Соғлиғимиз ўз қўлимизда
Табиат ва табиат бағрига чиқиш учун муносиб замонни ихтисос бериш.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азизлар, сизга маълумки ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилиш ва ўз саломатлигини асраб-авайлаш инсон ӯзи, оиласи ва ҳаттоки бошқаларнинг руҳий ва жисмоний саломатлигини муҳофазат этиш учун амалга оширадиган сайъ ҳаракатлар жумласидандир. Ӯтган дастурда руҳий саломатликда китоб ӯқишнинг роли ҳақида сӯҳбатлашдик. Бугунги дастурда эса, табиат ва табиат бағрига чиқиш учун муносиб замонни ихтисос бериш ҳақида сӯз юритамиз. Табиат инсон учун меҳрубонлик қиладиган она-заминдир. Инсон унинг бағрида ором олиб осойишталикка етади.
Инсон худо яратган гӯзал табиатнинг неъматларидан кенг баҳраманд бӯлса, шодоблик ва хурсандчилик гармонлари , яъни унинг организми серотонини ишлаб чиқарилади. Бу гармонларнинг ишлаб чиқарилиши билан инсон ӯзида енгиллик, шодоблик ва хурсандчиликни ҳис этади. Ӯрмонзорга бӯладими, тоғнинг қулласига чиқиш бӯладими, ёки чӯл –биёбоннинг кенг бағрига сафар қилиш бӯладими табиатга сайр қилиш одамнинг жисми ва руҳига фавқулодда таъсир етказади. Табиатнинг сукутида шамол, сув, қуш, чирилдоқлар ва бунга ӯхшаш нарсаларнинг товушига қулоқ солсак ҳайратланарли даражада ӯз қалбимиз ва зеҳнимизда осойишталикнинг вужудга келишини ҳис этамиз.
Табиат инсоннинг руҳи ва психологиясининг нозик ва латиф бӯлишида катта рол ӯйнайди. Қуръони карим оятларида табиатга ишора этиш зимнида ӯсимликларни хурсандчилик яратадиган нарса деб билиб уларни ҳаяжон келтирадиган деб тавсиф этади.
Исломий ривоятларда табиатга чиқиш ва ундан баҳраманд бӯлиш руҳ ва психологиянинг саломатлиги учун катта рол ӯйнайди деб таъкидланади. Бугунги кунда шифокорлар ҳам одатда саратон, диабет, юқори қон босими, семизлик ва тушкунликка тушиш каби оғир вазъиятни бошларидан ӯтказишдан кейин касалларга табиат нусхаси аталувчи ретцептни тавсия этишади. Табиатда ӯйнаш ва пиёда юриш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш каби фаъолиятлар жисмнинг саломатлигига катта таъсир етказишига қӯшимча салбий афкор, стресс ва тушкунликка тушиш билан қарши курашиш жиҳатида ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилиш учун мислсиз йӯлларидан биридир.
Мичиган университетининг оила бӯйича шифокор Доктор Сара Варбер шундай деб айтади: Табиатда сайёҳат қилиш , айниқса гурӯҳ бӯлиб сайёҳат қилиш кӯзга ташланадиган даражада руҳий саломатликнинг яхшиланиши, ҳамда стресс ва тушкунликка тушиш мезонининг камийишига айланади.
Ӯз ҳаётларида оғир вазъиятларга тушган бирон-бир яқинларини қӯлдан бой берган, ӯз турмуш ӯртоғи билан ажрашган ёки ишсизлик билан юзмаюз бӯлган одамлар табиатга сайёҳат қилишдан сӯнг ӯз руҳиялари жисмлари ва хулқ –атворларида катта бир ӯзгаришни тажриба этишган.
Бир даста гул ҳар бир шахснинг руҳиясини яхшилаши мумкин , аммо наргис гуллари катта таъсирга эга. Имом Али алайҳиссалом келтирилган ривоятларда ул ҳазрат шундай бюради: Наргис гулини камида бир йилда бир маротаба ҳидлаб лаззатланинг. Чунки инсоннинг юрагида фақат наргис гули уни бартараф эта оладиган ҳолат бор.
