Эрон қўриқхоналари
Гулистон миллий парки
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон қўриқхоналари” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Бугунги кунда атроф –муҳитни ҳимоялаш ва табиий захиралардан тўғри фойдаланиш дунёнинг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланади. Ушбу заминада қатор халқаро қонунлар қабул қилинган ва ушбу қонун ва қоидаларнинг ижроси бутун жаҳонда кенг йўлга қўйилган. Шу сабабдан кўплаб мамлакатларнинг ҳукуматлари томонидан давлат ҳимоясига олинган қўриқхоналар ташкил этилган.
Эрон турли хил иқлим ва табиий ҳолатларга эга бўлгани сабабли экосистем жиҳатидан муҳим бўлган 12та қўриқхонага эгадир. Гулистон миллий парки шулар жумласидан бўлиб, ўзининг хослиги ва ям-яшиллиги билан ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига жалб этади.
Айтиш лозимки, Гулистон вилояти Эрон Ислом Жумҳуриятининг гўзал минтақаларидан бири ҳисобланади.
Гулистон вилоятининг масоҳати 22000 квадрат километрни ташкил этади. Ушбу вилоятнинг шимолида Туркманистон республикаси, шарқида Шимолий Хуросон вилояти, жанубида Семнон вилояти ва ғарбида Каспий денгизи ва Мозандарон вилояти жойлашган.
Гулистон вилоятида турли қавмлар вакиллари яшашади.
Форслар, туркманлар, сиистонликлар, балучлар, курдлар, турклар ва қозоқлар шулар жумласидандир.
Мазкур минтақада яшовчи форсларни маҳаллий ва муҳожир гуруҳларига бўлишади.Маҳаллий форслар гургоний, катулий ва мозандароний шевасида сўзлашади. Муҳожирин гуруҳига сиистонликлар, семнонликлар ва хуросонликлар мансублар.
Форсийзабон қавмлар кўпроқ вилоятнинг маркази ва жанубида яшашади.Мозандаронликлар эса вилоятнинг ярим ғарбидаги қишлоқларда ҳамда туркманлар вилоятнинг шарқи, маркази ва жанубида умр кечиришади.
Мазкур вилоятда аҳолининг аксарият қисмини туркманлар ташкил этишади.Улар суннат аҳлидан бўлиб, туркман ва форс тилида сўзлашади.
Гулистон вилоятидан Эрон шимолининг барча жойларига элтувчи темир йўллар қурилган. Ушбу темир йўллар орқали Мозандарон маркази Сори шаҳри, Гармсор ва кейин Теҳронга бориш мумкин.Ушбу вилоят орқали кўплаб йўлловчилар Эрон шимолидан бошқа минтақалар, хусусан муқаддас Машҳад шаҳрига сафар қилишади.
Гулистон вилояти хос жуғрофик мавқега эгадир.Вилоятнинг ғарбий ва шарқий қисмларида Албурз яссий тоғлари жойлашган. Ушбу тоғнинг Шоҳвор номли чўққиси денгиз сатҳидан 3320 метрлик баландликда жойлашган ва ушбу вилоятдаги энг баланд чўққиси ҳисобланади.Мазкур тоғли минтақада ер ости сувларнинг кўплаб захиралари мавжуд. Улардан қудуқ ва ер ости ариқлар орқали кенг фойдаланишади.
Гулистон вилоятининг кўплаб қисмини чакалакзор ерларлар ташкил қилишади. Ушбу чакалакзорларда икки хил об-ҳавони кузатиш мумкин.Туркманистон шимоли ва чегара ҳудудларида яқин чакалакзор ерларнинг иқлими қуруқ ва ярим қуруқдир. Тоғли минтақаларда яқин жойлашган чакалакзорларда мўътадил об-ҳавони кузатиш мумкин. Ушбу қисмда мавжуд ерлар унумли бўлиб, деҳқончилик учун жуда қулай ҳисобланишади.Вилоятнинг кўплаб шаҳар ва қишлоқлари ҳам минтақанинг ушбу қисмида жойлашган.
