сентябр 05, 2018 12:04 Asia/Tashkent
  • Соғлиғимиз ўз қўлимизда
    Соғлиғимиз ўз қўлимизда

Қуръон жисмоний ва руҳий саломатликни муҳофазат этиш, уни таъминлаш ва яхшиланишига катта таъсир етказади

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Қуръон жисмоний ва руҳий саломатликни муҳофазат этиш, уни таъминлаш ва яхшиланишига катта таъсир етказади. Қуръон билан даволашда, даволаётган шахс, Қуръоннинг тиловати ва тафсирлари орқали мақсад қилган ўзгаришларни даволанаётган шахснинг ҳис-туйғуси, андишаси ва хатти-ҳаракатида ижод этади.Бу йўналишда Қуръоннинг турли жиҳатлари назарга олинган, аммо муттахасисларнинг кўпчилиги унинг тинчлиги, осойишлалиги ва таскин беришига диққат-эътибор беришади.

Азизлар, бир неча дастурларимизда эмоционал ўз-ўзидан ғамхўрлик қилишдан сўнг, маънавий ўз-ўзидан ғамхўрлик қилиш заминаси ҳақида сиз билан сўҳбатлашган эдик. Таъкид қилиб ўтганимиздек, маънавий ўз-ўзидан ғамхўрлик қилишинсон ва Аллоҳ таоло ўртасида таъсирчан бир алоқани вужудга келтиради ва натижада  Ул зотнинг сояси остида шахснинг вужудидаги маҳоратлари ва истеъдодлари ривож –равнақ топади.

Аллоҳ-таолони  зикр этиш инсонга осойишталик бағишлайди ва Ул Зотнинг лутф-инояти сояси остида кўпроқ осонлик билан ҳаётнинг паст-баландликларига қарши-кураш олиб боради.

Қуръони карим Худони энг яхши зикр этувчи калом унвонида инсон ҳаётида осойишталик ва тинчлик ҳукумрон бўлиши учун муҳим рол ўйнайди. Ушбу самовий диннинг вужудида осойишталик ва шифо яширинганким Борлиқнинг Холиқи бу ҳақда Исро муборак сурасининг 82 ояти каримада шундай марҳамат этади:” Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас. (Дарҳақиқат, Қуръони Карим шифодир, Қуръони Карим раҳматдир. Қуръони Карим куфр, ширк ва мунофиқлик каби энг зарарли ақидавий хасталикларни даволайди.)”

Шунинг учун бугунги дастуримизни Қуръон билан даволаш мавзўсига ихтисос бердик.

Бизнинг атрофимиздаги муҳит турли товушлардан туладир. Бу садолар инсонга салбий ва ийжобий таъсир етказади. Қушларнинг сайраши, дарё сувининг садоси ва бошқа товушлар одамнинг руҳи ва жонига таскин беради. Бунга қарши техник жиҳозларнинг каби нохуш товушлар одамга озор беради. Товуш ёки садо модда зарраларининг ҳаракатланишидан келиб чиқадиган энергиянинг туридир. Яъни, бир зарра бошқа зарра билан туқнашиш ва ҳаракат қилиш орқали бошқа заррани ҳаракатга келтиради.  Шу тартиб билан садо тарқалади. Барча садолар бош миянинг ҳужайраларига салбий ёки ийжобий таъсир етказади. Бош миянинг ҳар бир ҳужайраси ўзига хос тартиб билан ларзага келади ва ўз атрофидаги ҳужайраларини ҳам ўз таъсири остига қарор беради. Маълумотни етказишда бу ҳужайраларнинг фаъолияти тебраниш ва асаб торларининг ишлаб чиқарилиши шаклида бўлади. Маълумки, бош мия марказий асаб тизими органи бўлиб, у бир-бири билан боғлиқ бўлган асаб ҳужайралари ва толаларидан ташкил топади. асосан нейронлардан (нерв толаларидан) ташкил топган бўлиб, бу нейронлар бевосита бошқа нейронлар ҳамда марказий нерв системаси тизими билан узвий боғланган бўлади. Бу махсус нейрон пайлари, боғламлари деб аталувчи аъзо ҳар бир толасининг ўзига юклатилган аниқ ва махсус вазифалари бор. Умумий олганда мия икки ярим шардан иборат. Ўнг қисми одатда интуитив (ички ҳис орқали) ўйлаш прозесси учун масъул бўлса, чап ярим шар асосан мантиқий жараённи бошқаради. Ҳар бир руҳий мушкулот мия дастурининг ижро этишига халақит беради. Натижада бу халақит бериш бош мия ҳужайраларида бўзилишни ийжод этади. Бу бўзилиш бош мияга қўшимча ишни юклатиши билан ҳужайранинг хавфсизлигини камайтиради ва унга касалликни ҳужум қилишга замина яратади. Бошқа томондан, олимлар ҳар ҳужайранинг ичида мавжуд бўлган ДНК чизиғи муайян даражада тебраниш ва тебранишга эга эканлигини аниқладилар. Муҳим ва асосий ушбу тасманинг ҳаракати  инсон организми вирус ва касалликларнинг ҳужумига қарор олишида камаяди. Ушбу тасмани асл ҳолатига қайтариш муайн товуш тўлқинлари орқали амалга оширилиши мумкин.