Наргис гули тушкунлик касаллигини даволаш учун яхши восита деб талқин этилади. Донишмандларнинг кашфиётларига кӯра гулни ташкил этувчи компонентлар Жанубий Африкадаги қор ва наргис гуллари бош миянинг муҳофазат этувчи деворидан ӯтиш қудратига эга. Бу мудофаа дивори тушкунлик касаллигини даволашда шифокорлар учун энг муҳим мушкулотни ижод этади. Бу дивор махсус кампонентлардан ташкил топганким бошқа кампанентлардаги оддий тизимларга хилоф тарзда улардаги ҳужайралар орасидаги алоқа юқори усуворликка эга. Натижада молекулалар ва кичик молекулаларнинг аксарияти , шунингдек бактериялар ушбу девордан ӯтиш ва бош миянинг суюқлигига етиш қудратига эга эмас.
Ҳозирги кунда жамиятнинг катта шаҳарларда жамиятнинг кӯпайиши натижасида руҳий ва психологик касалликлар бошқа беморликларга қараганда кенгроқ кӯпаймоқда . Кӯп одамлар руҳий саломатликка шаҳарнинг говжумлиги , шовқунининг кӯрсатадиган салбий таъсиротларидан огоҳ бӯлишларига қарамасдан уларнинг саломатлигига табиатнинг кӯрсатадиган ижобий таъсиридан ғафлатда қолишади. Ӯтказилган бир тадқиқотда икки гуруҳ одамлар устидан синов ӯтказилди. Бир гуруҳ одамлар тӯқсан дақиқа табиатда ва бошқа бир гуруҳи эса шаҳар муҳитида қарор олишган эди. Бу тадқиқотнинг натижасига кӯра табиатда бӯлган одамлар ӯзларининг шахсий салбий жанбаларига камроқ эътибор беришарди. Ҳатто уларда руҳий беморликларга тегишли бӯлган ижобий руҳий ва зеҳний ӯзгаришлар юзага келган эди.
Табиатга чиқиш, боғларда ё ӯрмонларда айланиш, дарё бӯйида пиёда қадам ташлаб юриш неча кунлид иш кунларидан сӯнг айни мудао бӯлиб, киши руҳий саломаӣлигини сақлашда ҳам катта таъсири бор.
Яна бошқа бир қизиқ факт шундаки табиат манзараларига қараш шаҳар манзараларидан кўра стрессни бартараф этиш ва асаб тизимининг фаъолиятини яхшилашда кўпроқ ёрдам беради. Мутолаа қилувчи иштирокчилар ушбу тадқиқотдан чарчаганларидан сўнг уларга табиат манзараларидан бир неча тасвирларни кўрсатишди. Ундан сўнг уларнинг диққат эътиборини синаб кўришди. Шаҳарнинг тасвирларини тамоша кўрганларга кўра дарахтлар, тоғлар ва кўлларнинг тасвирларини кўрганлар сезиларли даражада кўпроқ диққат –эътиборга эга эдилар.
Чиндан ҳам, атрофимизни ўраб турган табиат, ер, сув, ҳаво биз учун меҳрибон, ғамхўр онадай азиз. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймаслик, келажак наслларга бор таровати билан етказиш бизнинг фарзандлик бурчимиз. Бугун табиатни асраш, ноёб ўсимликлар ва ҳайвонларни сақлаб қолиш, дарё ва кўлларни тоза сақлаш, инсоният фаолияти натижасида табиатга етказилаётган салбий таъсирни камайтириш энг муҳим, ечими кечиктириб бўлмайдиган вазифа бўлиб турибди. Табиатни муҳофаза қилиш ҳаётни бор гўзаллиги билан асраш, келажак авлодларга бус-бутун етказиш демакдир. Она сайёрамизни, мафтункор юртимиз табиатини асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз бўлмоғи керак.