Таъкидлаб ўтганимиздек, иқлимнинг хилма-хиллиги боис Гулистон вилояти бой табиий манбаларга эга бўлган. Қалин ўрмонлар, яшил яйлоқлар ва деҳқончилик учун унумли ерлар бунга мисол бўла олади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда “Эрон қўриқхоналари” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Гулистон миллий парки ё ўрмони муҳим қўриқхоналардан бўлиб, унинг ҳудудлари Эрон шимоли ва Гулистон вилоятининг шарқи ҳамда Шимоли Хуросоннинг ғарбий қисмини қамраб олган. Ўзига ўхшаш минтақалар кам бўлган ва ҳайвонот олами учун муҳим саналган Гулистон миллий паркида 1350 хил ўсимликлар турини ва 302 хил бўлган жонзотларни кўриш мумкин. Эронда мавжуд сут эмизувчи ҳайвонларнинг ярми масоҳати қарийб 900 квадрат километрлик бўлган Гулистон миллий паркида яшашмоқда. Шу боисдан ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ушбу қўриқхона Ер куррасинниг муҳим экосистемаси сифатида рўйхатга олинган.
Гулистон миллий парки об-ҳаво жиҳатидан ғарбий қисмида ярим рутубатли ва мўътадил ҳамда жанубий ва шарқий қисмларида совуқ, қуруқ ва ярим қуруқ иқлимни кузатиш мумкин. Ёмғиргарчилик мезони ушбу маконларда 150 миллиметрдан 1000 миллиметрни ташкил этади. Албатта, йилнинг фаслларига қараб ушбу қўриқхонада об-ҳаво ўзгариб туради.
Қалин ўрмонлар, тоғ этакларидаги табиат манзаралари, даралар ўзанлари, сувлари қайнаб чиқаётган булоқлар ва оқаётган дарёлар орқали яратилган жозибали табиий кўринишлар табиат севувчиларини ўзига маҳлиё айлаган. Айнан ушбу жиҳатлари туфайли Гулистон вилояти ўзига кўплаб маҳаллий ва хорижий туристларни ўзига жалб қилган.
Шу ўринда айтиш лозимки, Эронда энг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлган Гургон Наҳорхўрон боғи Гургондан тўрт километр жанубда жойлашган. Боғ тоғ этагида, дарё ёқасида, қалин ўрмон минтақасида барпо этилган. Боғ ёнидан магистрал автомобил йўли ўтади. Туристлар ва дам олишга келганларнинг яшаши учун боғда махсус бинолар мавжуд.Гулистон ўрмон боғи Эрондаги энг гўзал боғдир.У Гулистон,Хуросон ва Семнон, яъни уч вилоятнинг ҳудудига тенг келадиган майдонда барпо этилган. Боғ даралар, ям яшил тоғ нишабликлари, жилдираб оққувчи сойлар, покиза сувга тўла булоқлар, баланд шоввалар макони бўлиб, бу ерда турли туман, жумладан йиртқич ҳайвонлар яшайди. Гургон Машҳад йўли боғнинг ўртасидан кесиб ўтади.Йўл бўйлаб меҳмонхоналар қурилган эди. Бироқ сув тошқинлари натижасида улар бузилиб кетган. Ҳозирги вақтда бу ерда янги, замонавий меҳмонхоналар бунёд этилмоқда. Боғдан Минудаштгача бўлган масофа 46 километрдир.
Гулистон ўрмон паркида урёл номланган ёввоий қўйларни ҳам учратиш мумкинки, мазкур минтақанинг муҳим ва ноёб ҳайвонларидан ҳисобланади. Ушбу ёввоий қўйларнинг сони 1970 йилларда 150 минг бошни ташкил этганки, дунёда мавжуд урёл қўйларининг тўртдан уч қисмини ташкил этади. Мазкур миллий паркда мавжуд қушларнинг ҳам турлари кўп бўлиб, уларнинг хиллари 149тадан ошади.
Қадрли тингловчилар, “Эрон қўриқхоналари” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайлашаман. Саломат бўлинг.