҳисобланади. Ғарб оммавий ахборот воситалари ва давлатлари исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитишдан ҳеч қандай манфаат кўришмайди. Эҳтимол улар ўз мамлакатларида исломофобия жараёнига ҳамроҳлик қилишлари шунингдек мусулмон аёлларга ҳижоб олиш ёки масжид ва исломий марказларда мусулмонлар учун чекловлар ўрнатиш каби мусулмонларга қарши турли чекловларни ижод этиш билан ўзларининг исломдан қурқишларини оқлашлари мумкин, аммо узоқ муддатда ушбу сиёсатларнинг салбий тасири Ғарб жамиятида кенг кўламда кенгайиши мумкин. Исломофобия ва исломга нисбатан бадбинлик жараёни Ғарб жамиятини бағрикенглик ва ақлонийликдан узоқлаштиради ва унинг ижтимоий ва сиёсий хавфсизлиги ҳамда барқарорлигини таҳдид ва мушкулотларга юзмаюз этиши мумкин.