Касалликлар, айниқса руҳий касалликларни даволаш учун энг яхши товушлардан бири Қуръоний оятларни эшиттиш саналади.

Айрим муттахасисслар фикрига кўра, касаллик шахсдаги гармонлар ва ҳамжиҳатлик йўқлигининг натижасидир. Баъзи муттахасисларнинг фикрига кўра, Қуръон ўзининг мужизавий кучи билан бадан ва қалбдаги келишув ва тартибни қайтариб инсонга соқлик келтириши мумкин.

Ажабланарли томони шундаки бу заминада АҚШ-да тадқиқотлар олиб борилган. Бу тадқиқотларда шу нарса исботланганким, Қуръони карим  “тартил” товушни эшиттиши инсоннинг асаб системасига физиологик ўзгаришларни ийжод этади ва руҳий оғир  мушкулотларни камайтиради.

Бу тадқиқот, араб бўлмаган америкалик шахслар устидан ўтказилди. Қуръон оятларни тиловат қилишдан бир неча муддат ўтганидан сўнг уларнинг бош мияларига қўйилган руҳий вазъиятни аниқлайдиган мосламалар бу шахсларга руҳий босимларнинг камайишини кўрсатади. Ҳолбуки уларнинг ҳеч қайси бири мусулмон эмасди. Қуръон билан даволашнинг таъсири тушкунликка тушиш каби хасталиклар турлари учун зарарсиз ва таъсирчан йўл бўлиши мумкин.  

Сураларнинг овозли тўлқини асаб системасига ижобий таъсир кўрсатган. Бундан маълум бўлдики, Қуръон  ёрдамида бир неча касалликларни, шу билан бирга, юрак касалликларини ҳам даволаса бўлар экан. Тажриба шуни кўрсатдики, муқаддас Қуръоннинг маълум жойлари инсонга муҳим бўлган энергияни беради. Жуда кўп оятларнинг таъсирини замонавий технология ва илмий фан томонидан ҳали тўлиқ ўрганиб чиқилмади.

Қуръони Кариминг илоҳий мўъжизаларидан яна бири уни тиловат қилганда инсоннинг бутун борлиғини қамраб оладиган ундаги ёқимли ҳаловатдир. Яъни Қуръоннинг муборак оятлари такрор-такрор тиловат қилинганда ҳам унинг жозибадорлиги тобора ортиб боради.

Қуръонга қулоқ солишнинг фойдаси фақат касалликларни даволаш билан чегараланиб қолмай, балки инсоннинг камолотга эришиш ва ривож-равнақ топиши, шунингдек унинг ижтимоий алоқаларининг яхшиланишига инкор этиб бўлмайдиган таъсир етказади.

  Агар бирор бир қизиқарли асар парчасини кунда ўн марта такрор қилсак, ўта зерикарли бўлади. Аммо фақат муқаддас илоҳий Китобимиз – Қуроннинг муборак оятларини такрорлаган сари дилкашлиги, ҳаловати ортади. Бу нарса Қуръон оятларининг инсон руҳиятига ўта мутаносиб ва уйғунлигидан далолатдир.

 

 

Ёрлиқ