Соғлиғимиз ўз қўлимизда
Иллоҳий неъматларга шукроналар қилиш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Шукргузорлик руҳиясига эга бӯлиш инсон психологиясининг саломатлигидан далолат беради . Чунки шукр қилувчи инсон соғломлик ва ривож-равнақ даражасига етиши билан бу неъмат ва ниқмат, яъни офат, бало, азоб ва адоват ӯртасидаги покликни англаб етиб бу неъматни ким унга ато эканини ҳам аниқлай олади.
Азизлар ӯтган дастуримизда инсонпарварлик ва эзгӯ ишларни бажариш масаласига ишора этиб мискин ва мӯҳтожга кумак берган шахс уларнинг қийинчилик ва мушкулотларга гирифтор бӯлиши ва яқиндан туриб эҳтиёж сезадиган халқнинг ҳаётини кӯриши ва ӯз ҳаётидан рози бӯлиш кӯзга ташланадиган даражада ортади деб айтган эдик. Ҳамда ҳаётнинг неъматлари ва Худога нисбатан қадршунослиги ошади, деб эслатиб ӯтган эдик. Бугунги дастуримизда иллоҳий неъматларга шукроналар қилиш ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Бошқаларнинг меҳр-муҳаббатидан миннатдор бӯлмоқ қадрлаш руҳиясига эга бӯлмоқ инсоннинг руҳ ва психологиясининг саломатлигидан далолат беради. Психология ҳавзасида қадрлаш руҳиясига эга бӯлган шахс саломатлик ва ривож-равнақ топиш даражасига етиб неъматнинг қадрига етишига қӯшимча ёмонликдан яхшиликни ажратиш, ниқматдан неъматни ажратиш қудратига эга бӯлади. Кимки унга ато этилган неъматлар учун қадрдонлик қилиб неъматни бергандан шукроналар қилишни ӯз вазифаси деб билган одам, албатта нафс ва ақлнинг саломатлигига эга бӯлади. Шунингдек, шукрона қилиш руҳиясига эга бӯлмоқ шахснинг эмоционал ва ҳис-туйғуларининг саломатлигидан далолат беради. Чунки неъмат эгасига шукроналар қилиш ҳис-туйғуси унинг вужудида пайдо бӯлади ва бу эса ҳасад қилиш, гина-кудуратга эга бӯлмоқ, бахиллик ва такаббурлик каби психологик ва руҳий зарарларга гирифтор бӯлмаслигининг нишонасидир. Ушбу заминада шахснинг психология ва руҳияси руҳий саломатликдан баҳраманд бӯлади. Инсон қанчаки соғлом ва нозик психолгия ва руҳга эга бӯлса, шу мизонда унда қадршунослик ва шукрона қилиш руҳияси кӯп бӯлади.
Ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилиш ҳавзасида фаъолият олиб борадиган тадқиқотчиларнинг фикрига кӯра, бошқаларнинг меҳр-муҳаббатидан миннатдорчилик қилиш ва уни қадрлаш билан ҳаёт ва ӯзига нисбатан таскин берувчи ва ийжобий ҳис-туйғуга эга бӯлиш мумкин. Бу ҳис-туйғу ӯз навбатида саломатлик ва умумий вазъиятларига яхши таъсир ӯтказиши мумкин. Ҳар қачонки шахснинг ҳаётга нисбатан ҳис-туйғуси ийжобий бӯлса, унинг руҳияси ҳам мустаҳкамланиб шу мизонда саодат ва хурсандчилик ҳис-туйғусига эга бӯлади. У изтиробга камроқ дуч келади ва ӯз ҳаётида яхши мувозанатни ийжод этиб аста-секинлик билан салбий ва бузғунчи ҳис-туйғуни ӯзидан ӯзоқлаштира олади. Ҳаётга нисбатан яхши ҳис-туйғуга эга бӯлмоқ иммун системаси томонидан антикорларни ишлаб чиқариш ва касалликларни вужудга келтирадиган омиллар баробарида шахсни бардоштли қилиш сабабига айланади.
Тадқиқотларнинг натижаси шуни кӯрсатадики қадрдонлик қилиш ва шукрона қилишнинг ҳақиқий ҳис-туйғуси юрак ва бош миянинг ритмини бир-бирига мувофиқлаштириши мумкин. Бу вазъиятда организм системаси яхшироқ амал қилиб бош мия ва зеҳн фаъолияти яхшиланади.
