июн 21, 2018 12:04 Asia/Tashkent

780-қисм« Фотир " муборак сураси  12-13--ояти карималарининг шарҳи.

 Суҳбатимиз ибтидосида  «Фотир " муборак сураси 12-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَمَا يَسْتَوِي الْبَحْرَانِ هَـٰذَا عَذْبٌ فُرَاتٌ سَائِغٌ شَرَابُهُ وَهَـٰذَا مِلْحٌ أُجَاجٌ ۖ وَمِن كُلٍّ تَأْكُلُونَ لَحْمًا طَرِيًّا وَتَسْتَخْرِجُونَ حِلْيَةً تَلْبَسُونَهَا ۖوَتَرَى الْفُلْكَ فِيهِ مَوَاخِرَ لِتَبْتَغُوا مِن فَضْلِهِ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ﴿١٢﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Дарё-денгиз иккиси тенг бўла олмас. Буниси тотли, чанқоқ босар, ичиш осондир. Буниси эса шўр, тахирдир. Сиз ҳар биридан тоза гўшт ейсиз ва тақинчоқ чиқариб тақурсиз. Ва Унинг фазлидан талаб қилишингиз учун у(сув)ни ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз. Шоядки, шукр қилсангиз. (Аллоҳнинг қудратини сув оламида ҳам яққол кўрса бўлади. Дарё-денгизларда Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи кўплаб оят-белгилар бўлиши турган гап. Албатта, денгиз ва дарёлар, улардаги тоза гўшт, тақинчоқ ва бошқа неъматлар, улар узра кема билан сузиб тижорат ва бошқа мақсадлар йўлида фойдаланиш инсон учун Аллоҳнинг улуғ неъмати бўлиб, уларга шукр қилиш лозим. Иймонсиз эса, ношукр бўлади.) (12)

 Ӯтган суҳбатимизда  шарҳланган ояти карималарда Аллоҳ таъоло ӯзининг инсоннияратишдаги қудратига ишора қилган эди. Бу ояти каримада Аллоҳнинг табиатдаги нишоналаридан бирига ишора қилиниб, буюрилади: Дунё денгизларининг айримлари шӯр, айримлари чучук сувлидир. Аммо Яратувчи буюк зот денгизларнинг иккала турида ҳам инсон учун егуликлар ва кийим бӯладиган нарсаларни яратиб қӯйган. Булар инсон зоти парвариши учун умуман меҳнат сарфламаган турли-туман сув ҳайвонлари ва балиқлардир.

Одамизод уларни фпқатгина овлаб, фойдаланиш ёхуд ӯзгаларга сотиш учун қирғоққа олиб чиқади. Бу улкан озиқ-овқат манбаси фақатгинасоҳилда яшовчи кишиларнинг эмас, балки дкнгиздан узоқ-узоқларда умргузаронлик қиладиганларнинг ҳам эҳтиёжини таъминлайди.

Турли егуликлардан ташқари денгиз қаърида садаф, дур ва марворид каби қимматбаҳо зеб-зийнат буюмлари шаклланади.Бу қимматбаҳо жавоҳирлар сузишни биладиганлар учун мутлақо текиндир.

Дунгизларнинг туби инсон учун турли егуликлар манбаи бӯлса, денгиз сатҳи одамлар ва юкларни ташиш учун умуман сарф-харажат талаб қилмайдиган ойнадек текис сув йӯлларидир. Ер юзида ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум бӯлган улкан кемалар сув юзида бемалол ҳаракатланиб, юк ва йӯловчиларни дунёнинг турли бурчакларига етказишади.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Дунгиз Аллоҳ томонидан инсонга тортиқ қилинган озиқ-овқатни таъминлашнинг беминнат манбаидир.
  2. Одамларнинг яшаш тарзи ҳам денгиз сувлари каби гоҳида ширин, гоҳида аччиқ ва тахирдир. Ҳаёт денгизида бемалол сузиш ва унинг неъматларидан яхшироқ фойдаланиш учун киши моҳир денгизчи бӯлиши керак.
  3. Зеб-зийнат буюмларидан фойдаланишни ислом тақиқламаган.

 

Энди  «Фотир" муборак сураси 13-ояти каримасининг   тиловатига қулоқ тутамиз.

