Нур томон йӯл-781
781-қисм« Фотир " муборак сураси 14-17--ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Фотир " муборак сураси 14-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
إِن تَدْعُوهُمْ لَا يَسْمَعُوا دُعَاءَكُمْ وَلَوْ سَمِعُوا مَا اسْتَجَابُوا لَكُمْ ۖ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكْفُرُونَ بِشِرْكِكُمْ ۚ وَلَا يُنَبِّئُكَ مِثْلُ خَبِيرٍ ﴿١٤﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар. Гап эшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар. Қиёмат куни эса, сизнинг уларни ширк келтирганингизни инкор этурлар. Ўта хабардор зотдек ҳеч ким сенга хабар бера олмас. (14)
Бундан олдинги оятда: мушриклар оламнинг ишларини бошқаришга ожиз бӯлган кимсаларни Худо деб ӯйлашади,-- дейилган эди. Бу ояти каримада буюрилади: улар эшитолмайдиган ҳамда жавоб беришга қодир бӯлмаганларга сиғинишади. Қулоқ, тил ва ақл-заковатдан маҳрум бӯлган тошдан ва ёғочдан ясалган бутларга.
Бу сохта маъбудлар дунёда бировга наф келтиролмайди. Қиёматда эса Аллоҳнинг изни билан тилга кириб, сизга қарши кӯрсатма беришади: Сиз мушриклар бизга эмас, балки ӯзларингнинг ӯй-хаёл ва ҳавою ҳавасларингга сиғинардиларинг. Гарчи ташқи кӯринишдан бизга таъзим қилсаларингда, аммо ҳақиқатда бунинг барчаси кӯнгил майлларига етишиш учун эди.
Ояти кариманинг охирида буюрилади: Қиёмат куни юз берадиган воқеалардан фақатгина Аллоҳнинг Ӯзи хабардор бӯлиб, ширкка берилмасликларинг учун китоби орқали сизга хабар беради.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсоннинг заковати баъзан шунчалик кундлашадиким, жонларнинг яратувчиси бӯлган кӯргувчи ва эшитгувчи ёлғиз Аллоҳ қолиб кӯр, кар ва соқов жамодотга сиғинади.
- Ширк дунёда ҳам, охиратда ҳам кишига фойда келтирмайди.
- Аллоҳдан ӯзга кимга ва нимага сиғинсак, у қиёмат куни биздан ӯзини олиб қочади. Биздан Аллоҳга шикоят қилади.
- Қиёмат ҳақидаги хабарлардан фақатгина ваҳий ва самовий китоб орқали хабардор бӯлиш мумкин.
Энди «Фотир" муборак сураси 15-17-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَنتُمُ الْفُقَرَاءُ إِلَى اللَّـهِ ۖ وَاللَّـهُ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ ﴿١٥﴾ إِن يَشَأْ يُذْهِبْكُمْ وَيَأْتِ بِخَلْقٍ جَدِيدٍ ﴿١٦﴾ وَمَا ذَٰلِكَ عَلَى اللَّـهِ بِعَزِيزٍ ﴿١٧﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ эса, Ўзи беҳожат ва мақталган зотдир. (15) Агар У зот хоҳласа, сизни кетказиб, янги бир халқни келтирур. (16) Ва бу Аллоҳ учун қийин эмас. (17)
Тавҳид ва яктопарастликка бағишланган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳ намоз ӯқиш ва ибодат қилишга буйруқ берган экан, демак, у бизнинг ибодатимизга муҳтож, деган хаёлга борманг. Аксинча, Аллоҳ ҳеч нарсага эҳтиёж сезмайди, биз эса барча ҳолатларда Унга муҳтожмиз. Биз бӯлмаган замонларда У мавжуд бӯлган ва яна биздан кейин ҳам У боқий қолажак.
Ундан алоқамизни узмаслигимиз ва Ундан ӯзгадан ҳожатларимизни сӯрамаслигимиз учун бизга намоз ӯқиш дастурини берган.
Намоз биз бандалар учун руҳий ва маънавий такомил воситасидир. Яратган бандасини севган Аллоҳ таъоло унинг моддий ва ҳайвоний дунёда қолиб кетишини истамайди. Камолот пиллапояларидан юксалишини хоҳлайди. Шу сабабли бизни намоз ӯқиш ва ибодат қилишга вазифадор қилиб қӯйган.
Ояти кариманинг давомида буюрилади: Аллоҳ истаса сиз инсонларни ер юзидан кӯтариб, ӯрнингизга бошқа одамлар ёхуд мавжудотлар ҳам келтириши мумкин. Бу нарса улуғ Яратувчи учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳнинг яктопарастликка даъват қилиши бизга муҳтожлиги нишонаси эмас, балки бизнинг мустаҳкам ва ишончли бир суянчиққа муҳтожлигимиз натижасидир.
- Ӯзини ҳеч нарсага муҳтож сезмаган инсон Аллоҳга такаббур қила бошлайди. Шу сабабли Қуръони каримда инсоннинг муҳтож эканлиги бот-бот такрорланган.
- Бойлар бошқаларга ҳасад ва рақобат қилишади. Шу сабабли одамлар уларни хушламайдилар. Аммо барча бойларданда ғаний бӯлган Аллоҳ муҳтожларнинг ҳожатини чиқаргани учун бутун мавжудотга севимли ва азиздир.
- Аллоҳнинг яратувчилик қудрати чексиз бӯлиб, уни ҳеч ким чеклай олмайди.