Бошқа томондан қон босими энг янги ҳолатга тушиб кӯп касалликларнинг белгилари камаяди. Ётишнинг кайфияти яхшиланади ва гармониялар мувозанатини ийжод этади.
Пайғамбари Акрам (с) ва пок Имомлар алайҳимсаломларнинг сийратлари, ҳамда исломий таълимотларда қадршунослик ва миннатдорчилик масаласи, ҳамда бундай руҳияга эга бӯлмоқнинг руҳиясининг аҳамияти яққол мушоҳада этилади. Жумладан, Худо неъмати ва раҳматининг сабаби ва воситаси унвонида унинг бандаларидан шукрона қилиш, ҳамда Худодан миннатдор бӯлмоқ Қуръони каримда бир неча маротабалар Аллоҳ таолонинг таъкидига қарор олган. Агар шукрона қилиш руҳияси инсонда мустаҳкамланса, у ҳам ӯзининг яратгувчиси билан мустаҳкамроқ алоқада бӯлиб психологик ва руҳий нотинчликликларнинг аксарияти ундан ӯзоқда бӯлади. Қадршунослик ва шукроналар қилиш шахсни эгоизмдан ӯзоқлаштиради ва у бошқаларга кӯпроқ аҳамият қаратади. Ана шу эътибор бермоқ бошқаларнинг ийжобий аксиламал кӯрсатишларга олиб келади. Шунингдек, ӯз ҳаёти ва бошқа шахсларнинг баробарида кӯпроқ масъулиятни сезиши сабабига айланади. Аммо бу ӯртада шундай шахслар ҳам борки бошқаларга нисбатан кучли қадрлаш ва миннатдор бӯлиш ҳис-туйғуларига эга бӯлишларига қарамай уни изҳор этиш куч-қудратига эга бӯлишмайди ёки бирон сӯзни тилга келтирмаслик керак деб тасаввур этишади. Бу нарса шахснинг фаъолияти ва хатти-ҳаракати ҳавзасида унинг беморлигидан далолат бериши мумкин.
Исломий таълимотларда шукр қилиш ва миннатдорчилик билдириш ахлоқий фазилат унвони сифатида кўп таъкидланган масаладир. Шукр қилиш неъматларнинг дарк этиш, ҳамда бу неъматларнинг яратганига шукрона ва миннатдорчилик билдириш маъносидадир. Барча неъматлар Оллоҳ таоло томонидан бандаларига ато этилган , демак ҳақиқий шукр ва миннатдорчиликни у зотга билдириш керак. Сабр ва шукр қилиш иймонли инсоннинг нишонаси жумласидан ҳисобланади.
Сабр қилиш муъмин-мусулмоннинг балоларга қарши кўрашиш ва шукр қилиш эса мўъмин-мусулмоннинг неъматларга нисбатан бўлган муносибатининг нишонасидир.
Шукр қилиш ва миннатдорчилик билдириш ҳар бир инсоннинг виждон ва ахлоқий вазифаларидан ҳисобланадими ёки йўқми?
Бизнинг вужудимизда бўлган фазилатлар ва атрофимиздаги нарсалар ҳақиқатан ҳам Оллоҳ таоло томонидан бизнинг ихтиёримизда қарор берган неъматлар ҳисобланади. Бизлар неъматлардан тўла океанда чўкиб қандай қилиб бу неъматлар осон йўл билан қулимизга қарор олганининг қадрига етмаймиз. Бу неъматлар оксиген ва ҳаёт мояси бўлган сув каби ҳар биримиз унга эҳтиёж сезамиз.
Исломий маданиятда парвардигор неъматларни қадрлаш ва улардан энг яхши шаклда фойдаланиш масалаларига катта аҳамият берган. Қуръони каримда шукр қилиш ва миннатдорчилик билдириш масалалари ҳақида кўп оятлар келтирилган ва шукрона қилишни турли таъбир ва сўзлар билан ифодалаган. Қуръон инсонлардан шуни талаб қиладики неъматларнинг қадрига етсинлар ва уларни яратганга шукрона қилсинлар. Чунки Оллоҳ неъматларидан шукрона қилиш инсон ва жамъият хислатларига ижобий таъсир етказади. Шукр қилиш бошқа ахлоқий хислатлар каби дунёвий ва охират таъсирига эгадир. Унинг дунёвий таъсири неъматларни яратгани ва уни баракати бўлсада, охират таъсири эса иллохий жовидон жаннатдадир.