 يُولِجُ اللَّيْلَ فِي النَّهَارِ وَيُولِجُ النَّهَارَ فِي اللَّيْلِ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ كُلٌّ يَجْرِي لِأَجَلٍ مُّسَمًّى ۚ ذَٰلِكُمُ اللَّـهُ رَبُّكُمْ لَهُ الْمُلْكُ ۚ وَالَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِهِ مَا يَمْلِكُونَ مِن قِطْمِيرٍ ﴿١٣﴾

Бу ояти  карима  қуйидагича таржима қилинган:

У зот кечани кундузга, кундузни кечага киритур, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйгандир. Ҳар бири белгиланган муддатгача юрадир. Ана шу Аллоҳ–Роббингиздир. Мулк Уникидир. Ундан ўзга илтижо қилаётганларингиз эса, данак пўстлоғига ҳам молик эмаслар. (Арабларда ҳеч нарсага арзимас ва қадрсиз нарсани хурмо данаги устидаги ўта юпқа пўстлоққа ўхшатиш одати бор. Қуръони Карим ҳам оятларни илк қабул қилиб олаётган шу халқнинг зеҳнига осон ўрнаштириш учун мазкур ўхшатишдан фойдаланиб, мушриклар ўзларича ибодат этиб юрган сохта худолари ўша хақир пўстлоқча нарсага ҳам молик эмасликларини таъкидламоқда. Улар ҳеч нарсага эга эмаслар, уларнинг ҳукми ҳеч жойда ўтмайди, дейилмоқда.)(13) 

       Инсон вужуди ва табиатда мавжуд бӯлган тавҳид нишоналарини шарҳлаган оятлардан сӯнг бу ояти каримада  буюрилади: ер куррасида яшовчилар учун кеча ва кундузни вужудга келтирадиган ернинг қуёш атрофида айланиши Илоҳий тадбир асосидадир.

 Ояти кариманинг давомида йилнинг турли фаслларида кеча ва кундузнинг узун-қисқалиги Қуёшга боғлиқ эканлиги тушунтирилиб, буюрилади: Улкан қудратга эга бӯлган қуёш Аллоҳнинг амрини бажариб, унинг нур ва ҳароратга бӯлган эҳтиёжини қоплаш ва гиёҳларнинг жонсиз тупроқ бағридан униб чиқиш ва кӯкариш заминаларини муҳайё этиш учун инсонга хизмат қилади.

Тунда эса ой худди улкан кӯзгу сингари қуёшнинг нурини акслантириб, ер юзини ёритиб туради. Унинг бутунлай зулумот қаърида қолишига йӯл қӯймайди.

Албатта, инсон ой ва қуёш абадийдир, деб ӯйламаслиги керак. Зеро, барча сайёраларнинг ҳам ҳам умри инсон каби белгиланган бӯлиб, улар бир куни парчаланиб кетади.

Ояти карианинг давомида буюрилади: Иймон аҳли бутун борлиқ ихтиёрида бӯлган, барча нарса ва ҳодисалар Унинг ирода в тадбири билан бошқариладиган Аллоҳга эътиқод қилишади.

Аллоҳнинг ӯрнига бошқа нарсаларни худо деб биладиган мушриклар билиб қӯйишсин: ягона Аллоҳдан ӯзга ҳеч бир кимса дунёнинг ишларига заррача ҳокимлик қилолмайди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Табиат қонунлари Илоҳий тадбир ила яратилган бӯлиб, Аллоҳ томонидан бошқарилади.
  2. Кеча ва кундузнинг узун-қисқалиги тасодифий бӯлмай, балки маълум мақсадга қаратилгандир. Бу нарса ақл-тафаккур аҳлига оламнинг мақсадсиз яратилмаганини билдириб турувчи нишоналардан биридир.
  3. Борлиқ низоми, жумладан ой ва қуёшнинг ҳаракатланиши махсус дастур асосида бӯлиб, оламдаги ҳар бир нарса олдиндан тақдир қилинган маълум йӯл ва вақтни босиб ӯтади.
  4. Мутлақо қудратли бӯлган Аллоҳга юзланишимиз лозим. Ҳатто ӯз мушкулларини ҳам ҳал қилишдан ожиз бӯлган бечораларни худо деб билишдан Аллоҳнинг ӯзи асрасин